Президент Кыргызстана Сооронбай Жээнбеков

Жээнбеков янги парламент сайловларига қадар истеъфога чиқишдан бош тортди

79
Қирғизистон президенти 14 октябрь куни янги бош вазир Садир Жапаров билан учрашув ўтказди. Учрашувда “бош вазир ўз талабини маълум қилди: президент бугун кечқурун истеъфога чиқиши шарт”.

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков фақат янги парламент парламент сайловларидан кейин истеъфога чиқади. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Толгонай Стамалиева маълум қилди.

14 октябрь куни давлат раҳбари республиканинг янги бош вазири Садир Жапаров билан учрашув ўтказди. Учрашувда “бош вазир ўз талабини маълум қилди: президент бугун кечқурун истеъфога чиқиши шарт”.

“Сооронбай Жээнбеков яна бир бор таъкидладики, ҳозир президент лавозимини тарк этишга ҳаққи йўқ, чунки бу давлатга зарар келтирувчи воқеаларнинг кутилмаган ривожланиши сценарийсига олиб келади”, - деди Стамалиева. Унинг сўзларидан Sputnik Қирғизистон иқтибос келтирган.

Унинг сўзларига кўра, Жээнбеков у 2020 йил 9 октябрь куни маълум қилган позициясига содиқ қолишини эслатиб ўтган: “мамлакатда қонунчилик барқарор топгандан сўнг истеъфо беради.

“Президентнинг ҳеч бир баёнотида ва давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарларида аниқ сана ва лавозимдан кетиш куни кўрсатилмаган”, - дея қўшимча қилди мамлакат президенти матбуот котиби.

5 октябрь куни Бишкекда республика парламентига ўта олмаган партиялар тарафдорларининг норозилик намойишлари бошланди. Улар парламент сайловлари якунларини бекор қилишни ва такрорий овоз бериш ўтказилиши талабини илгари сурдилар. Ўша куни кечқурун митингни тарқатишга уриниш вақтида норозилик акцияси намойишчилари ва куч тузилмалари ўртасида тўқнашувлар бошланди. Натижада 6 октябрь куни парламент сайловлари натижалари ҳақиқий эмас деб топилди.

Намойишлар ортидан мамлакат бош вазири Кубатбек Боронов истеъфога чиқди. 14 октябрь куни Қирғизистон парламенти Садир Жапаров номзодини бир овоздан бош вазир лавозимига тасдиқлади. Шунингдек, депутатлар ҳукумат таркиби, тузилиши ва дастурини маъқуллади. Республика президенти Сооронбай Жээнбеков Жапаров бошчилигидаги Ҳукуматнинг янги таркибини тайинлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

79
Скелет древного животного

Ер тарихидаги энг даҳшатли фалокат тафсилотлари маълум бўлди

859
(Янгиланган 14:43 22.10.2020)
Германия олимлари илк марта Ерда 252 миллион йил олдин содир бўлган глобал фалокат тафсилотларини тасвирлаб беришди.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Германиядаги Океан тадқиқотлари маркази ва Гельгольц номидаги Геология фанларини ўрганиш маркази олимлари илк марта Ерда 252 миллион йил олдин содир бўлган глобал фалокат тафсилотларини тасвирлаб беришди. Бу ҳақда РИА Новости EurekaAlert’га асосан хабар қилди.

Ердаги фалокат натижасида денгиз ҳайвонларининг 95 фоизи ва қуруқликдаги ҳайвонларнинг 75 фоизи қирилиб кетган эди. Бунга ҳозирги Сибир ҳудудида Перм ва Триас даврлари чегарасида вулқон фаол ҳаракати сабаб бўлган деб тахмин қилинади, аммо бунга аниқ далиллар йўқ эди.

Тадқиқотда немис олимлари 252 миллион йил олдин Тетис океанининг шелф денгизлари тубидаги қазилма брахиоподларнинг қобиғидан фойдаландилар. Қобиқдаги бор элементининг изотопларини ўлчаш орқали улар турларнинг оммавий қирилиб кетишидан олдин ва кейин денгиз сувининг pH кўрсаткичларининг ўзгаришини аниқлашга муваффақ бўлишди. pH даражасига атмосферадаги карбонат ангидрид миқдори таъсир қилганлиги сабабли, ушбу маълумотни ҳам қайта тикланди.

Маълум бўлишича, магманинг кўламдор оқими жуда кўп миқдорда парник газини чиқарди. Унинг атмосферада тўпланиши бир неча минг йилларга чўзилиб, океаннинг кучли исиши ва кислоталилигини келтириб чиқарди. Бу денгиз калсификация қилувчи организмларнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келди.

Парник эффекти қуруқликдаги ҳарорат ва кимёвий об-ҳавонинг ошишига олиб келди. Кўп миқдордаги озуқа моддалари океанга тушди, уларни ортиқча уруғлантирди ва кислородсиз ўлик зоналар ҳудуди кенгайди. Бир вақтнинг ўзида бир нечта омилларнинг таъсири ҳайвонларнинг турли гуруҳларини йўқ қилди.

Гидрат метаннинг эриши - фалокатнинг яна бир сабаби сифатида эҳтимолдан йироқ эди.

Тадқиқот гуруҳи раҳбари Хана Юрикова тушунтиришича, қадимги вулқон отилишини антропоген углерод чиқиши билан таққослаш керак эмас: барча қазиб олинадиган ёқилғилар ёқилиши атмосферада CO2нинг Перм ва Триас даврлари чегарасида бўлгани каби кўпайишига олиб келмайди.

"Шу билан бирга, ҳозирги кунда парник газининг тўпланиш суръати Ер тарихидаги энг катта биологик фалокат пайтида кузатилган кўрсаткичдан 14 баравар юқори эканлиги хавотирга сабаб бўлмоқда", - деб қўшимча қилди олим.

859
Истребитель F-16. Архивное фото

АҚШ ҳисобдан чиқарилган икки дона F-16 қирувчисини Болгарияга совға қилади

292
АҚШ администрацияси Болгария қуролли кучларига ҳисобдан чиқарилган икки дона F-16 қирувчисини беғараз тақдим этишни режалаштирмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. АҚШ администрацияси Болгария қуролли кучларига ҳисобдан чиқарилган икки дона F-16 қирувчисини беғараз тақдим этишни режалаштирмоқда. РИА Новости хабарига асосан.

АҚШ дипмиссияси давлат котибининг сиёсий ва ҳарбий масалалар бўйича ёрдамчиси Кларк Купер чоршанба куни Болгария ҳаво кучларининг иккита базасига ташриф буюрган.

Ҳисобдан чиқарилган самолётларни Болгарияга кўчириш бу ташаббус АҚШ Конгрессида тасдиқлангандан сўнг амалга оширилади. Америкалик ҳарбийлари режаларига кўра, болгариялик ҳамкасблар хайрия қиладиган самолётдан ўқув машқларда ўрганиш ва техника билан умумий танишиш сифатида фойдаланади.

Болгария АҚШ билан қиймати 1,26 миллиард долларлик саккиз дона F-16 Block 70  қирувчисини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади. Сентябр ойида София қўшимча равишда яна саккиз дона F-16 қирувчисини сотиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилган эди.

292
Президент РФ В. Путин принял участие в заседании дискуссионного клуба Валдай

Путин Россия душманларига: "Дафн маросимингизда шамоллаб қолмасак гўргайди"

0
(Янгиланган 11:28 23.10.2020)
Россия президенти Владимир Путин "Валдай" мунозаралар клубида чиқиш қилиб, Россия душманлари, президентликда қолиши имконияти, пандемия, иқтисод, санкциялар ҳақида фикр билдирди. Президент чиқишидан асосий фикрлар

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Владимир Путин "Валдай" мунозаралар клуби йиғилишида иштирок этди, президент видеоалоқа орқали чиқиш қилди. Жорий йил мавзуси — "Пандемия сабоқлари ва янги кун тартиби: жаҳон инқирозини қандай қилиб дунё учун имкониятга айлантириш мумкин".

Давлат раҳбарининг муҳим баёнотлари - РИА Новости материалида.

"Россияни сўниши"ни кутиш ҳақида

Ўз чиқишида Путин айрим давлатлардаги Россиянинг ҳолдан тойишига умид қилинаётгани бўйича фикр билдирди.

"Давлатимизни мустаҳкамлаб, дунёда ва бошқа давлатларда нималар рўй бераётганини кўриб, Россиянинг секин-аста сўнишини кутаётганларга шуни айтмоқчиман: бизни бу ҳолатда бир нарса ташвишга солмоқда: дафн маросимингизда шамоллаб қолмасак гўргайди".

Президент Россия ўзининг ақлий, ҳудудий, иқтисодий ва ҳарбий имкониятлари ва салоҳиятини адекват баҳолашини таъкидлаб ўтди.

Пандемия ҳақида

COVID-19  ҳақида гапирар экан, Путин коронавирус чекинмаганини, дунё барча соҳаларда "тектоник силжишлар" бўсағасида турганини айтди.

 

0