Келажак транспорти балким шундай бўлар?

425
(Янгиланган 09:26 16.10.2020)
Бир кишилик веломобил Canyon - аккумулятор ёрдамида 60 км/соатгача тезлашиши ва 150 км масофани босиб ўтиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Германияда велосипед ишлаб чиқарувчи компания Canyon  келажак транспорти концептини таклиф қилди.

Future Mobility Concept номли веломобил ташқи томондан автомобилга ўхшайди. Унинг 4 ғилдираги ва усти ёпиқ кузови бор. Кенглиги 83 см, узунлиги 2 метр бўлган бир кишилик электровелосипед бўлиб у аккумулятор ёрдамида 60км/соатгача ва педдаллар ёрдамида  25 км/соатгача тезликда ҳаракатланиши мумкин.

Веломобил Canyon

Ишлаб чиқарувчи хулосасига кўра, бундай транспорт ҳайдовчини ҳар қандай ёмон ҳаводан ҳимоя қилади ва шу билан бирга велосипедга нисбатан анча кўп юк ортиш мумкин. Асосийси эса – у ҳар қандай автомобилга қарганда экологик тоза ва керак бўлганда пиёдалар йўлагидан ҳам ҳаракатланиши мумкин.

Веломобил Canyon

Ҳайдовчининг орқасига 11 ёшгача бўлган бола миниши ёки юк ортиш мумкин. Автомобил йўлларида ушбу транспорт 60 км/соат тезлик билан, пиёдалар йўлагидан 25 км/соат тезликда ҳаракатланиши мумкин. Тўлиқ қувватланганидан сўнг Canyon 150 км масофани босиб ўтиши мумкин.

Веломобил Canyon

Ҳозирча ушбу автомобилнинг ягона нусхада қурилган прототипи ва Германиядаги намойишлар залида кўргазмага қўйилган.

Маълумот учун бу келажак транспорти сифатида таклиф этилаётган биринчи веломобил эмас. Бироз олдин Канадада ҳам шунга ўхшаш транспорт воситатси тақдим этилган эди.

425

Жапаров Қирғизистон президенти сайловларида номзодини илгари суради

18
Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи Садир Жапаров сайловларда иштирок этиш учун декабрь ойида президент ваколатларини зиммасидан соқит қилмоқчи.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Садир Жапаров давлат раҳбари лавозимига ўз номзодини илгари суришини маълум қилди.

Жапаровнинг сўзларига кўра, бунинг учун у декабрда истеъфога чиқишни режалаштирмоқда.

“Мен бошқалар қатори сайловларда иштирок этаман. Агар ғалаба қозонсам президент бўламан, бўлмаса барча каби оддий фуқаро бўламан”, - деди Жапаров. Унинг сўзларидан Sputnik Қирғизистон иқтибос келтирган.

Қирғизистонда муддатидан аввалги президент сайловлари 2021 йил 10 январь куни бўлиб ўтади. Мамлакат Конституциясига биноан президент в.б. ўз номзодини илгари суриш ҳуқуқига эга эмас.

Аввалроқ Жапаров агар қонунчиликка тегишли ўзгартириш киритилса, президент сайловларида иштирок этишга тайёрлигини маълум қилган эди.

18

“Спутник V” вакцинасини яна бир ишлаб чиқарувчиси рўйхатга олинди

34
(Янгиланган 15:07 26.10.2020)
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Спутник V” вакцинасининг яна бир ишлаб чиқарувчисини рўйхатга олди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Спутник V” вакцинасининг яна бир ишлаб чиқарувчиси – “Генериум” компаниясини рўйхатга олди.

Пандемияга уч марта зарба: Россияда коронавирусга қарши 3-чи вакцинани синовлари бошланди
Ruptly / РФПИ / АФК "Система", завод "Биннофарм" / Роспотребнадзор

Бундан аввал препаратни рўйхатга олиш гувоҳномасига Гамалея эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази “Медгамал” филиали ва “Биннофарм” компанияси киритилган эди.

Янги ишлаб чиқариш майдонлари ишлаб чиқарилаётган вакцина ҳажмини сезиларли даражада оширади.

Августда ССВ Гамалея электрокимё тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган COVID-19нинг олдини олиш учун дунёдаги биринчи вакцинани рўйхатдан ўтказганди. Уни “Спутник V” деб номлашди.

Октябр ойида Роспотребнадзорнинг Вектор марказида яратилган яна бир маҳаллий “ЭпиВакКорона” препарати рўйхатдан ўтказилди. Шунингдек, ҳозирги вақтда Россия Фанлар академиясининг Чумаков номидаги иммунобиологик препаратларни тадқиқ қилиш ва ривожлантириш марказидан вакцина клиник синовлардан ўтмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашконинг сўзларига кўра, оммавий эмлаш катта ишлаб чиқариш ҳажмлари ишга туширилгандан сўнг бошланади. Бу бепул бўлади.

Саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Денис Мантуров Россияда “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш ҳажмларини йил охирига қадар бир ярим миллион дозага етказиш режалаштирилганлигини маълум қилганди.

34