Большой противолодочный корабль (БПК) Адмирал Пантелеев

"Бу Американинг иши эмас". сиёсатшунос АҚШнинг РФ кемаларини киритмаслик талаби ҳақида

1064
АҚШ Кипрдан Россия денгиз флоти кемаларини ўз портларига киритмаслик ҳақида талаб қўйди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги бунга жавоб қайтарди.

Sputnik радиосининг эфирида сиёсатшунос, Иқтисодиёт олий мактаби профессори Олег Матвейчев Вашингтон томонидан бундай босимга йўл қўйиб бўлмайди, деб таъкидлади.

РФ Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова АҚШ давлат котибининг сиёсий-ҳарбий масалалар бўйича ёрдамчиси Кларк Купернинг Россия кемаларини Кипр портларига киритиш борасида айтган сўзларига муносабат билдирди.

Купер АҚШ Кипр Россия ҳарбий кемаларининг ўз портларига киришини тўхтатиш учун ҳеч қандай чора кўрмаётганидан норози эканлигини айтганди. Унинг сўзлари кўра, Россия кемаларини киритишдан бош тортиш Кипрга АҚШ билан мудофаа соҳасида кўпроқ ҳамкорлик қилишга имкон беради.

Захарованинг сўзларига кўра, бу Москва Вашингтоннинг маълум бир давлат билан ўзаро алоқаларни ривожлантириш, РФ билан ҳамкорлигини қисқартириш ва турли соҳаларда ривожлантириш учун дастлабки шарт сифатида биринчи марта кузатилмаяпти.

"Бундай ёндашув ҳар қандай давлатнинг мустақил ташқи сиёсат юритишнинг ажралмас ҳуқуқига зид ҳисобланади", - деди Захарова брифингда.

Sputnik радиосининг эфирида сиёсатшунос, профессор Олег Матвейчев АҚШнинг бундай босимига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади.

"Икки суверен давлат бор: Россия ва Кипр, улар ўзаро манфаатдорлик асосида маълум ҳаракатларни амалга оширадилар. Кемалар билан - бу Американинг иши эмас. АҚШ аралашмоқда, битта давлат эмас, балки бирдан иккита давлатга: Россия ҳам, Кипр ҳам йўл қўйиб бўлмайди, АҚШнинг ўзи уларнинг ички ишларига бирон бир давлатнинг аралашишини қабул қилмайди, бу ерда биз ҳар доимгидек, икки хил стандартларга дуч келамиз, кимгадир мумкин, кимгадир мумкин эмас. АҚШнинг бундай баёнотларининг барчаси - икки томонлама дипломатия соҳасига тегишли. Ўз суверенитетини ҳимоя қилиш учун Американинг бу борадаги ҳар қандай "кўрсатмалари" тўғридан-тўғри эътиборсиз қолдириш керак", - деди Олег Матвейчев.

1064
3d модель коронавируса

Коронавирус ҳеч қачон йўқ қилинмайди англиялик эксперт

222
(Янгиланган 18:27 03.12.2020)
"Коронавирус ҳеч қачон йўқ қилинмайди, вакцина қилинган тақдирда ҳам у мавсумий касаллик сифатида сақланиб қолади", - деди англиялик бош шикофор Жонатан Ван Там.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Коронавирус ҳеч қачон йўқ қилинмайди, вакцина қилинган тақдирда ҳам у мавсумий касаллик сифатида сақланиб қолади, деб ҳисоблайди Англия бош врачининг ўринбосари Жонатан Ван Там. РИА Новости хабарига асосан.

Буюк Британия чоршанба куни коронавирусга қарши вакцинани сертификатлади.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги Pfizer ва BioNTech компаниялари яратган вакцинадан фойдаланишга рухсат олганини маълум қилди. Кейинги ҳафтда вакцинани Буюк Британияда олса бўлади.

Оммавий эмлаш 2021 йилнинг баҳорида бошланади, май ойида аҳолининг энг заиф тоифалари, шифокорлар, ижтимоий ишчилар ва қариялар вакцинани олади.

"Коронавирус ҳеч қачон йўқ қилинмайди, деб ўйлайман, у мавсумий муаммо бўлиб қолиши мумкин деб ўйлайман ... биз ўрганган одатлар - ниқоб ва санитайзерлар  - сақланиб қолиниши мумкин", - деди Ван Там чоршанба куни брифингда.

Мутахассиснинг фикрига кўра, вентиляцияси ёмон бўлган хоналар, одамлар зич жойлашган хоналар энг хавфли бўлиб қолмоқда.

222
Теглар:
коронавирус пандемияси, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Озарбайжон илк бор Қорабоғдаги урушда йўқотган қурбонлари сонини очиқлади

341
Тоғли Қорабоғда давом этган жанговар ҳаракатлар давомида Озарбайжон Қуролли кучларининг нечта ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлгани маълум қилинди.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. 27 сентябрдан 10 ноябрга қадар Тоғли Қорабоғда давом этган жанговар ҳаракатлар давомида Озарбайжон Қуролли кучларининг 2 783 нафар ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар қилмоқда.

“Ватан урушида Қуролли кучларимизнинг 2783 нафар ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлди. 103 нафар ҳарбий хизматчининг шахси ДНК таҳлили усулида аниқланмоқда”, - дейилган хабарда.

Вазирлик маълумотларига кўра, 100 нафардан зиёд киши бедарак йўқолган. Уларни жойини аниқлаш ва оилаларига бериш чоралари кўрилмоқда.

“Ҳозирда тиббиёт муассасаларида 1245 нафар ҳарбий хизматчиларимиз даволанмоқда”, - дея қўшимча қилган Озарбайжон Мудофаа вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида охирида яна бошланган Тоғли Қорабоғ можароси Россия, Озарбайжон ва Арманистоннинг уч томонлама келишувига асосан 10 ноябрда тўхтатилган эди. Шундан сўнг ҳудудга Россия тинчликпарвар кучлари киритилган ва келишилган ҳолда Агдам, Келбажар ва Лочин ҳудудлари Озарбайжон ихтиёрига берилган эди.

341
Теглар:
қурбонлар, Тоғли Қорабоғ, Озарбайжон
Мавзу бўйича
Озарбайжон армияси Қорабоғда 20тадан ортиқ қишлоқни ўз назоратига олди - Алиев
Алиев Ереванга Қорабоғ масаласида “охиригача бориш” билан таҳдид қилди
РФ назорати остида: россиялик тинчликпарвар кучлар Қорабоғ пойтахтига киришди — видео
Тоғли Қорабоғ: Озарбайжон, Арманистон ва Россия нимага келишиб олди
Нима учун Ғарб Тоғли Қорабоғ бўйича эришилган келишувдан норози
Қорабоғ: Россия тинчликпарвар кучлари Лочин йўлагини миналардан тозалади
Россия Тоғли Қорабоғ аҳолисига қандай ёрдам бермоқда - видео
Тоғли Қорабоғдаги уруш Озарбайжоннинг ғалабаси билан якунланди – Алиев

“Спутник V”: 50тадан ортиқ давлат вакцинани сотиб олиш учун буюртма берди

126
Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси 50 дан ортиқ давлатдан 1,2 миллиард доза “Спутник V” вакцинасини сотиб олиш учун аризалар қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси 50 дан ортиқ давлатдан 1,2 миллиард доза “Спутник V” вакцинасини сотиб олиш учун аризалар қабул қилди, деди брифингда Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова.

Унинг сўзларига кўра, чоршанба куни БМТ Бош ассамблеясининг 31-махсус сессияси доирасида Россия вакцинасининг тақдимоти бўлиб ўтди ва бу халқаро шерикларда катта қизиқиш уйғотди.

"Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси ва Гамалея институти фаолияти тўғрисида яна бир неча сўз айтмоқчиман. Улар нафақат Россияда оммавий эмлаш учун “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, балки хорижий мамлакатларда Россия препаратини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва хорижий бозорларга чиқиш учун иш олиб бормоқда", - деди Захарова.

Россиянинг БМТдаги доимий ваколатхонаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Спутник V: COVID-19 га қарши вакцина" виртуал тадбирида Россия препаратини тақдим этди. Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашконинг таъкидлашича, рўйхатдан ўтишдан кейинги синовлар Россия, Беларусь, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Венесуелада ўтказилмоқда, бундан ташқари Бразилия ва бошқа давлатларда тест ўтказиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Унинг таъкидлашича, " Спутник V" "кучли иммунитет ва антитаначалар жавоб" ни кўрсатди.

Ўз навбатида, Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев “Спутник V”ни 40 мамлакатда тасдиқлаш учун ариза топширганини ва ушбу мамлакатлардаги назорат органлари билан иш олиб бораётганини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, вакцинанинг нархи дозаси 10 доллардан кам бўлади, "баъзи мРНК вакциналарига қараганда анча арзон".

126