Стратегический бомбардировщик ВВС США B-1 Lancer

Россия қирувчилари чегарага яқинлашаётган АҚШ бомбардимончисини ортга қайтарди

577
(Янгиланган 18:47 21.10.2020)
Россия қирувчилари Беринг денгизи устида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг стратегик бомбардимончиларини тўхтатиб қолди.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Россия қирувчилари Беринг денгизи устида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг стратегик бомбардимончиларини тўхтатиб қолди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.

Ҳарбийлар чегарага яқинлашаётган иккита ҳаво нишонини қайд этишди. Уларни аниқлаш ва давлат чегараси бузилишини олдини олиш учун Шарқий ҳарбий округнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларига қарашли бўлган МиГ-31 ва Су-35 самолётлари кўтарилди.

“Россия қирувчиларининг экипажлари ҳаводаги нишонларни АҚШ ҳаво кучларининг иккита стратегик бомбардимончи B-1В эканлигини аниқладилар ва уларни Беринг денгизи бўйлаб кузатиб боришди”- дейилган хабарда.

Хорижий самолётлар ортга бурилганда, Россия қирувчилари аэродромга қайтди.

Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, Россия қирувчиларининг барча парвозлари ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилди. Россия давлат чегарасини бузилишига йўл қўйилмади.

577
Во Франции 300-килограммового мужчину вытащили из дома

Францияда 300 кг вазнли эркак кран ёрдамида уйдан олиб чиқилди

42
Францияда қутқарувчилар квартирадан 300 килограмм вазнли эркакни олиб чиқиш учун қурилиш кранидан фойдаланишди.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Франциянинг жанубидаги Перпиньян шаҳрида қутқарувчилар қурилиш крани ёрдамида квартирадан 300 килограмм вазнли эркакни олиб чиқишди, деб хабар берди France3 Occitanie телеканали.

Октябр ойи охирида, ортиқча вазнга эга бўлган фуқаро бир йилдан буён ўз хонадонидан чиқа олмаётгани, унинг адвокати ички ишлар вазири Жералд Дарманенга мурожаат қилгани ҳақида хабар берилган эди. Ален исмли киши 2019 йил июлидан бери шаҳар мэриясидан ёрдам кутмоқда. Ўша вақтда эркак йиқилиб, тос суягини синдириб олган эди.

Сешанба куни қутқарув операциясига 50 га яқин одам - полиция ходимлари, ўт ўчирувчилар, шифокорлар ва шаҳар мэрияси вакиллари жалб қилинди. Алена уйи жойлашган тор кўчада жойлашгани туфайли операцияни мураккаблашди. Фасадни қисман олиб ташлаши эвазига квартиранинг деразаси кенгайтирилди. Уйда истиқомат қилувчилар вақтинча эвакуация қилинди.

Деразагача кўтарилган кран ёрдамида Ален махсус контейнерга жойлаштирилди. Ерда эса контейнер тез ёрдам машинасига жойлаштирилди. Эркак Монпельедаги касалхонага олиб келинди.

Тиббий кўрик ва керакли даволанишдан сўнг, Ален ортиқча вазнга эга одамлар учун Тулузадаги ихтисослаштирилган марказга жойлаштирилади.

42
Полицейский автомобиль в Германии

Германияда автомобиль пиёдаларни босиб кетди

26
(Янгиланган 18:45 01.12.2020)
Германиянинг Трир шаҳрида ҳайдовчи машинани пиёдалар устига ҳайдади. Маҳаллий ОАВлар икки киши қурбон бўлгани ва ҳайдовчи қўлга олингани ҳақида ёзмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Германиянинг Трир шаҳрида  ҳайдовчи машинани пиёдалар устига ҳайдади.

Маҳаллий полиция хабарига кўра, бунинг натижасида бир неча киши жароҳат олган. Ҳозирда воқеа жойига полиция ва бошқа хизмат ходимлари етиб келган.

​Маҳаллий ОАВлар икки киши қурбон бўлгани ва ҳайдовчи қўлга олингани ҳақида ёзмоқда. Ҳукумат ҳозирча бу маълумотларни тасдиқламаган.

26
Теглар:
Трир, ҳодиса, Германия