Россияда кетма-кет учинчи кун 20 мингтадан зиёд коронавирус билан касалланиш қайд этилди

148
Пандемия бошланган буён Россияда 1 774 334 киши коронавирус юқтириб олган. Шулардан 1 334 419 нафари тузалиб кетган.

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Ўтган суткада Россияда 20 498 та коронавирус билан касалланиш қайд этилди. Уч кундан буён мамлакатда аниқланган кассалланиш 20 мингдан ошмоқда.

Энг кўп касалланиш Москва (5751), Санкт-Петербург (1331) ва Москва вилоятида (644) кузатилган.

Россияда 6 ноябрь куни коронавирус билан боғлиқ 20 582 та, 7 ноябрь куни эса 20 396 та ҳолат қайд этилган эди.

Пандемия бошланган буён Россияда 1 774 334 киши коронавирус юқтириб олган. Шулардан 1 334 419 нафари тузалиб кетган. 30 537 киши вирус қурбонига айланган.

148
Диего Марадона

Марадона сурати туширилган пул чиқарилиши мумкин - фото

130
Аргентиналиклар афсонавий футболчи Диего Марадонанинг суратини 10 минг песо пул бирлигида тасвирлашни таклиф қилишди.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Аргентиналиклар афсонавий футболчи Диего Марадона суратини 10 минг песо пул бирлигида тасвирлашни таклиф қилишди. Петиция матни Change.org платформасида жойлаштирилди.

Акция 1 декабрга ўтар кечаси бошланди, айни вақтда ташаббусни 15 мингдан ортиқ киши қўллаб-қувватлади, уларнинг сони ўсишда давом этмоқда.

Аргентина байроғи,  кўк ва оқ рангларида - пул бирлигининг дизайни яратилди. Купюранинг марказида Марадонанинг ёшликдаги портрети, орқа фонда эса у 1986 йилда ютиб олган Жаҳон кубоги тасвирланган.

Аргентинада энг катта пул бирлиги 1000 песо.

Эслатиб ўтамиз, Марадона 25 ноябрда 60 ёшида вафот этди. Буэнос-Айресда дафн маросими бўлиб ўтди.

130
Теглар:
Диего Марадона
Церемония прощания с иранским ученым-ядерщиком Мохсеном Фахризаде в Тегеране

Эрон ядрошунос олими космосдан бошқарилган қурол ёрдамида ўлдирилди - Al-Alam

290
(Янгиланган 13:58 01.12.2020)
Эрон ядрошунос-физик олими Муҳсин Фахризода космосдан бошқариладиган қурол ёрдамида ўлдирилган бўлиши мумкин - Al-Alam телеканали.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Эрон ядрошунос-физик олими Муҳсин Фахризода космосдан бошқариладиган қурол ёрдамида ўлдирилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости Al-Alam телеканалига асосан хабар қилди.

"қотилликни амалга ошириш учун қўлланилган қурол, Исроилда ишлаб чиқарилган - сунъий йўлдош орқали бошқарилган", - деди телеканал манбаси.

Эрон ОАВ ёзганидек, 27 ноябр куни кундузи Фахризода машинаси Теҳрон вилоятидаги Абсард аҳоли пунктида ҳаракатланаётган эди. Ҳужум оқибатида олимнинг тан соқчилардан бири жароҳат олган. Фахризоданинг ўзи касалхонага вертолётда олиб келинди, аммо уни қутқаришнинг иложи бўлмади.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф ОАВларда Эроннинг ракета дастурини асосчиларидан бири деб айтилаётган, ядрошунос-физик олимнинг ўлдирилишини кескин қоралади.

Дипломат бу воқеада Исроил махсус хизматларининг алоқадорлигини таъкидлади, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни, хусусан, Европа Иттифоқини икки томонлама сиёсатни тўхтатиш ва "давлат терроризми" актини қоралашга чақирди.

Куни кеча Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Шамхани ядрошунос-физик олими Муҳсин Фахризодага суиқасд ташкилотчилари аниқланганини маълум қилганди.

"Бу мураккаб операция бўлди, воқеа жойида ҳеч ким бўлмаган (суиқасд уюштирган жой). Шу билан бирга, бизга буни ким томонидан режалаштирганини маълум, унинг тарихини биламиз", - деди Шамхани, Tasnim агентлиги томонидан эълон қилинган видеода.

Унинг сўзларига кўра, суиқасдда Исроил ва “Моссад” ўз ролларини ўйнашди.

290
Теглар:
Исроил, қотиллик, Эрон

Россия Тоғли Қорабоғ аҳолисига қандай ёрдам бермоқда - видео

0
Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси аҳолиси тинч ҳаётга қайтмоқда. Бунда уларга Россия тинчликпарвар кучлари ва Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг мутахассислари ёрдам бермоқда.

Муҳандислик қўшинлари йўлларни тозалашда ва транспорт ҳаракатини тиклашда ёрдам беришмоқда, сапёрлар аввалги уруш зонасини портловчи моддаларда тозалашда давом этмоқда. Қутқарувчилар махсус техника, қурилиш материаллари ва гуманитар ёрдамни етказиб бермоқда.

Россия Тоғли Қорабоғ аҳолисига қандай ёрдам бермоқда – бу ҳақда видеомизда.

0