Россия ТИВ Ғарбнинг Путиннинг РСМДга оид таклифига муносабатини масъулиятсизлик деб атади

253
(Янгиланган 19:04 28.10.2020)
Россия президенти Ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш шартномаси (ДРСМД) тўхташи шароитида кескинликка барҳам беришни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Россия ТИВ Ғарбдаги ҳамкорлар Россиянинг Европада вазиятни барқарорлаштиришга бўлган уринишларига эътиборсизлик билдиряпти деб ҳисоблайди.

26 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин Ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш шартномаси (ДРСМД) тўхташи шароитида кескинликка барҳам беришни таклиф қилди. Путин ўзаро тамойилларга асосланган тўхтатиш воситаларини ишлаб чиқишга чақирди. Европа ушбу ташаббусга ишончсизлик билан муносабат билдирди. Хусусан, Берлин бундай ғоялар "ишончга лойиқ эмаслигини" айтди.

"Биринчи салбий сигналларни, етарлича мулоҳазасиз, айнан Европадан эшитмоқдамиз", - деди РИА Новости билан суҳбатда Россия ТИВ раҳбарининг ўринбосари Сергей Рябков.

"Билдирилган таклифларнинг жиддийлиги уларни атрофлича ўрганишни талаб қилади. Бу таклифларнинг теранлиги обдон англашни талаб қилади. Бу Россия Федерацияси раҳбариятининг Европада янги "ракета инқирози" юзага келишига йўл қўймаслик нуқтаи назаридан у ерда ҳарбий-сиёсий вазиятни барқарорлаштиришга йўл топишга қаратилган кайфиятининг ифодасидир", - деди Рябков.

Путин АҚШнинг ДРСМДдан чиқишини жиддий хато деб атади

ДРСМД глобал стратегик барқарорликни таъминлашга ундарди. 2019 йилда АҚШ Россияни ушбу шартномани шартларини бузганликда айблаб, ундан чиқди. Москва бу айбловларни рад этди ва савол туғдирган ракетани намойиш қилиш ва бу мавзуни муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди. Аммо АҚШ ён бермади ва бир томонлама шартномадан чиқди.

253

“Вектор” маркази раҳбари пандемия қачон тугаши ҳақида фикр билдирди

40
(Янгиланган 12:11 30.11.2020)
“Вектор” маркази раҳбари директори Ринат Максютов коронавирус пандемияси 2021 йилда якунланади деб ҳисоблайди.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. “Вектор” вирусология ва биотехнология давлат илмий маркази бош директори Ринат Максютов коронавирус пандемияси 2021 йилда якунланади деб ҳисоблайди.

“Вирус қолади, лекин пандемиянинг ўзи, албатта, кетади. Ишонаманки, 2021 йилда”, - деди у “Science Bar Hopping” онлайн фестивалидаги чиқиши давомида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Максютовнинг сўзларига кўра, пандемия дунё аҳолисининг аксарият қисми коронавирусни бош кечирган ёки вакциналар туфайли етарлича жамоавий иммунитет шакллангандан сўнг ортга қайтади.

Пандемия бошлангандан буён дунёда 63 миллиондан зиёд киши коронавирус билан касалланди, 1,4 миллиондан ортиқ киши вафот этди.

Россияда коронавирусга қарши иккита вакцина рўйхатга олинган. Бу Гамалея марказининг “Спутник V” ва “Вектор”марказининг “ЭпиВакКорона” вакцинаси. Яқин кунларда Чумаков номидаги Илмий марказ вакцинаси ҳам рўйхатга олиниши кутилмоқда.

40
Теглар:
коронавирус пандемияси, Гамалея маркази, “Вектор” маркази, Спутник V, вакцина, коронавирус

ЕИ туфайли ишсиз қолган латвиялик балиқчилар Россияга кўчиб ўтди

65
(Янгиланган 11:41 30.11.2020)
ЕИ Болтиқ денгизида балиқ овлашни таъқиқлаганидан сўнг Латвияда балиқчилар ишсиз қолишди. Уларга компенсация эвазига кемаларини металломга топшириш таклиф қилинди. 

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Европа Иттифоқининг қарори туфайли ишсиз қолган латвиялик бир неча балиқчилар оиласи Россияга кўчиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik Latvija.

Маълумот учун, 2020 йилнинг октябр ойида ЕИ Болтиқ денгизида бир неча турдаги балиқларни овлашни таъқиқлаган эди. Шарқий болтиқ трескаси овлашга ихтисослашган латвиялик балиқчилар бунинг оқибатида ишсиз қолишди. Уларга компенсация эвазига балиқ овловчи кемаларини металломга топшириш таклиф қилинди. 

Лекин Авотиньш исмли балиқчи бунга рози бўлмади. Ўз касбини йўқотганидан сўнг у Латвияни тарк этишга қарор қилди. 

"Россия мени ва менинг балиқчи дўстларимни жуда яхши кутиб олди. Улар ҳам бир вақтлар Болтиқ денгизида балиқ овлашар эди, лекин  Евроиттифоқнинг кескин сиёсати туфайли ўз кемаларини металломга топширишга мажбур бўлишди", - дейди Авотиньш. 

Балиқчилар айтишига кўра, улар ЕИдан компенсация олишган, лекин бу етказилган зарарни тўлиқ қопламайди. 

"Дейлик, ўша пулнинг бир қисмига мен эскигина немис машинасини сотиб олдим, қолганини еб-ичиб тугатдим.Ахир ишлаш керак-ку, Ҳозир эса Латвияда балиқчилар ишлай олмайди", - дейди суҳбатдош. 

Авотиньш ўз балиқчи дўстлари билан Узоқ Шарқ ҳудудига кўчиб ўтишган қарор қилган. У ерда "ҳаёт ҳам қизиқроқ, балиқ ҳам тўлиб-тошиб" ётибди. 

65