Истребитель-бомбардировщик Mirage 2000 ВВС Франции

Россия Су-27 қирувчиси Франция бомбардимончиларини тўхтатиб қолди

379
(Янгиланган 12:18 27.10.2020)
Россия Су-27 қирувчиси Қора денгиз устида Франция ҲҲКга қарашли иккита қирувчи-бомбардимончисини тўхтатиб қолди.

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Россиянинг Су-27 қирувчиси Қора денгиз устида Франция ҲҲКга қарашли икки дона Mirage 2000 қирувчи-бомбардимончисини тўхтатиб қолди.

26 октябр куни Жанубий ҳарбий округи  ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари Қора денгиз устидан давлат чегарасига яқинлашиб келаётган 2та ҳаво нишонини аниқлади.

Самолётларни аниқлаш ва Россия давлат чегараси бузилишини олдини олиш учун Су-27 қирувчиси ҳавога кўтарилди.

Россия қирувчиси экипажи Франция ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита Mirage 2000 қирувчи-бомбардимончиси эканлигини деб аниқлади ва уларни Қора денгиз бўйлаб кузатди.

Чет эл ҳарбий самолётлари Россия чегарасидан ортга қайтганидан сўнг, Су-27 базага қайтиб келди.

Су-27 парвози ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилди ва Россия Федерациясининг давлат чегарасини бузилишига йўл қўйилмади.

379

“Вектор” маркази раҳбари пандемия қачон тугаши ҳақида фикр билдирди

22
(Янгиланган 12:11 30.11.2020)
“Вектор” маркази раҳбари директори Ринат Максютов коронавирус пандемияси 2021 йилда якунланади деб ҳисоблайди.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. “Вектор” вирусология ва биотехнология давлат илмий маркази бош директори Ринат Максютов коронавирус пандемияси 2021 йилда якунланади деб ҳисоблайди.

“Вирус қолади, лекин пандемиянинг ўзи, албатта, кетади. Ишонаманки, 2021 йилда”, - деди у “Science Bar Hopping” онлайн фестивалидаги чиқиши давомида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Максютовнинг сўзларига кўра, пандемия дунё аҳолисининг аксарият қисми коронавирусни бош кечирган ёки вакциналар туфайли етарлича жамоавий иммунитет шакллангандан сўнг ортга қайтади.

Пандемия бошлангандан буён дунёда 63 миллиондан зиёд киши коронавирус билан касалланди, 1,4 миллиондан ортиқ киши вафот этди.

Россияда коронавирусга қарши иккита вакцина рўйхатга олинган. Бу Гамалея марказининг “Спутник V” ва “Вектор”марказининг “ЭпиВакКорона” вакцинаси. Яқин кунларда Чумаков номидаги Илмий марказ вакцинаси ҳам рўйхатга олиниши кутилмоқда.

22
Теглар:
коронавирус пандемияси, Гамалея маркази, “Вектор” маркази, Спутник V, вакцина, коронавирус

ЕИ туфайли ишсиз қолган латвиялик балиқчилар Россияга кўчиб ўтди

48
(Янгиланган 11:41 30.11.2020)
ЕИ Болтиқ денгизида балиқ овлашни таъқиқлаганидан сўнг Латвияда балиқчилар ишсиз қолишди. Уларга компенсация эвазига кемаларини металломга топшириш таклиф қилинди. 

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Европа Иттифоқининг қарори туфайли ишсиз қолган латвиялик бир неча балиқчилар оиласи Россияга кўчиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik Latvija.

Маълумот учун, 2020 йилнинг октябр ойида ЕИ Болтиқ денгизида бир неча турдаги балиқларни овлашни таъқиқлаган эди. Шарқий болтиқ трескаси овлашга ихтисослашган латвиялик балиқчилар бунинг оқибатида ишсиз қолишди. Уларга компенсация эвазига балиқ овловчи кемаларини металломга топшириш таклиф қилинди. 

Лекин Авотиньш исмли балиқчи бунга рози бўлмади. Ўз касбини йўқотганидан сўнг у Латвияни тарк этишга қарор қилди. 

"Россия мени ва менинг балиқчи дўстларимни жуда яхши кутиб олди. Улар ҳам бир вақтлар Болтиқ денгизида балиқ овлашар эди, лекин  Евроиттифоқнинг кескин сиёсати туфайли ўз кемаларини металломга топширишга мажбур бўлишди", - дейди Авотиньш. 

Балиқчилар айтишига кўра, улар ЕИдан компенсация олишган, лекин бу етказилган зарарни тўлиқ қопламайди. 

"Дейлик, ўша пулнинг бир қисмига мен эскигина немис машинасини сотиб олдим, қолганини еб-ичиб тугатдим.Ахир ишлаш керак-ку, Ҳозир эса Латвияда балиқчилар ишлай олмайди", - дейди суҳбатдош. 

Авотиньш ўз балиқчи дўстлари билан Узоқ Шарқ ҳудудига кўчиб ўтишган қарор қилган. У ерда "ҳаёт ҳам қизиқроқ, балиқ ҳам тўлиб-тошиб" ётибди. 

48