Ер тарихидаги энг даҳшатли фалокат тафсилотлари маълум бўлди

Oбуна бўлиш
Германия олимлари илк марта Ерда 252 миллион йил олдин содир бўлган глобал фалокат тафсилотларини тасвирлаб беришди.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Германиядаги Океан тадқиқотлари маркази ва Гельгольц номидаги Геология фанларини ўрганиш маркази олимлари илк марта Ерда 252 миллион йил олдин содир бўлган глобал фалокат тафсилотларини тасвирлаб беришди. Бу ҳақда РИА Новости EurekaAlert’га асосан хабар қилди.

Дым от лесных пожаров, вызванных аномальной жарой, над Лос-Анджелесом, Калифорния, США - Sputnik Ўзбекистон
Мега-зилзила яқинлашмоқда. Олимлар Калифорнияни фалокат ҳақида огоҳлантирди

Ердаги фалокат натижасида денгиз ҳайвонларининг 95 фоизи ва қуруқликдаги ҳайвонларнинг 75 фоизи қирилиб кетган эди. Бунга ҳозирги Сибир ҳудудида Перм ва Триас даврлари чегарасида вулқон фаол ҳаракати сабаб бўлган деб тахмин қилинади, аммо бунга аниқ далиллар йўқ эди.

Тадқиқотда немис олимлари 252 миллион йил олдин Тетис океанининг шелф денгизлари тубидаги қазилма брахиоподларнинг қобиғидан фойдаландилар. Қобиқдаги бор элементининг изотопларини ўлчаш орқали улар турларнинг оммавий қирилиб кетишидан олдин ва кейин денгиз сувининг pH кўрсаткичларининг ўзгаришини аниқлашга муваффақ бўлишди. pH даражасига атмосферадаги карбонат ангидрид миқдори таъсир қилганлиги сабабли, ушбу маълумотни ҳам қайта тикланди.

Маълум бўлишича, магманинг кўламдор оқими жуда кўп миқдорда парник газини чиқарди. Унинг атмосферада тўпланиши бир неча минг йилларга чўзилиб, океаннинг кучли исиши ва кислоталилигини келтириб чиқарди. Бу денгиз калсификация қилувчи организмларнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келди.

Ослабление карантинного режима в Греции - Sputnik Ўзбекистон
Ниқоблар туфайли инсоният экологик фалокатга дуч келиши мумкин – Япония ОАВ

Парник эффекти қуруқликдаги ҳарорат ва кимёвий об-ҳавонинг ошишига олиб келди. Кўп миқдордаги озуқа моддалари океанга тушди, уларни ортиқча уруғлантирди ва кислородсиз ўлик зоналар ҳудуди кенгайди. Бир вақтнинг ўзида бир нечта омилларнинг таъсири ҳайвонларнинг турли гуруҳларини йўқ қилди.

Гидрат метаннинг эриши - фалокатнинг яна бир сабаби сифатида эҳтимолдан йироқ эди.

Тадқиқот гуруҳи раҳбари Хана Юрикова тушунтиришича, қадимги вулқон отилишини антропоген углерод чиқиши билан таққослаш керак эмас: барча қазиб олинадиган ёқилғилар ёқилиши атмосферада CO2нинг Перм ва Триас даврлари чегарасида бўлгани каби кўпайишига олиб келмайди.

"Шу билан бирга, ҳозирги кунда парник газининг тўпланиш суръати Ер тарихидаги энг катта биологик фалокат пайтида кузатилган кўрсаткичдан 14 баравар юқори эканлиги хавотирга сабаб бўлмоқда", - деб қўшимча қилди олим.

Янгиликлар лентаси
0