Қўққисдан ҳужум: қоплоннинг дарахтдан ўлжага ташланиши видеога олинди

682
(Янгиланган 15:39 11.11.2020)
Жанубий Африка Республикасидаги Крюгер миллий паркида қоплоннинг ўлжага ҳужум қилиши видеога олинди.

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Жанубий Африка Республикасидаги Крюгер миллий паркида қоплоннинг ўлжага ҳужум қилиши видеога олинди.

Видео муаллифи 31 ёшли маҳаллий ишбилармон Михаил Мессарис.

Видеода қоплон дарахтадан пастга сакраб, оҳуга ташланиши акс этган.

Кейинчалик йиртқич ўлжа билан яна дарахтга чиқиб олади.

682
Диего Марадона

Марадона сурати туширилган пул чиқарилиши мумкин - фото

125
Аргентиналиклар афсонавий футболчи Диего Марадонанинг суратини 10 минг песо пул бирлигида тасвирлашни таклиф қилишди.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Аргентиналиклар афсонавий футболчи Диего Марадона суратини 10 минг песо пул бирлигида тасвирлашни таклиф қилишди. Петиция матни Change.org платформасида жойлаштирилди.

Акция 1 декабрга ўтар кечаси бошланди, айни вақтда ташаббусни 15 мингдан ортиқ киши қўллаб-қувватлади, уларнинг сони ўсишда давом этмоқда.

Аргентина байроғи,  кўк ва оқ рангларида - пул бирлигининг дизайни яратилди. Купюранинг марказида Марадонанинг ёшликдаги портрети, орқа фонда эса у 1986 йилда ютиб олган Жаҳон кубоги тасвирланган.

Аргентинада энг катта пул бирлиги 1000 песо.

Эслатиб ўтамиз, Марадона 25 ноябрда 60 ёшида вафот этди. Буэнос-Айресда дафн маросими бўлиб ўтди.

125
Теглар:
Диего Марадона
Церемония прощания с иранским ученым-ядерщиком Мохсеном Фахризаде в Тегеране

Эрон ядрошунос олими космосдан бошқарилган қурол ёрдамида ўлдирилди - Al-Alam

270
(Янгиланган 13:58 01.12.2020)
Эрон ядрошунос-физик олими Муҳсин Фахризода космосдан бошқариладиган қурол ёрдамида ўлдирилган бўлиши мумкин - Al-Alam телеканали.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Эрон ядрошунос-физик олими Муҳсин Фахризода космосдан бошқариладиган қурол ёрдамида ўлдирилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости Al-Alam телеканалига асосан хабар қилди.

"қотилликни амалга ошириш учун қўлланилган қурол, Исроилда ишлаб чиқарилган - сунъий йўлдош орқали бошқарилган", - деди телеканал манбаси.

Эрон ОАВ ёзганидек, 27 ноябр куни кундузи Фахризода машинаси Теҳрон вилоятидаги Абсард аҳоли пунктида ҳаракатланаётган эди. Ҳужум оқибатида олимнинг тан соқчилардан бири жароҳат олган. Фахризоданинг ўзи касалхонага вертолётда олиб келинди, аммо уни қутқаришнинг иложи бўлмади.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф ОАВларда Эроннинг ракета дастурини асосчиларидан бири деб айтилаётган, ядрошунос-физик олимнинг ўлдирилишини кескин қоралади.

Дипломат бу воқеада Исроил махсус хизматларининг алоқадорлигини таъкидлади, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни, хусусан, Европа Иттифоқини икки томонлама сиёсатни тўхтатиш ва "давлат терроризми" актини қоралашга чақирди.

Куни кеча Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Шамхани ядрошунос-физик олими Муҳсин Фахризодага суиқасд ташкилотчилари аниқланганини маълум қилганди.

"Бу мураккаб операция бўлди, воқеа жойида ҳеч ким бўлмаган (суиқасд уюштирган жой). Шу билан бирга, бизга буни ким томонидан режалаштирганини маълум, унинг тарихини биламиз", - деди Шамхани, Tasnim агентлиги томонидан эълон қилинган видеода.

Унинг сўзларига кўра, суиқасдда Исроил ва “Моссад” ўз ролларини ўйнашди.

270
Теглар:
Исроил, қотиллик, Эрон
Строительство жилых домов

Қозонда ўзбекистонлик иккинчи қаватидан йиқилиб ҳалок бўлди

13
37 ёшли Ўзбекистон фуқароси A.M. қурилиш объектининг иккинчи қаватидан йиқилиб тушиши оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Татаристон пойтахти Қозонда ўзбекистонлик фожиали вафот этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Мамлакатнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасининг маълумотига кўра, 27 ноябрь куни 37 ёшли Ўзбекистон фуқароси A.M. қурилиш объектининг иккинчи қаватидан йиқилиб тушган. Бунинг натижасида вафот этган.

Таъкидланишича, Бош консулхона вазиятни ўз назоратига олган. Фуқаронинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатмоқда.

13
Теглар:
бахтсиз ҳодиса, қурилиш, Қозон