Россиядаги машҳур шоуда Ўзбекистонда кўп юрганларга пул тўланиши ҳақида хабар кўрсатилди

1188
Ўзбекистон президенти қарори билан бир сутка давомида 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрган фуқаронинг электрон ҳамёнига 3 минг сўм ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Россиянинг “Первый канал” телеканалида эфирга узатиладиган “Вечерний Ургант” шоу дастурида Ўзбекистон ҳукуматининг энг кўп пиёда юрган фуқароларни рағбатлантириш тўғрисидаги қарори ҳақидаги хабар кўрсатилди.

“Вояга етган фуқаролар ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрганда 3 минг сўмгача олишлари мумкин, бу 30 Америка центи атрофида, яъни ҳар кун учун 27-28 минг рубль (3000 сўм 22,5 рубль бўлади. Шу тариқа бошловчи рублнинг долларга нисбатан тушиб бораётганига ишора қилиб ҳазиллашган - таҳр.). Энг фаол пиёдаларга қўшимча 30 доллар тўлашади, вилоятларда эса ҳатто 50 доллар. Энг кўп юрган ўзбекистонликлар тахминан... тахминан, бу жуда муҳим... 100 доллардан олишади”, - деди телебошловчи Иван Ургант.

Шунингдек, Ургант қадамлар ҳақида ҳазиллашиб, MC Doni эндиликда севган машғулотидан пул ишлаб топшиши мумкинлигини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, 30 октябрь куни Шавкат Мирзиёев “Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Қарор билан:

  • бир сутка давомида 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги фуқаронинг электрон ҳамёнига 3 минг сўм;
  • бир ойда бир марта туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган шахсга 300 минг сўм, ҳудудлар бўйича энг кўп юрган шахсга 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп юрган шахсга 1 млн сўм қўшимча равишда платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилади.
1188
МДҲда COVID-19’га қарши Россия вакцинаси пайдо бўлиши мумкин

Қозоғистон "Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқаришга ҳозирлик кўрмоқда

14
Қозоғистонда коронавирусга қарши препарат сифатида рўйхатдан ўтган биринчи вакцинани ишлаб чиқариш Россия президенти Владимир Путин билан бўлган келишувга мувофиқ йўлга қўйилади.

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Қозоғистонда 2020 йилнинг 22 декабридан Россиянинг "Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, аҳолини ихтиёрий равишда оммавий вакцина билан эмлаш ишларини 2021 йилдан бошлаш кўзда тутилган. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Касим Жомарт-Токаевнинг бош вазир Аскар Мамин билан бўлган учрашувидан сўнг маълум бўлган, деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон нашри.

"Давлат раҳбарига алоҳида блокда унинг Россия президенти Владимир Путин билан келишувига биноан шу йилнинг 22 декабрида Қозоғистонда Россиянинг "Спутник V" вактсинасини ишлаб чиқариш бошланиши ҳақида хабар берилди. Мамлакат аҳолисини оммавий равишда ихтиёрий эмлашни бошлаш ишлари 2021 йил бошидан режалаштирилган", - деб ёзади Акорда.

“Спутник V”: 50тадан ортиқ давлат вакцинани сотиб олиш учун буюртма берди >>>

Таъкидланишича, биринчи босқичда аҳолининг вирусни юқтириб олиш хатарига кўпроқ мойил бўлган қисми, хусусан, шифокорлар, педагоглар ва куч тузилмалари ходимлари қамраб олинади.

Сал олдинроқ Қозоғистон декабр ойида қозоқ вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши маълум қилинган эди.

14
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
День рождения основателя ювелирного дома De Grisogono

Bloomberg: Гулнора Каримова Швейцарияда судда ютиб чиқди

687
(Янгиланган 20:31 04.12.2020)
Гулнора Каримованинг адвокати Грегуар Манжга кўра, бу унинг учун муҳим ғалаба. Тафсилотлар билан хабаримизда танишинг

ТОШКЕНТ, 4 дек - Sputnik. Гулнора Каримова Швейцарияда судда ғолиб чиқди, деб ёзади Bloomberg.

Қарорга биноан Федерал Апелляция суди Каримованинг Гибралтар компанияси Takilant Ltd нинг қонуний бенефициари бўлганлиги тўғрисидаги даъвосини қондирди, унинг маблағлари 2018 йилги жиноят иши бўйича Швейцария банк ҳисобварағида музлатиб қўйилган.

Шу билан бирга, суд қарори билан аллақандай Ўзбекистон фуқароси Б.га нисбатан суд қарори қабул қилинган. Аёл Гулнора Каримова номидан ҳужжатларни сохталаштириш ва пулни юқишда айбдор деб топилган. Б.нинг бу қилмишларидан мақсад Гулнора Каримова пул маблағларининг ҳақиқий эгаси эканлиги тўғрисидаги фактни яшириш бўлган.

Каримованинг адвокати Грегуар Манжнинг сўзларига кўра, бу Гулнора учун муҳим ғалаба, Швейцария прокуратурасида эса 350 миллион долларнинг ноқонуний келиб чиқишини исботловчи далиллар етарли эмас.

Адвокатнинг аниқлик киритишича, ушбу қарор Швейцариянинг пулларни Ўзбекистонга қайтаришдан олдинроқ Гулнора Каримовага қайтариш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилда Швейцария прокуратураси Гулнора Каримованинг 800 млн швейцария франкига тенг активларини музлатиб қўйган эди. Ушбу маблағларнинг бир қисми — 131 млн долларга яқини — 2019 йилда қайд этилган.

2015 йил август ойида Каримова товламачилик ва солиқ тўлашдан бўйин товлашда айбланиб, 2017 йилнинг декабрида яна бир жиноий иш доирасида унга 10 йилга озодликдан маҳрум этиш кўринишида жазо тайинланган эди. 18 март куни суд янги жиноий иш доирасида унинг қамоқ муддатини 13 йил тўрт ойгача узайтирди.

687