“Ҳамма бало ўша ёқдан келмоқда” - Доғистон раҳбари хорижий номлардан воз кечишга чақирди

390
(Янгиланган 10:27 26.10.2020)
Доғистон раҳбари ресторанларнинг San Francisco, Los Angeles ёки Havana номларини “Дербент чироқлари” ёки “Доғистон тонги” деб ўзгартиришни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. Доғистон раҳбари вазифасини бажарувчи Сергей Меликов рекламада ҳамда кафе ва ресторанлар номларида хорижий сўзлар кўп ишлатилаётганини танқид қилди.

Шаҳарсозлик ва ҳудудий ривожланиш мавзусига бағишланган мажлисда сўзга чиққан Республика раҳбари жуда кўр оммавий овқатланиш нуқталари номлари хорижий тилда эканига эътибор қаратди.

“Кафе бўлса албатта San Francisco, Los Angeles ёки Havana. Нима бизда лотинчадан бошқа ҳарфлар  йўқми? – Ахир ҳамма ёмонлик ўша ёқдан келмоқда-ку? Биз бўлсак уларни тарғиб қилаяпмиз. Кўчада ўзингни худди Чикаго жин кўчаларида юргандек ҳис қиласан ўзингни”, - деди Меликов.

-Ушбу кафе ва ресторанларни “Дербент чироқлари”, ёки “Доғистон тонги” деб аташ ҳам мумкин-ку, - деб таклиф қилди Меликов.

Эслатиб ўтамиз, 5 октяр куни Россия президенти Владимир Путин ИИВ генерал-полковниги Сергей Меликовни Доғистон раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинлаган эди. Меликов бундан олдин Росгвардия қўмондони сифатида террорчиларга қарши операцияларда иштирок этган, шунингдек Шимолий Кавказ ҳудудида Россия президентининг ишончли вакили бўлган.

390
Джо Байден во время выступления в Уилмингтоне, США

Байден йиқилиб, оёғини синдириб олди

8
АҚШ президентлигига номзод Жо Байден тойиб кетиш оқибатида оёғини шикастлади. Томография унинг оёғи икки жойидан дарз кетганини кўрсатди.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. АҚШ президентлигига номзод Жо Байден тойиб кетиш оқибатида оёғини шикастлади.

Компьютер томографияси Жо Байденнинг оёғи икки жойидан дарз кетганини кўрсатди.

Демократ бир неча ҳафта давомида махсус оёқ кийимда юришига тўғри келади.

Ўтган шанба куни Жо Байден ити Мейжор билан ўйнаётганда тойиб кетди, шундан сўнг шифокор кўригидан ўтишга тўғри келди.  

Дастлаб ортопед суяк синганини  аниқламаганди, фақат мушакларнинг чўзилиши ташхисини қўйди, аммо сиёсатчини қўшимча кўрикдан ўтиш учун юборилди. Қайта кўрикда унинг оёқ панжаси қисмида синиш жароҳатлари борлиги аниқланди.

АҚШда президент сайлови 3 ноябр куни бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, Байден зарур бўлган 270 овоздан 306 та сайлашга вакил қилинган кишининг овозини олди. Амалдаги президент Дональд Трамп ҳали мағлубиятини тан олгани йўқ ва баъзи штатларда судлашмоқда.

АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter’да ўз рақибига тезроқ соғайиб кетишни тилади.

8

“Вектор” маркази раҳбари пандемия қачон тугаши ҳақида фикр билдирди

48
(Янгиланган 12:11 30.11.2020)
“Вектор” маркази раҳбари директори Ринат Максютов коронавирус пандемияси 2021 йилда якунланади деб ҳисоблайди.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. “Вектор” вирусология ва биотехнология давлат илмий маркази бош директори Ринат Максютов коронавирус пандемияси 2021 йилда якунланади деб ҳисоблайди.

“Вирус қолади, лекин пандемиянинг ўзи, албатта, кетади. Ишонаманки, 2021 йилда”, - деди у “Science Bar Hopping” онлайн фестивалидаги чиқиши давомида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Максютовнинг сўзларига кўра, пандемия дунё аҳолисининг аксарият қисми коронавирусни бош кечирган ёки вакциналар туфайли етарлича жамоавий иммунитет шакллангандан сўнг ортга қайтади.

Пандемия бошлангандан буён дунёда 63 миллиондан зиёд киши коронавирус билан касалланди, 1,4 миллиондан ортиқ киши вафот этди.

Россияда коронавирусга қарши иккита вакцина рўйхатга олинган. Бу Гамалея марказининг “Спутник V” ва “Вектор”марказининг “ЭпиВакКорона” вакцинаси. Яқин кунларда Чумаков номидаги Илмий марказ вакцинаси ҳам рўйхатга олиниши кутилмоқда.

48
Теглар:
коронавирус пандемияси, Гамалея маркази, “Вектор” маркази, Спутник V, вакцина, коронавирус