Сиэтл освобожден от анархистов: полиция США ликвидировала автономную зону CHAZ

Вашингтонда полициячиларга қарши янги норозиликлар авж олди

190
(Янгиланган 13:13 28.10.2020)
Вашингтонда юз берган ҳалокатли авариядан сўнг авж олган протекстлар полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди

ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Вашингтон штати Колумбия округида авария оқибатида мопед ҳайдовчисининг ўлими ҳодисасидан сўнг юз берган протест акциялари, полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди. Бу ҳақда РИА Новости Washington Postга таянган ҳолда хабар бермоқда.

Фожиали ҳодиса жума куни маҳаллий вақт билан тахминан 22.10да юз берган. Хабарларга кўра, полициячилар шлемсиз электр мопедни бошқариб бораётган одамни кўриб қолишган ва қоидабузарни тўхтатишга уринганлар, аммо шу вақтда мопед бошқа бир транспорт билан тўқнашиб кетган. Авария оқибатида мопед ҳайдовчиси ҳалок бўлган. Полиция маълумотига кўра, мотоциклчи касалхонада жон берган.

Мопед ҳайдовчисининг вафоти шаҳарда норозилик акцияларини юзага келтирган. Митинг иштирокчилари ҳодиса тафсилотларини билишни исташган. Тартибсизликлар давомида намойишчилар полиция участкаси биносида ойналарни синдириб, бир нечта ахлат қутиларини ағдаришган. Шунингдек, намойишчилар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қарата турли предметларни улоқтиришган. Камида бир нафар полициячи жабрланган, бир киши қўлга олинган.

Колумбия округи полиция раҳбари Питер Ньюшэм тергов томонидан суриштирув ўтказилиши ва ҳалок бўлган инсон таъқиб қилиниши факти бўлган-бўлмагани, унинг ўлими асл сабабини аниқлаштирилиши зарурлигини қайд этган.

190
МДҲда COVID-19’га қарши Россия вакцинаси пайдо бўлиши мумкин

Қозоғистон "Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқаришга ҳозирлик кўрмоқда

22
Қозоғистонда коронавирусга қарши препарат сифатида рўйхатдан ўтган биринчи вакцинани ишлаб чиқариш Россия президенти Владимир Путин билан бўлган келишувга мувофиқ йўлга қўйилади.

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Қозоғистонда 2020 йилнинг 22 декабридан Россиянинг "Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, аҳолини ихтиёрий равишда оммавий вакцина билан эмлаш ишларини 2021 йилдан бошлаш кўзда тутилган. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Касим Жомарт-Токаевнинг бош вазир Аскар Мамин билан бўлган учрашувидан сўнг маълум бўлган, деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон нашри.

"Давлат раҳбарига алоҳида блокда унинг Россия президенти Владимир Путин билан келишувига биноан шу йилнинг 22 декабрида Қозоғистонда Россиянинг "Спутник V" вактсинасини ишлаб чиқариш бошланиши ҳақида хабар берилди. Мамлакат аҳолисини оммавий равишда ихтиёрий эмлашни бошлаш ишлари 2021 йил бошидан режалаштирилган", - деб ёзади Акорда.

“Спутник V”: 50тадан ортиқ давлат вакцинани сотиб олиш учун буюртма берди >>>

Таъкидланишича, биринчи босқичда аҳолининг вирусни юқтириб олиш хатарига кўпроқ мойил бўлган қисми, хусусан, шифокорлар, педагоглар ва куч тузилмалари ходимлари қамраб олинади.

Сал олдинроқ Қозоғистон декабр ойида қозоқ вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши маълум қилинган эди.

22
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
День рождения основателя ювелирного дома De Grisogono

Bloomberg: Гулнора Каримова Швейцарияда судда ютиб чиқди

694
(Янгиланган 20:31 04.12.2020)
Гулнора Каримованинг адвокати Грегуар Манжга кўра, бу унинг учун муҳим ғалаба. Тафсилотлар билан хабаримизда танишинг

ТОШКЕНТ, 4 дек - Sputnik. Гулнора Каримова Швейцарияда судда ғолиб чиқди, деб ёзади Bloomberg.

Қарорга биноан Федерал Апелляция суди Каримованинг Гибралтар компанияси Takilant Ltd нинг қонуний бенефициари бўлганлиги тўғрисидаги даъвосини қондирди, унинг маблағлари 2018 йилги жиноят иши бўйича Швейцария банк ҳисобварағида музлатиб қўйилган.

Шу билан бирга, суд қарори билан аллақандай Ўзбекистон фуқароси Б.га нисбатан суд қарори қабул қилинган. Аёл Гулнора Каримова номидан ҳужжатларни сохталаштириш ва пулни юқишда айбдор деб топилган. Б.нинг бу қилмишларидан мақсад Гулнора Каримова пул маблағларининг ҳақиқий эгаси эканлиги тўғрисидаги фактни яшириш бўлган.

Каримованинг адвокати Грегуар Манжнинг сўзларига кўра, бу Гулнора учун муҳим ғалаба, Швейцария прокуратурасида эса 350 миллион долларнинг ноқонуний келиб чиқишини исботловчи далиллар етарли эмас.

Адвокатнинг аниқлик киритишича, ушбу қарор Швейцариянинг пулларни Ўзбекистонга қайтаришдан олдинроқ Гулнора Каримовага қайтариш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилда Швейцария прокуратураси Гулнора Каримованинг 800 млн швейцария франкига тенг активларини музлатиб қўйган эди. Ушбу маблағларнинг бир қисми — 131 млн долларга яқини — 2019 йилда қайд этилган.

2015 йил август ойида Каримова товламачилик ва солиқ тўлашдан бўйин товлашда айбланиб, 2017 йилнинг декабрида яна бир жиноий иш доирасида унга 10 йилга озодликдан маҳрум этиш кўринишида жазо тайинланган эди. 18 март куни суд янги жиноий иш доирасида унинг қамоқ муддатини 13 йил тўрт ойгача узайтирди.

694