Қодиров Макронни “эътиқодга маломат ёғдиришни бас қилишга” чақирди

540
(Янгиланган 18:03 27.10.2020)
Қодировнинг таъкидлашича, Макрон пайғамбарга чизилган ҳажвий расмлар диндорлар томонидан қанчалик оғир қабул қилинишини билмайди. У ўзининг хатти-ҳаракатлари билан оловни ўчирмаяпти, аксинча уни аланга олдирмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Франция президенти Эммануэль Макронни “эътиқодга маломат ёғдиришни бас қилишга” чақирди ва уни одамларни терроризмга Франция ҳукуматининг ҳозирги хатти-ҳаракати ва шахсан мамлакат президенти ундаётгани ҳақида огоҳлантирди.

Қодировнинг таъкидлашича, Макрон пайғамбарга чизилган ҳажвий расмлар диндорлар томонидан қанчалик оғир қабул қилинишини билмайди. У ўзининг хатти-ҳаракатлари билан оловни ўчирмаяпти, аксинча уни аланга олдирмоқда.

Чеченистон раҳбарининг сўзларига кўра, Макрон ва Европа мамлакатларининг бошқа етакчилари “дин”, “маданият”, “ахлоқ” каби тушунчаларга ҳурмат билан муносабатда бўлмас экан, уларнинг давлатларида муносиб келажак ва тартиб бўлмайди. Динга бўлган таҳқирли муносабат, унинг устидан кулишни улар сўз эркинлиги деб ҳисоблашади, бироқ ўзлари бошқа кишилар  қадриятларига чанг солишади.

“Ҳозирча кеч эмас экан, эътиқодга маломат ёғдириш ва иғволарни бас қил, Макрон. Бўлмаса тарихга аҳмоқона қарорларни қабул қилган президент сифатида кирасан. Сенинг ҳажвий расмларни чоп қилиш ҳақидаги абсурд позициянингни нафақат бутун дунё мусулмонлари, балки соғлом фикрли ҳар қандай бошқа дин вакиллари ҳам қораламоқда”, - дея ёзган Қодиров ўзининг телеграм каналида.

У эътиқод устидан кулиш Париж яқинидаги ўқитувчининг аянчли тақдирига сабаб бўлган деб ҳисоблайди.

“Нима ҳам дердим, Макрон, агар сен уни террорчи деб атасанг, унда сен юз карра ёмонсан, ахир сен терроризмга мажбурлаяпсан, одамларни унга ундамоқдасан, танлов қолдирмаяпсан, ёшлар миясида экстремистик  ғоялар экишга шароит яратмоқдасан. Сен қўрқмасдан ўзингни мамлакатингда терроризмнинг лидери ва илҳомлантирувчиси деб айтишинг мумкин”, - дея сўзларига якун ясаган у.

Аввалроқ Макрон Францияда сепаратизмга қарши кураш борасида катта нутқ билан чиқиш қилди ва республика қадриятларини мустаҳкамлашга қаратилган қонунчилик лойиҳаси 9 декабрда тақдим этилишини айтган эди.

Париж мусулмон давлатларидан француз товарлари бойкотини тўхтатишни талаб қилди

Макрон Франция мусулмонлар кенгаши билан биргаликда, мамлакатда "маърифатли исломни" қуришга ёрдам берадиган ташкилотни яратиш зарурияти ғоясини илгари сурди. Бундай ҳаракатларга Муҳаммад пайғамбарга чизилган карикатураларни намойиш қилган ва кейинчалик бу ҳаракати учун ўлдирилган ўқитувчи ҳодисаси сабаб бўлган эди.

Charlie Hebdo карикатуралари учун қасос: Парижда ўқитувчи бошидан жудо қилинди

Хусусан, Макрон Франция бунга ўхшаш ҳажвий суратларни чоп этишни давом эттиришини тасдиқлаган эди.

540

Уханлик вирусолог коронавируснинг янги турлари ҳақида гапирди

170
Коронавирус тарқалган ҳудуднинг "юрагидан" бўлган хитойлик эксперт-вирусолог ўз ўрганишлари давомида кашф қилган ҳолатлар ҳақида гапирди

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Хитой ҳудудида коронавирусга эга кўпшапалакларнинг бир қанча тури мавжуд, деб хабар қилди Ухань вирусология институти мутахассиси Ши Чженли. Унинг сўзларидан Guardian иқтибос келтирмоқда.

Вирусолог коронавируснинг янги турлари мамлакатнинг жанубий ва жануби-ғарбий қисмларида рўйхатдан ўтказилганини қўшимча қилди.

Эксперт шунингдек, коронавирусли кўршапалаклар Хитой чегарасидан ташқарида, хусусан, Жанубий Осиёда ҳам мавжуд, дея ҳисоблайди.

Чжэнли COVID-19 вируси кўршапалакдан одамга тўғридан-тўғри юқмаганини, ўртадаги ташувчини аниқлаштириш кераклигига эътибор қаратди.

Шунингдек, ўтган йилнинг охирида топилгунига қадар, вируснинг ҳайвонлар ёки одамлар орасида қанча вақт циркуляция қилганлиги ҳақидаги савол ҳам номаълумлигича қолмоқда.

170
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
МДҲда COVID-19’га қарши Россия вакцинаси пайдо бўлиши мумкин

Қозоғистон "Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқаришга ҳозирлик кўрмоқда

65
Қозоғистонда коронавирусга қарши препарат сифатида рўйхатдан ўтган биринчи вакцинани ишлаб чиқариш Россия президенти Владимир Путин билан бўлган келишувга мувофиқ йўлга қўйилади.

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Қозоғистонда 2020 йилнинг 22 декабридан Россиянинг "Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, аҳолини ихтиёрий равишда оммавий вакцина билан эмлаш ишларини 2021 йилдан бошлаш кўзда тутилган. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Касим Жомарт-Токаевнинг бош вазир Аскар Мамин билан бўлган учрашувидан сўнг маълум бўлган, деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон нашри.

"Давлат раҳбарига алоҳида блокда унинг Россия президенти Владимир Путин билан келишувига биноан шу йилнинг 22 декабрида Қозоғистонда Россиянинг "Спутник V" вактсинасини ишлаб чиқариш бошланиши ҳақида хабар берилди. Мамлакат аҳолисини оммавий равишда ихтиёрий эмлашни бошлаш ишлари 2021 йил бошидан режалаштирилган", - деб ёзади Акорда.

“Спутник V”: 50тадан ортиқ давлат вакцинани сотиб олиш учун буюртма берди >>>

Таъкидланишича, биринчи босқичда аҳолининг вирусни юқтириб олиш хатарига кўпроқ мойил бўлган қисми, хусусан, шифокорлар, педагоглар ва куч тузилмалари ходимлари қамраб олинади.

Сал олдинроқ Қозоғистон декабр ойида қозоқ вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши маълум қилинган эди.

65
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

"Ёрдам керак". Тихановская АҚШдан Минск бўйича янги санкциялар қабул қилишни сўради

69
(Янгиланган 18:36 05.12.2020)
Беларус президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская АҚШнинг амалдаги маъмуриятига кўмак учун миннатдорлик билдириш мақсадида Вашингтонга бормоқчи

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Беларус президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская АҚШ ҳукуматига америка етакчисининг Беларусга нисбатан санкциялар киритиш ваколатларини кенгайтирувчи қонун лойиҳасини имкон қадар тезроқ қўллаб-қувватлашни сўраб мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Sputnik радиоси.

"Биз гарчи шундай мураккаб ўтиш даврида АҚШдан бўладиган катта ёрдамга муҳтожмиз. Мен АҚШ конгрессини "Беларусда демократия, инсон ҳуқуқлари ва суверенитет" тўғрисидаги қонун лойиҳасини тезкор тартибда қабул қилишни чақираман, – деб таъкидлаган Тихановская Washington Post нашрида жойлаштирилган материалида.

Бундан ташқари у ЕИ ва АҚШга "фаол маънавий ва техник кўмак" ҳамда "яқинда беларус амалдорларига нисбатан санкцияларни кенгайтирган АҚШ жорий маъмуриятининг сайи-ҳаракатлари" учун миннатдорлик билдирган.

Бундан ташқари, Тихановская Вашингтонга боришни режалаштираётганини маълум қилган.

"Мен инаугурация ҳафталигида (АҚШ) жорий маъмуриятига унинг Беларус халқига кўрсатаётган ёрдами учун шахсан миннатдорлик билдириш учун Вашингтонга бориш ниятидаман. Шу билан бир вақтнинг ўзида Беларуснинг демократияга ўтишига кўмак бериши учун янги маъмурият билан мустаҳкам алоқаларни ўрнатишдан умидворман", - деб қўшимча қилган муҳолифатчи.

Агар қонун лойиҳаси тасдиқланса, АҚШ президенти Белорусия Марказий сайлов комиссияси аъзоси бўлган ҳар қандай чет эл фуқароси, мустақил оммавий ахборот воситаларига қарши ҳаракатлар учун масъул бўлган давлат амалдори, республикадаги вазият билан боғлиқ бўлган оммавий ахборот воситаларига ёки инсон ҳуқуқлари бузилишига қарши ҳаракатларда фаол иштирок этган Иттифоқ давлатининг расмий вакили ёки Россия фуқароси визасини блоклаб қўйиши мумкин. 

Беларусда оммавий норозилик акциялари 9 августдан кейин, бўлиб ўтган президент сайловларида амалдаги етакчи Александр Лукашенко ғолиб чиққанидан сўнг бошланган эди. МСК маълумотларига кўра Лукашенко 80,1 % овоз олган. Биринчи кунларда акциялар куч тузилмалари томонидан бостирилди, норозичиларга нисбатан кўз ёш келтирувчи газ, шовқин гранаталари, водометлар, резинали ўқлар қўлланилди. Расмий маълумотларга кўра, биринчи кунларда 6,7 минг киши қўлга олинган. Республика ИИВ маълумотларига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб инсонлар жабрланган, шу жумладан, 130 нафар ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳам. Сайловлар якунлангач бир ой давмида акциялар ҳам иш ҳам дам олиш кунлари ўтказилди. Лукашенконинг тарафдорлари ҳам уни қўллаб-қувватлаб тадбирлар ўтказиб келмоқдалар.

Расмийларнинг таъкидлашича, бу норозилик намойишлари радикаллаштирмоқда ва шаҳар кўчаларидан ҳовлилар томон кўчирилмоқда.

69