Эрдоған Макронни “маърифатли ислом” ғояси учун қоралади

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин встретился с президентом Турции Р. Т. Эрдоганом
Президент РФ В. Путин встретился с президентом Турции Р. Т. Эрдоганом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия президентининг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда “француз исломи”, “Европа исломи”, “Австрия исломи” каби тушунчалар пайдо бўлмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдоған франциялик ҳамкасби Эммануэль Макронни унинг “маърифатли ислом” ғояси учун танқид қилди.

Аввалроқ Макрон Францияда сепаратизмга қарши курашиш мавзусида чиқиш қилган эди. У республика қадриятларини мустаҳкамлашга қаратилган тегишли қонун лойиҳаси 9 декбрь куни тақдим этилиши маълум қилди. Ислом сепаратизмига қарши кураш доирасида Франция ҳукумати болаларга таълим беришга алоҳида эътибор қаратмоқчи.

Французские правоохранители в Лилле - Sputnik Ўзбекистон
Charlie Hebdo карикатуралари учун қасос: Парижда ўқитувчи бошидан жудо қилинди

Шунингдек, Макрон Франция Мусулмонлари кенгаши билан биргаликда мамлакатда “маърифатли исломни” барпо этишга имкон берувчи ташкилот ташкил этиш зарурлиги тўғрисидаги ғояни ўртага ташлаган эди. Унинг сўзларига кўра, Францияда исломни хорижий таъсирдан холи этиш ва масжидларни молиялаштириш устидан назоратни кучайтириш лозим.

“Сўнгги пайтларда “француз исломи”, “Европа исломи”, “Австрия исломи” каби тушунчалар пайдо бўлмоқда. Франция президенти Макрон бошчилигидаги бундай ташаббусларнинг асосий мақсади Ислом ва мусулмонлар билан ҳисоб-китоб қилишдир. Улар диний маросимларни фақат уйда ўтказиш мумкин бўладиган, диний рамзлар тақиқланадиган исломга қарши тизим яратишмоқчи. Динни шакллантиришга интилаётган ушбу тизимнинг номи демократия эмас, балки тоталитаризмдир”, - деди Эрдоған Ислом ҳамкорлиги ташкилоти видеоконференциясидаги чиқишида.

Янгиликлар лентаси
0