Кандидат в президентыСША от Демократической партии Джо Байден во время дебатов, организованных CNN / New York Times в Университете Оттербейн. 15 октября 2019

Байден Россияни АҚШ учун асосий таҳдид деб ҳисоблайди

178
АҚШ президенти лавозимига номзод Жозеф Байден мамлакат учун халқаро майдонда энг катта хавфни Россия туғдиради деб ҳисоблайди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. АҚШ президенти лавозимига Демократик партиядан номзод Жозеф Байден Қўшма Штатлар учун халқаро майдонда энг катта хавфни Россия туғдиради деб ҳисоблайди.

“Ўйлайманки, ҳозирги пайтда бизнинг хавфсизлигимиз ва иттифоқларимизга путур етказиш нуқтаи назаридан энг катта таҳдид Россия ҳисобланади. Иккинчидан, мен Хитойни энг катта рақибимиз деб биламан”, – Байден CBS телеканалига берган интервьюсида.

Россия бошқа мамлакатларда демократик жараёнларга таъсир ўтказиш ҳақидаги айбловларни бир неча марта рад этган эди, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков эса уларни “мутлақо асоссиз” деб атаганди. Росссия ТИВ раҳбари Сергей Лавров турли мамлакатлардаги сайловларда гўёки Россия аралашуви борлиги ҳақидаги хабарлар бирор бир далилга асосланмаганини маълум қилган эди.

АҚШ президенти сайловлари 3 ноябрь куни бўлиб ўтади. Давлат раҳбари лавозимига Республикачилар партиясидан амалдаги президент Дональд Трамп ва демократ Жо Байден даъвогарлик қилмоқда.

178

Кардашьян сартарош олдида ухлаб қолди - сурат ҳаммани кулдирди

802
(Янгиланган 19:24 03.03.2021)
Америкалик актриса Ким Кардашьян сартарош-стилист олдида ухлаб қолгани акс этган сурат интернетда тарқалди.

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда америкалик актриса Ким Кардашьян сартарош олдида ухлаб қолиши акс этган сурат пайдо бўлди. Юлдузнинг стилисти Крис Эпплтон суратни Instagram’даги саҳифасида жойлаштирди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Chris Appleton (@chrisappleton1)

Суратда креслода ухлаб қолган Кардашьян тасвирланган.

“Ким, мен сени севаман”, - деб ёзган стилист сурат остида.

Сурат тезда ижтимоий тармоқларда тарқалди. Айни пайтда фойдаланувчилар турли мазмундаги изоҳларни қолдиришмоқда, суратга кўплаб мемлар тайёрланди.

Юлдузнинг ўзи ҳам сурат ҳақида билиб қолди. У жанжал кўтариш ўрнига, умумий флэшмобга қўшилди ва ўз аккаунтига суратни жойлаштирди.

Айни пайтда сурат 170 мингдан ортиқ лайк тўплаган.

Эслатиб ўтамиз, февралда Ким Кардашьян турмуш ўртоғи хонанда Канье Уэст билан ажрашишга ариза топширгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Эр-хотин мулкий низоларни ҳал қилиш бўйича келишувга эришиш йўлида катта ютуқларга эришган.

Ким Кардашьян ва Канье Уэст 2014 йилда турмуш қуришган. Жуфтликнинг тўрт нафар фарзанди бор. Канье Уэст Кардашьяннинг учинчи турмуш ўртоғи ҳисобланади.

802
Теглар:
Ким Кардашьян, АҚШ

COVID-19га тест-маълумотнома билан ЕОИИга киритишга рухсат бериш таклиф қилинди

255
(Янгиланган 15:33 03.03.2021)
Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ЕОИИга аъзо-давлатлари ҳудудига COVID-19 га IgG антитаначалар борлиги ҳақидаги маълумотнома билан фуқароларни киритишга рухсат беришни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ЕОИИга аъзо-давлатлари ҳудудига COVID-19'га IgG антитаначалар борлиги ҳақида маълумотнома ёки ПЦР-тест салбий натижа билан фуқароларни киришга рухсат беришни таклиф қилди. Бу ҳақда авиа-йўловчи ташишларни қайта тиклаш бўйича профилактика чора-тадбирлар услубий қўлланма лойиҳасида айтилган.

"Ҳаво кемасида хориждан келган шахслар, ЕОИИ аъзо-давлат қонунчилиги билан белгиланган шахслардан ташқари, антитаначаларга лаборатория текширувидан ижобий натижа билан ўтган IgG маълумотномасини тақдим этиши зарур", - дейилган лойиҳада.

Ҳужжатда ёзилишича, ЕОИИ ҳудудига кириш учун иттифоқ фуқаролари COVID-19га ПЦР-услубида лаборатория текшируви, салбий натижа қайд этилган тест-маълумотномани ҳам (давлат чегарасини кесиб ўтишдан 72 соат олдин олинган бўлиши керак) тақдим этишлари мумкин.

Агар ЕОИИ давлатларига келаётган шахслар тегишли ҳужжатларга эга бўлмаса, улар тестдан ўтиш учун юборилади, натижа олингунга қадар, фуқаролар ўзини-ўзи яккалаш режимига риоя қилишлари шарт.

Шу пайтда, маълумотнома мавжудлигига қарамай, нафас олиш инфекциялари асоратлари бўлган кишилар, COVID-19 учун тест натижаларини олингунга қадар шифохонага ётқизилиши мумкин.

255
Теглар:
ЕОИИ, коронавирус пандемияси, коронавирус, Ўзбекистон, Россия
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Основатель веб-сайта Bellingcat Элиот Хиггинс

Фейклар фабрикаси ва унинг ҳақиқий эгалари

21
Сўнгги вақтларда Bellingcat ахборот агентлиги тез-тез эсга олинмоқда. ОАВда агентлик ташкилотчиси сифатида тилга олинадиган "Эллиот Хиггинс" китоб чоп этди. Унинг шериги "Христо Грозев" ёки "Морис Ракушицкий" (иккаласи ҳам битта одам) янги фош этишларни ваъда берган.

Виктория Никифорова
Ушбу фош этишлар баҳоси эса аллақачон маълум — Донбассда уриб туширилган Боинг, Гутадаги кимёвий ҳужум, Скрипаллар ва Навальнийнинг заҳарланиши ҳақидаги фейклар муаллифлари ҳеч қачон ҳақиқатни айтиш учун ўзларини қийнамаганлар.

Бу уйдирмалар ҳақида жиддий гапириш мумкинмас — уни журналистик суриштирув жанрига компромат деб аташ мумкин ҳатто. Аммо Bellingcat агентлигининг дунёга келиши тарихи анча қизиқ. Ушбу фейклар фабрикаси қай тариқа юзага келган?

2010-йилнинг бошида Афғонистондаги америка ҳарбий разведкаси бошлиғи Майкл Флинн "Разведка қандай созланади?" мавзусида жуда қизиқ докладни эълон қилади.

Партизанлар уруши ўз чақириқларини илгари сурар ва бесўнақай разведтузилмалар уларни эплай олмай қолган эди. Флинн ҳаммуаллифлар билан биргаликда ўз ҳамкасбларига маълумот беришни истаганларнинг барчасидан - хоҳ у маҳаллий аҳоли бўлсин, хоҳ журналистлар, ННТ вакиллари ёки аёллар ташкилотлари бўладими ёхуд БМТ ходимлари, ё фаоллар - хуллас, ҳамма-ҳаммадан маълумотлар олишни таклиф қилди.

Маълумотларни фақатгина ҳарбий мавзудагина эмас, балки мамлакатда рўй бераётган барча ҳолатлар ҳақида тўплаш талаб қилинаётган эди. Йўл-йўлакай мавжуд сирларни фош қилиш, тўпланган ахборотларни НАТО бўйича иттифоқдошлар, журналистлар, ННТлар ва барча-барчага тақдим этиш режалаштирилганди.

Тўғри форматланган ва узатилган ахборот қуролга айланарди. У маҳаллий аҳолига оккупантлар улар ҳақида қандай қайғураётганлигини кўрсатар ва халқни партизанлардан узоқлаштирарди. Четдан қараганда эса Яқин Шарққа қонун ва тартибни олиб келган америка демократиясининг ёрқин образини намойиш этишга имкон берарди.

Маълумотларни махсус танлаб олинган таҳлилчилар сортировка қилишлари керак эди — Флинн "энг иқтидорли ва очларни" танлаб олишни маслаҳат беради. Улар барча икир-чикирларга эътиборли бўлишлари, геолокация ва очиқ манбалар билан ишлай олишлари керак эди. Доклад якунида муаллифлар америка разведкаси ветерани Сэмюэл Уилсондан иқтибос келтирганлар: "Маълумотларнинг 90 фоизи, - деган АҚШ Мудофаа вазирлиги Разведка бошқармасининг собиқ раҳбари - очиқ манбалардан келади. <…> Разведканинг ҳақиқий қаҳрамони — Жеймс Бонд эмас, балки Шерлок Холмсдир".

Тахминан худди шу вақтда Британия армияси зобити Боб Сили Афғонистонда хизмат олиб борарди. Инглиз нашрларида улар разведкачилар, сифатида тилга олинади, аммо бунга далиллар келтирилмаган ҳеч қачон. Эҳтимол, 2008-йилдан 2017 йилгача Ироқ, Афғонистон, Ливия ва Сурияда Боб Сили чиндан ҳам бошқа нарсалар билан шуғуллангандир.

Нима бўлганда ҳам мана бугун таниқли сиёсатчига айлангандан сўнг ҳам Сили ўзини Штирлиц каби тутишда давом этмоқда. У ўз яқинлари, ота-онаси ёки сирли рафиқаси акс этган биронта фотосуратни ҳеч қачон эълон қилмаган. Пэрлар китобида "Ната Расимас" сифатида тилга олинган эса-да, аммо ахборот майдонида у ҳақда ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас. Сили ҳамма жойда якка ўзи кўриниш беради, ҳа, айтганча, у бачабозлар ҳуқуқларининг ашаддий ҳимоячиларидан бири сифатида ҳам ном қозонган.

Унинг таржимаи ҳоли аввалгидек катта қизиқиш уйғотиб келади. Силининг оиласи бир аср олдин Aнглиянинг энг бадавлат олий мартабали оилаларидан бири бўлган. Унинг насл-насаби тарихи худди достон сингари ўқилади - ундан барону, баронеталар, губернаторлар, вазирлар, парламент аъзолари ўрин олган. Ўғилларининг ҳаммаси Хэрроуда ўқиган, гоҳ Уинстон Черчилл, гоҳ шаҳзода Филипп уларнинг чўқинтирган отасига айланишади. Силилар оиласи яқинда таниқли актёр - машҳур аслзода - Бенедикт Камбербатч билан қариндошлик ришталарини боғлади. Уайт оролидаги энг йирик ер эгаси сифатида маҳаллий аҳоли 2017 йилда Силини парламентга сайлади - бу оилавий анъаналардан бири саналади. У ерда консерваторлардан депутат бўлган Сили Россияга қарши агрессив кун тартиби тарғиботи билан шуғулланмоқда.

1990-йиллар бошида Хэрроуни тамомлаган Боб Сили собиқ совет иттифоқи ҳудудида стрингер сифатида фаолият юритган. У Киев, Тирасполь, Чеченистондан репортажлар тайёрларди. Унинг асосий иш берувчиси The Times нашри эди.

“Спутник V” ўз самарадорлигини исботлади. Нима учун Ғарб унга қарши ахборот урушини олиб бормоқда?
Ruptly / RT / пресс-служба БАЭС / Роспотребнадзор / @sputnikvaccine

2012-йиллар бошида интернет маконида "Қорамағиз Моисей" (Brown Mozes) блоги пайдо бўлади. Бу Фрэнк Заппа қўшиғи номи эди. Сили рок-мусиқани яхши кўради, маълум вақт Британия MTV сида ишлаган ва гитарани қойилмақом чала олади.

Кейинчалик "Қорамағиз Моисей"ни ОАВ "энг зўр блогер" дея атайди, аслида эса унинг ёзганларини ўқиб бўлмайди. Бу шунчаки газеталарда чиққан ўзга муаллифлар мақолалари асосида тўқилган нарсалар эди - зерикарли, бирёқлама ва бачкана.

Аввалига "Моисей" Руперт Мердокнинг News Corporation нидан шахсий маълумотлар ўғирланиши билан боғлиқ жанжални ёритади. Ўшанда жамоатчиликда австралиялик медиамагнатга махсус хизматларнинг порахўр ходимлари ишлаган, деган жиддий гумонлар пайдо бўлган. "Моисей" блоги эса муштарийларни бу мавзудан астойдил узоқлаштиришга интилар, барча ишораларни Скотленд-Ярдга бурар эди. Аммо ҳеч ким бу материалларни ўқимасди. "Зўр блогер" ўз аудиториясидан нари борса иккита изоҳ олиши мумкин эди.

Орадан вақт ўтиб "Моисей" Сурия темасига қизиқиб қолади. Номаълум блогер, афтидан, Флин докладидаги "иқтидорли ва оч" аналитик қилиши лозим бўлган ишларни қиларди. У Суриядан YouTube га юкланган видеоларни кўриб чиқиб, уларни мос сарлавҳалар билан номлаган ҳолда тақдим этади. Масалан: "Шрапнель (артиллерия қуроли тури)дан ўқ еган 12 тага яқин гўдаклар жасади" сингари.

Аммо блогер маълумотларни таҳлил қилмайди, балки барчасини жавобга яқин олиб келади. У Хуладаги фожиада шак-шубҳасиз Сурия ҳукуматини айблайди, гарчи кейинги тергов ишлари оммавий қотилликлар жангарилар томонидан содир этилганини кўрсатган бўлсада. Бу ҳеч қандай разведка эмас, балки тозаланган пропаганданинг ўзи эди.

Мана шу ерда The New York Times мухбири, собиқ денгиз пиёда аскари, бир вақтлар газетанинг Москва бюросига раҳбарлик қилган Си Жей Чиверс уни "кашф қилади" ва жамоатчиликка таништиради. У Хорватиядан Сурияга қурол экспорти тўғрисидаги суриштирувларни чоп этади. Унинг мақоласида таъкидланишича, материаллар "Қорамағиз Моисей" тахаллуси остида ижод қиладиган блогер томонидан тақдим этилган. Аслида эса унинг исми "Элиот Хиггинс"дир.

Британия ва америка ОАВлари завқ-шафқ билан Эллиот Хиггинсни машҳур қилишга киришиб кетадилар. "Камтар кўзойнакли йигит", "зиёли ботаник", "гик" — ва шу билан бирга у сурия режимининг "жиноятларини" фош этади. Исми машҳур шоирникига уйғун, фамилияси эса "Пигмалион" қаҳрамони Шоуникидек — тез ёдга қоладиган. Аммо Хиггинс ОАВларда мана саккиз йилдан бери тушмай келаётган бўлсада, унинг ота-онаси ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.

Шундай қилиб, унинг исми ва фамилияси осонликча ўйлаб топилган бўлиши мумкин — шерикларимиз яхши кўриб айтадиган бир гап борку - highly likely.

Аслида унинг Лестерда турк-рафиқаси ва икки фарзанди билан яшаши ҳақида ҳеч қандай далил йўқ. Aгар у куну-тун YouTube да ўтирган бўлса, қандай қилиб пул ишлагани умуман тушунарсиз. Ипотекага олинган уйи ва яшаш ҳаражатларини ким қоплаган - наҳот, почта бўлимида ишлаб, қўшимча пул топган рафиқаси? Энг асосийси, олий таълим масканини ўқиб битиролмаган, барча иш жойларидан ҳайдалган, ҳеч қандай чет тилларини билмаган, армияда хизмат қилмаган ва ўзининг иқрори бўйича "қуролларни  Х-Box-ўйинчисидан яхшироқ билмайдиган" бу талаба қандай қилиб тўсатдан профессионал ҳарбий таҳлилчига айланиб қолди?

Кўп нарсаларни Хиггинснинг ўзи ҳам тушунтира олмасди. 2013-йилда унга хайрихоҳлик билдирадиган "Нью-Йоркер" мухбири ундан нега ўз блоги учун бундай ном танлаганини сўрайди. "Тасодифан", - дейди бу саволга жавобан блогер.

Bellingcat агентлигини Хиггинснинг номига ўтказишади, унда барча янги Россияга қарши "фош этишлар" эълон қилина бошлайди. Аммо уларнинг ҳеч бири далиллар билан асосланмаган эди. Аммо ҳар бир мақола Россияга қарши ахборот хуружлари ва навбатдаги санкциялар учун асос бўла олган.

Бу вақт оралиғида Боб Сили машҳур сиёсатчига ва обрўли ҳарбий таҳлилчига айланди. Парламентарий тобора жанговар руҳдаги ҳарбий матнларни тўқимоқда. Brexit дан сўнг, унинг фикри бўйича Британия "глобаллашиши" кутилмоқда - яъни шундан кейин у ўз бошқарувини барча "шерикларга" ўтказа олади. Британиянинг асосий душмани ролига Сили Россияни тайинлаган. У ўзининг барча қўрқувларини бизнинг мамлакатимизга проекциялаган — гоҳ Россия ўзининг жосусларини юборади, гоҳ дезинформация билан шуғулланади, гоҳ "бизга қарши учинчи жаҳон урушини олиб боради ва ғолиб чиқади!".

"Тажовузкор Россияда ҳимояланишнинг ўнта усули", "Россиянинг Ғарбга қарши гибрид урушда қўллаган элликта инструменти" - Силининг рус мавзусидаги фиксацияси мана шундай носоғлом кўриниш касб этади. Эҳтимол, 90-йилларда, собиқ совет иттифоқи маконида у билан нимадир рўй берган бўлса керак.

Ҳарбий аналитик сифатида у "ноконвенциал уруш" - яъни, дезинформация, пропаганда, фитна, ижтимоий тармоқлардаги фаол тадбирлар мавзулари устида ишлайди. Bellingcat ҳам ахборот маконида худди шундай ишлар билан шуғулланади.

2018-йилда Сили сиёсий каминг-аутни амалга оширади. У Bellingcat учун парламентда Скрипаллар воқеаси бўйича "матбуот-анжумани" ўтказади. "Мана, замонамизнинг Шерлок Холмслари, — дея таништиради у ҳамкасбларга Хиггинс ва Грозевни - уларнинг рақамли детектив суриштирувлари шунчаки ноёб".

Ўша вақтдан буён парламентарий очиқчасига Bellingcat нинг маънан раҳнамосига айланган. У Элиот Хиггинсни Атлантик кенгаш ва Генри Жексон кембриж ҳамжамиятига олиб кирди — энг агрессив русофоб аналитик марказларга. "Лестерлик гик" ва Уайт оролидаги аслзодани қандай муносабатлар боғлаб туришини Худо билади, аммо уларни Россияга қарши нафрат ҳаммасидан ҳам кўра кучлироқ бирлаштириши аниқ.

Боб Силининг энг ёрқин аждодларидан бири Моттистоуннинг биринчи барони, бир умр Черчилл билан дўст бўлган ва мамлакатда юқори лавозимларни эгаллаган генерал Жон Сили, Германияга бориб келгач, фюрерга мафтун бўлиб қолади: "Жаноб Гитлер, — дея ҳикоя қилган у қайтиб келгач Англия пэрларига — мутлақо тўғрисўз, самимий ва худмин эмас". Эҳтимол, Гитлернинг "Драх нах Остен" ғояси Силига мерос тариқасида ўтгандир.

Bellingcat бўйича унинг шериги сирли медиаменежер Христо Грозевнинг патрони ҳам бизнинг мамлакатга нисбатан илиқ туйғуларни туймайди. Грозев бир умр дўстлашиб келган Карл Габсбург-Лотарингский ҳанузгача аждодлари мулкларини йўқотиб қўйганидан ўзига келолган эмас. Габсбурглар уйига раҳбар бўлгач, у ўзининг отасидан фарқли ўлароқ, империя ерларига бўлган ҳуқуқдан воз кечмаган. У учун собиқ совет иттифоқи майдони — бу бой берилган отамерос мулкдир. Айтганча, Габсбургнинг рафиқаси Франческа Тиссен — Гитлернинг ҳукуматга келиши ва унинг қурол-аслаҳаларини сахийлик билан молиялаштирган афсонавий немис саноатчисининг набирасидир.

Ғарбнинг элита оилалари кланлари учун Россия атрофидаги ҳудудлар лимитрофлари - бу шунчаки эгасиз ерлар, овчилар маконидир. Маҳаллий аҳоли ҳам - тараққий этганлиги ёки қолоқлигидан қатъи назар - шунчаки флора ва фауна кўринишларидан бири. Bellingcat сингари инструментлар эса — гибрид уруш учун идеал қурол ҳисобланади.

21