Россияда коронавирус бўйича антирекордлар янгиланди

359
Россияда COVID-19 билан касалланиш ва ундан ўлим бўйича янги рекорд ўртатилди. Мамлакатда бир кунда қарийб 20 минг киши касалланди.

ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Ўтган кун давомида Россияга 19 768 кишида коронавирус аниқланди. Бу касалланиш бўйича янги рекорд.

Олдинги рекорд 1 ноябрь куни қайд этилган эди – 18 665 та касалланиш ҳолати.

Энг кўп янги касалланиш Москва (5826), Санкт-Петербург (1031) ва Москва вилоятида (569) аниқланган.

Шунингдек, ўтган кун давомида 389 киши бу касалликдан вафот этган. Бу ҳам янги рекорд – аввалгиси 29 октябрь куни (366 та) кузатилган эди. Шу билан бирга 15 567 киши вирусни енгган.

Россияда пандемия бошлангандан буён 1 693 454 киши коронавирус билан касалланган. Шулардан 1 266 931 нафари тузалиб кетган. 29 217 киши вирус қурбонига айланган.

359
Теглар:
коронавирус, Россия
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1288)
Джо Байден во время выступления в Уилмингтоне, США

Байден йиқилиб, оёғини синдириб олди

44
(Янгиланган 12:53 30.11.2020)
АҚШ президентлигига номзод Жо Байден тойиб кетиш оқибатида оёғини шикастлади. Томография унинг оёғи икки жойидан дарз кетганини кўрсатди.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. АҚШ президентлигига номзод Жо Байден тойиб кетиш оқибатида оёғини шикастлади.

Компьютер томографияси Жо Байденнинг оёғи икки жойидан дарз кетганини кўрсатди. Эҳтимол демократ бир неча ҳафта давомида махсус оёқ кийимда юришга тўғри келади.

Ўтган шанба куни Жо Байден ити Мейжор билан ўйнаётганда тойиб кетди, шундан сўнг шифокор кўригидан ўтишга тўғри келди.  

Дастлаб ортопед суяк синганини  аниқламаганди, фақат мушакларнинг чўзилиши ташхисини қўйди, аммо сиёсатчини қўшимча кўрикдан ўтиш учун юборилди. Қайта кўрикда унинг оёқ панжаси қисмида синиш жароҳатлари борлиги аниқланди.

АҚШда президент сайлови 3 ноябр куни бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, Байден зарур бўлган 270 овоздан 306 та сайлашга вакил қилинган кишининг овозини олди. Амалдаги президент Дональд Трамп ҳали мағлубиятини тан олгани йўқ ва баъзи штатларда судлашмоқда.

АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter’да ўз рақибига тезроқ соғайиб кетишни тилади.

44
Теглар:
Жо Байден, АҚШ

“Вектор” маркази раҳбари пандемия қачон тугаши ҳақида фикр билдирди

75
(Янгиланган 12:11 30.11.2020)
“Вектор” маркази раҳбари директори Ринат Максютов коронавирус пандемияси 2021 йилда якунланади деб ҳисоблайди.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. “Вектор” вирусология ва биотехнология давлат илмий маркази бош директори Ринат Максютов коронавирус пандемияси 2021 йилда якунланади деб ҳисоблайди.

“Вирус қолади, лекин пандемиянинг ўзи, албатта, кетади. Ишонаманки, 2021 йилда”, - деди у “Science Bar Hopping” онлайн фестивалидаги чиқиши давомида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Максютовнинг сўзларига кўра, пандемия дунё аҳолисининг аксарият қисми коронавирусни бош кечирган ёки вакциналар туфайли етарлича жамоавий иммунитет шакллангандан сўнг ортга қайтади.

Пандемия бошлангандан буён дунёда 63 миллиондан зиёд киши коронавирус билан касалланди, 1,4 миллиондан ортиқ киши вафот этди.

Россияда коронавирусга қарши иккита вакцина рўйхатга олинган. Бу Гамалея марказининг “Спутник V” ва “Вектор”марказининг “ЭпиВакКорона” вакцинаси. Яқин кунларда Чумаков номидаги Илмий марказ вакцинаси ҳам рўйхатга олиниши кутилмоқда.

75
Теглар:
коронавирус пандемияси, Гамалея маркази, “Вектор” маркази, Спутник V, вакцина, коронавирус

Дунё COVID-19 устидан ғалабага эришилгани ҳақида қачон гапира бошлайди ССВ раҳбари фикри

0
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев дунё коронавирус пандемияси устидан ғалаба қозонилгани ҳақида қачон гапиришни бошлаши борасида фикр билдирди.

Вазирнинг сўзларига кўра, ўтган яқин 30-40 йил ичида бундай кенг кўламли пандемия бўлмаганини ҳисобга олган ҳолда ўзини ҳурмат қилувчи ҳеч бир киши бу саволга аниқ жавоб беришни зиммасига олмайди.

Олимлар ва ЖССТ мутахассислари фикрига кўра, 2021 охирига қадар ҳар ҳолда коронавирус ҳолатлари аниқланиб туради. Лекин пандемия жараёни секинлашиб боришига умид қилинмоқда.

“Айтайлик, 2021 йилнинг биринчи чорагида оммавий эмлашни бошлайдиган мамлакатлар бор деб ўйламайман. Ҳойнаҳой бу 2021 йилнинг иккинчи ярмида бўлади. Оммавий эмлаш бошланиши билан эса биз дунё тиббиёт ходимлари босқичма-босқич бунинг устидан ғалабага эришамиз”, - деди ССВ раҳбари Sputnik мухбири билан суҳбатда.

0
Теглар:
Абдуҳаким Хаджибаев \\, коронавирус пандемияси