Ижтимоий тармоқларда Қирғизистон МХДҚ болаларни ўғирлаётгани ҳақидаги миш-миш тарқалди

© CC0 Подросток
Подросток - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси орган ходимлари болаларни ўғирлаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) идора ходимлари Норин вилоятида болаларни қўрқитиш ва ўғирлаш билан шуғулланаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Идора матбуот хизмати хабарига кўра, ижтимоий тармоқларда шунга ўхшаш ёлғон маълумотларни тарқатиш ҳолатлари кўпайган.

“МХДҚ ҳеч қачон ўзининг тезкор-қидирув тадбирларида вояга етмаганлардан фойдаланмайди”, - дейилган хабарда. Ундан Sputnik Қирғизистон иқтибос келтирган.

МХДҚ ҳозир бундай ёлғон хабарларни тарқатган иғвогарларни қидирмоқда.

Янгиликлар лентаси
0