Қирғизистон Парламенти спикери президент вазифасини бажаришдан бош тортди

229
(Янгиланган 10:04 16.10.2020)
Бугун, 16 октябр куни, "Ала-Арча" давлат қароргоҳида Жогорку Кенеш йиғилиши бўлиб ўтмоқда, мажлисда президент истеъфоси масаласи кўриб чиқилмоқда.

ТОШКЕНТ, 16 окт - Sputnik. Қирғизистон Парламенти спикери президент вазифасини бажаришдан расман бош тортди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар бермоқда.

Куни кеча Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков истеъфо бериш тўғрисида қарор қабул қилгани ҳақида баёнот қилган эди. Сал кейин бош вазир Садир Жапаров протест иштирокчилари билан учрашувда тораға Канат Исаев давлат раҳбари вазифаларини бажаришдан бош тортганини айтди.

"Президент ва бош вазир ваколатларини менга топширишди", - деди ҳукумат раҳбари.

Парламент ушбу икки масалани кўриб чиқиши лозим. Бу вақтда Эски майдонда Садир Жапаров тарафдорлари йиғилмоқда

229

Le Monde: ЕИ Pfizer вакцинасини босим остида маъқуллади, бунинг далили бор

179
(Янгиланган 11:32 18.01.2021)
“Le Monde” газетаси журналистлари Европа дори воситалари агентлигининг интернетда пайдо бўлган электрон мактублари билан танишиб чиқди.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА) вакилларига коронавирусга қарши вакциналарни сертификатлаш вақтида босим ўтказилган. Гап, хусусан, Pfizer-BioNTech ва Moderna препаратлари ҳақида бормоқда. Бу ҳақда Франциянинг “Le Monde” газетаси хабар қилди.

Нашр журналистлари агентликнинг электрон ёзишмаларини ўрганишган. Улар хакерлар ҳужумидан кейин интернетда пайдо бўлган.

“Камида 5 та электрон мактуб агентлик коронавирусга қарши биринчи вакцинани маъқуллаш жараёнини тезлаштириш учун босимга дуч келгани ҳақида гапиришга имкон беради”, - дея ёзади газета.

Эълон қилинган ёзишмалардан маълум бўладики, ўша Pfizer вакцинасини маъқуллашда ҳам муаммолар бўлган ва улар ҳозиргача бор.

Европа агентлигининг бу вакцинага қарши бўлган уч “асосий эътирози”:

  • ҳамма ишлаб чиқариш майдонлари текширилмаган;
  • вакцинанинг тижорат партияларига оид зарурий маълумотлар бўлмаган;
  • тижорат партиялари ва клиник синовлар вақтида қўлланилган вакциналар ўртасида сифатий тафовут аниқланган.

Бошқача қилиб айтганда, бирисини синовдан ўтказиб, бошқасини етказиб берган бўлишлари мумкин.

Бу ҳолатлар вакцина сифати билан шуғулланган тадқиқотчиларнинг энг катта хавотирига сабаб бўлган, дея ёзади “Le Monde”. Шунга қарамасдан Pfizer маъқулланган.

Нашрнинг ёзишича, ЕМА вакцинани 2020 йил 21 декабрда узул-кесил маъқуллади, Британия маъқуллагандан кейин 3 ҳафта, АҚШдан кейин эса 2 ҳафта ўтиб.

“Бу Европа агентлигига ҳеч нарсага қарамасдан уни маъқуллашдан олдин сифат муаммоларини ҳал қилишга бир мунча вақт керак бўлганидан дарак беради”, - дейилган хабарда.

Ва бу кечикиш “Европа коммиссияси томонидан номақбул бўлмаган” деб баҳоланган. Ошкор қилинган ёзишмаларда ҳам бу ҳақда гап борган.

Куни кеча Pfizer Европага вакцина етказиб беришни вақтинча қисқартириши маълум бўлганди. Бу гўёки ишлаб чиқариш қувватини модернизация қилиш билан боғлиқ.

Январь ойи ўртасида Норвегияда Pfizer вакцинаси билан эмланган 23 кишининг вафоти ҳақида маълум бўлганди.

Бундан ташқари, “The Times of Israel” газетаси Pfizer билан эмланган 13 нафар исроилликда юз фалажа кузатилгани ҳақида ёзди.

179
Теглар:
коронавирус, Европа Иттифоқи, вакцина
Жители города Душанбе в защитных масках на улице

Тожикистон COVID-19 ни енгдими: Марказий Осиёдаги вазият

666
(Янгиланган 10:26 18.01.2021)
Ўтган суткада Қозоғистонда қарийб 1000 кишида коровирус аниқланди. Тожикистонда эса 6 кундан буён ҳеч ким касалланмаяпти.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Қозоғистонда Марказий Осиё мамлакатларининг бошқаларига қараганда энг кўп коронавирус аниқланмоқда.

Қозоғистонда ўтган куни 978 та коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланди. Мамлакатда жами 168 096 кишида инфекция аниқланган. Шулардан 153 035 нафари соғайиб кетган. 2349 киши вирус қурбонига айланган.

Қирғизистон энг кўп COVID-19 аниқланиш бўйича иккинчи ўринда. Ўтган суткада 123 кишида вирус аниқланган. Касалланганларнинг умумий сони 83 109 нафарга етган. Шулардан 78 994 нафари тузалган. Вирус туфайли 1384 нафар қирғизистонлик вафот этган.

Ўзбекистонда ўтган куни 64 кишининг коронавирусга топширган тести мусбат чиққан. Шу тариқа касалланганларнинг умумий сони 77 968  нафарни ташкил этмоқда. Шуларнинг 76 436 нафари касалликни енгган. 619 киши вирус оқибатларидан вафот этган.

Тожикистон ССВ тақдим этган маълумотларга кўра, мамлакатда 6 кундан бери ҳеч ким коронавирус билан касаланмаяпти. Республикада жами 13 308 киши ковид юқтириб олган. Шулардан 13 218 нафари даволаниб чиққан. Шу билан бирга 90 бемор COVID-19 ўлган. Ушбу рақамларга ишонилса, мамлакатда коронавирус билан касалланганлар қолмаган.

Туркманистонда эса коронавирус расман қайд этилмаган ва у дунёда коронавирус аниқламаган саноқли давлатлардан бири ҳисобланади.

666
Флакон с вакциной Pfizer/BioNTech от COVID-19

Ўзбекистонга 100 минг доза Pfizer/Biotech вакцинасини олиб келинади

29
(Янгиланган 14:18 18.01.2021)
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Халқаро эмлаш ташкилоти билан ҳамкорликда мамлакат аҳолисининг 20 % миқдорида вакцинага буюртма берган.

ТОШКЕНТ, 18 янв – Sputnik. Ўзбекистонга АҚШ ва Германия компаниялари томонидан ишлаб чиқилган вакцина келтирилади деб хабар қилмоқда Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев.

Хабарда  айтилишига кўра, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги GAVI (Эмлаш ва иммунизация бўйича глобал алянс) ташкилоти билан ҳамкорлик доирасида мамлакат аҳолисининг 20 % миқдорида вакцинага буюртма берган.

— Ҳозирда GAVI ташкилоти билан ҳамкорликда Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши Comirnaty вакцинасини Ўзбекистонга 100 минг доза миқдорида олиб келиниши бўйича ишлар олиб борилмоқда, — дейди Юсупалиев.

Эслатиб ўтамиз, Pfizer/Biotech вакцинасини узулуксиз равишда юқори совуқлик -70 ℃ ҳароратда сақлаш талаб этилади. Ушбу муносабат билан GAVI ташкилоти томонидан Ўзбекистонга 17та катта хажмдаги рефрижераторлар ва 206та юк ташувчи минивен автотранспорт воситалари тақдим этилган.

Маълумот учун, Россияда ишлаб чиқилган Спутник V вакцинасини -17 даража ҳароратда сақлаш талаб этилади. Бугунги кунда ушбу вакцина билан эмланганлар сони 1 миллиондан ошган, вакцинанинг салбий оқибатлари кузатилмаган.

29