Антитеррористические учения вооруженных сил стран-членов ШОС Мирная миссия-2018

“Терминатор” ва “Тимсоҳ”: Россия Қорабоғда вертолётлардан фойдаланади

656
(Янгиланган 18:15 12.11.2020)
Россия ҲККнинг Ми-8 ва Ми-24 вертолётлари Тоғли Қорабоғдаги тинчликпарварлик операциясида фойдаланилади.

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Россия Тоғли Қорабоғдаги тинчликпарварлик операциясида Ми-8 ва Ми-24 вертолётларидан фойдаланади, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.

Еревандаги аэродромга 8та вертолёт етиб келди.

Хабарда айтилишича, "вертолётлардан ўқ отиш ва жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ҳақида келишувга риоя этилишини ҳаводан мониторинг қилишда фойдаланилади".

Бундан ташқари, тинчликпарвар контингентнинг шахсий таркибини ва мол-мулкини қийин жойларга етказиб беришда фойдаланилади.

Аввалроқ бир кун ичида Тоғли Қорабоғга 414 нафар Россия тинчликпарвар кучлари ва бир неча ўнлаб автомобиллар ва бошқа транспорт воситалари, шунингдек /та вертолёт ва пилотсиз учар қурилмалар олиб борилгани ҳақида хабар берилган.

Умуман олганда, ҳарбий гуруҳ таркиби 1960 нафар ҳарбий, 90 зирҳли автомашина, 380 дона автомашина ва бошқа техникадан иборат бўлади.

656
Теглар:
Арманистон, Тоғли Қорабоғ, Ми-24 - вертолёти

Қирғизистонда рус тилидан расмий мақомни олиб ташлаш таклиф қилинди

67
(Янгиланган 18:35 26.11.2020)
Қирғизистон Конституциявий кенгашининг аъзоси Садирдин Торалиев рус тилидан расмий мақом олиб ташлашни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Қирғизистон Конституциявий кенгашининг аъзоси Садирдин Торалиев рус тилидан расмий мақомни олиб ташлашни таклиф қилди.

"Бу кескин бўлиб эшитилиши мумкин. Аммо менинг таклифим - фақат қирғиз тилини давлат тили сифатида қолдириш. Бошқа тилларни бошқа қонунлар билан ривожлантирамиз", - деган Торалиевнинг сўзларини келтиради 24.kg агентлиги.

Унга кўра, ёшлар қирғиз тилида гаплашишни тўхтатдилар.

"Нега улар қирғиз тилини ўрганмайдилар? Чунки бунга эҳтиёж йўқ. Биз уни яратишимиз керак. Шундагина ҳамма қирғиз тилини ўрганишни ва гапиришни бошлайди", - деди Торалиев.

Рус тилининг расмий мақоми давлат мақоми - қирғиз тили билан бир қаторда Қирғизистон Конституциясида мустаҳкамланган.

Қирғизистон президенти девони ахборот сиёсати бўлими мудири Нургази Анарқулов Торалиевнинг таклифи юзасидан изоҳ берди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.

Амалдорнинг сўзларига кўра, Торалиев баёноти фақат унинг шахсий фикри сифатида қаралиши керак.

"Конституциявий кенгаш 80 дан ортиқ аъзога эга, ҳар кимнинг ўз фикри бор. Умид қиламанки, охир-оқибат уларнинг барчаси умумий фикрга келади, шу сабабли бу жамоат арбобининг таклифига бутун конституциявий йиғилишнинг фикри сифатида эмас, балки унинг шахсий фикри сифатида қараш керак", - деди Анарқулов.

Унинг таъкидлашича, бундай таклифлар президент аппаратида кўриб чиқилмаяпти ва қонунга асосан рус тили расмий тил мақомига эга.

67
Теглар:
Қирғизистон
Меган Маркл

"Бу ҳақда гаплашиш муҳим": Меган Маркл боласини йўқотгани ҳақида сўзлади

279
Меган Марклнинг сўзларига кўра, кулфат ва оғриқ билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилиш муҳим аҳамиятга эга, чунки бу ўша қайғу юкини енгиллаштиришга ва суянч топишга ёрдам беради

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Британия шаҳзодасиГаррининг турмуш ўртоғи Меган Маркл яқинда боласидан жудо бўлди, у бу ҳақда The New York Timesдаги колонкада маълум қилган.

Маълум бўлишича, бу июль ойида юз берган, аммо герцогиня Сассекскаянинг ҳомиладорлиги ўша вақтда кенг жамоатчиликка маълум қилинмаган эди.

"Ўғлимни каравот остидан олиб чиқиш олдидан сочларимни "хвост" қилиб йиғдим. Унинг таглигини алмаштириб, кескин титроқни ҳис қилдим. Мен у билан полга ётиб, иккимизни ҳам тинчлантириш учун алла айта бошладим, аммо куйнинг оҳанги ич-ичимдан сезаётган ҳавотирли туйғуга сира мос эмасди. Биринчи фарзандимни бағримга маҳкам қучган вақтимда, иккинчисини йўқотаётганимни англадим. Орадан бир неча соат ўтгач, касалхона койкасида турмуш ўртоғимнинг қўлидан ушлаганча ётардим. Мен унинг ёпишқоқ кафтини сезардим, кўз ёшларимиз ёмғиридан нам бўлиб кетган бармоқлари бўғинларидан бўса олдим",  деб ёзади Меган.

Унинг сўзларига кўра, кулфат ва оғриқ билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилиш муҳим аҳамиятга эга, чунки бу ўша қайғу юкини енгиллаштиришга ва суянч топишга ёрдам беради

"Хонадаги юз аёлдан 10-20 нафари боласидан ҳали у туғилмай жудо бўлган. Аммо, ушбу оғриқнинг лол қолдирувчи умумийлигига қарамасдан, у ҳақда гапириш (мутлақо асоссиз) уятга қоришиб кетган табулигича қолмоқда, фарзандини йўқотган аёл бу мушкулотни танҳо енгишга ҳукм қилинмоқда", - дея хотима қилган у.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг май ойида британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл ва ниҳоят янги туғилган фарзандларини кўрсатишган эди.

Меган Марклнинг ўғли - Арчи Маунтбеттен-Виндзор тахт ворислари линиясида еттинчи ўринни эгаллади, у қиролича Елизавета иккинчининг саккизинчи эварасидир.

279

COVID-19га чалинган инсон ҳаётининг сўнгги лаҳзасида нимани кўради - шифокор видеоси

0
"Нафас олишингиз бир дақиқада 40тага етганида, кислород даражаси эса 80тагача тушганида сиз шундай кўра бошлайсиз", - дея аниқлик киритган мутахассис.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Сент Луисдаги Вашингтон университети Тиббиёт маркази интенсив даволаш бўлими шифокори Кен Реми Фейсбук ижтимоий тармоғида COVID-19 га чалинган беморлар ўз ҳаётларининг сўнгги дақиқаларида нимани кўришларини аниқ кўрсатиб берди.

Шифокорнинг таъкидлашича, беморлардан бири жон бериб, бу ҳақдаги хабарни бемор қариндошларига етказишга мажбур бўлганидан сўнг у ушбу роликни суратга олишга қарор қилган.

Видео аввалида Реми ўзининг юзига камерани бир неча бор яқинлаштиради ва узоқлаштиради. Шифокорнинг тушунтиришича, ҳаёти қил устида турган ва ўткир кислород етишмовчилигини ҳис қилаётган инсон атрофдагиларни худди шундай кўради.

"Нафас олишингиз бир дақиқада 40тага етганида, кислород даражаси эса 80тагача тушганида сиз шундай кўра бошлайсиз", - дея аниқлик киритган мутахассис.

Шундай ҳолатни бошдан кечирмаслик учун, шифокор барча инсонларни индивидуал ҳимоя воситаларидан фойдаланишга ва ижтимоий масофани сақлашга чақириб қолган.

0
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси