Масофавий таълим олаётган талабалар МГУни судга бермоқчи

© Sputnik / Владимир Сергеев / Медиабанкка ўтишГлавное здание МГУ
Главное здание МГУ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар МГУдан охирги икки семестр учун тўловларни суд орқали қайтаришни талаб қилишмоқчи.

ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Тўлов-контракт асосида ўқиётган талабалар Ломоновсов номидаги Москва Давлат университети устидан судга коллектив ариза бермоқчи, деб хабар қилмоқда Коммерсант нашри.

Хабарда айтилишига кўра, 20 нафардан ортиқ талабалар МДУ ва Россия таълим вазирлиги устидан Москва шаҳар судига мурожаат қилишга тайёр. Уларнинг фикрига кўра, масофавий таълим жорий этилганидан сўнг таълим сифати "бир неча баробар" тушиб кетган.

Хусусан, талабалар ОТМнинг онлайн тизимида тез-тез техник носозликлар юз бераётганини, ўқитувлар жамоасининг онлайн дарсларга тайёр эмаслиги, талабалар кутубхонадан фойдаланиш имконига эга эмасликлари ва ўқитувчилар билан юзма-юз учрашиш имкони йўқлиги ва амалий машғулотларда иштирок этиш имконидан маҳрумлигидан норози бўлишган. Уларнинг хулосасига кўра, ушбу етишмоқчиликлар шартномада кўрсатилган кундузги таълим шаклига мувофиқ эмас.   

Ушбу муносабат билан тўлов-контракт асосида ўқиётган талабалар охирги иккита семестр учун олийгоҳга тўланган маблағларни қайта ҳисоблаб чиқишни талаб қилишмоқда. Ушбу мавзуда Сhange.org порталида жойлаштирилган петицияни 22 минг киши имзолаган.

Главное здание МГУ - Sputnik Ўзбекистон
Дунё ўзини ўзи тартибга солади - МДУ ректори

МДУ раҳбарияти бунга жавобан, 2020 йилнинг март ойидан бошлаб, бир томондан Россия ҳукуматининг карантин билан боғлиқ талабларини бажариш иккинчи томондатаълим тизимининг узулуксизлигини ва белгиланган стандартларга мослигини сақлаб қолишга қаратилган барча чоралар кўрилганини хабар қилган. 

Университетда, шунингдек онлайн таълим кундузги таълим тизимининг бир кўриниши эканини ва МДУда пандемиядан анча олдин ишга туширилган "Чегарасиз университет" онлайн-таълим тизими  асосида муваффақиятли олиб борилганини хабар қилишган. 

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси ҳудудида мураккаб эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларидаги ОТМлар 13 ноябрдан 6 февралга қадар масофавий таълим тизимига ўтган эди. 

Янгиликлар лентаси
0