ФСБ Волгоградда теракт олдини олди

© Sputnik / ЦОС ФСБ РФ / Медиабанкка ўтишФСБ РФ пресекла деятельность по организации поставок наркотиков из стран ЕС в Россию
ФСБ РФ пресекла деятельность по организации поставок наркотиков из стран ЕС в Россию - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Текширувлар натижасида Москва, Санкт-Петербург, Уфа ҳамда Майкоп шаҳарларида террорчиларнинг шериклари қўлга олинган.

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Россиянинг Волгоград шаҳрида Федерал Хавфсизлик хизмати ходимлари "Катиба Таухид валь-Джихад"* номли халқаро террорчи гуруҳ фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақида РИА Новостига Куч ишлатиш муассасаси матбуот хизмати хабар қилди.  

“Қўлга олиш вақтида гуруҳ раҳбари ва унинг ёрдамчиси Волгограддаги яширин жойдан террорчилик воситаларини олиш вақтида Россия ФХХ ходимларига қуролли қаршилик кўрсатиш оқибатида зарарсизлантирилди”, - дейилган муассаса хабарида

Бўлиб ўтган тинтувлар оқибатида ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, қўлбола портловчи мосламаларнинг таркибига кирувчи кимёвий моддалар, зарар етказувчи элементлари ҳамда диний мазмундаги адабиётлар ва бўлажак ҳужум жойлари белгиланган Волгоград харитаси топилган.

ФСБ РФ пресекла деятельность группы российских граждан по финансированию террористов - Sputnik Ўзбекистон
ФСБ "Ҳизб ут-Таҳрир"нинг икки етакчисини қўлга олди

Бўлажак терактларни тайёрлаш жараёнлари Сурия ҳудудидан туриб бошқариб турилган. Террорчилар ҳукумат органлари бинолари, ҳарбийлар ётоқхоналари, хавфли ишлаб чиқариш объектлари ва Она-Ватан ёдгорлигини портлатиб юбормоқчи бўлишган.

Текширувлар натижасида Москва, Санкт-Петербург, Уфа ҳамда Майкоп шаҳарларида террорчиларнинг шериклари қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, ФХХ директори Александр Бортников июн ойининг ўрталарида Россияда сўнгги 10 йил ичида камида 160та терактнинг олди олингани 2019 йилда 43та 2020 йилда 20та терактнинг олди олингани ҳақида ҳисобот берган эди.

Янгиликлар лентаси
0