Қирғизистонда рус тилидан расмий мақомни олиб ташлаш таклиф қилинди

© Sputnik / Andrey Stenin / Медиабанкка ўтишПамятник Ленину на площади города Ош в Киргизии
Памятник Ленину на площади города Ош в Киргизии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон Конституциявий кенгашининг аъзоси Садирдин Торалиев рус тилидан расмий мақом олиб ташлашни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Қирғизистон Конституциявий кенгашининг аъзоси Садирдин Торалиев рус тилидан расмий мақомни олиб ташлашни таклиф қилди.

Открытие границы между Киргизией и Казахстаном - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон 33та давлатга чегарасини очди, Ўзбекистон ҳам рўйхатда

"Бу кескин бўлиб эшитилиши мумкин. Аммо менинг таклифим - фақат қирғиз тилини давлат тили сифатида қолдириш. Бошқа тилларни бошқа қонунлар билан ривожлантирамиз", - деган Торалиевнинг сўзларини келтиради 24.kg агентлиги.

Унга кўра, ёшлар қирғиз тилида гаплашишни тўхтатдилар.

"Нега улар қирғиз тилини ўрганмайдилар? Чунки бунга эҳтиёж йўқ. Биз уни яратишимиз керак. Шундагина ҳамма қирғиз тилини ўрганишни ва гапиришни бошлайди", - деди Торалиев.

Рус тилининг расмий мақоми давлат мақоми - қирғиз тили билан бир қаторда Қирғизистон Конституциясида мустаҳкамланган.

Қирғизистон президенти девони ахборот сиёсати бўлими мудири Нургази Анарқулов Торалиевнинг таклифи юзасидан изоҳ берди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.

Амалдорнинг сўзларига кўра, Торалиев баёноти фақат унинг шахсий фикри сифатида қаралиши керак.

"Конституциявий кенгаш 80 дан ортиқ аъзога эга, ҳар кимнинг ўз фикри бор. Умид қиламанки, охир-оқибат уларнинг барчаси умумий фикрга келади, шу сабабли бу жамоат арбобининг таклифига бутун конституциявий йиғилишнинг фикри сифатида эмас, балки унинг шахсий фикри сифатида қараш керак", - деди Анарқулов.

Унинг таъкидлашича, бундай таклифлар президент аппаратида кўриб чиқилмаяпти ва қонунга асосан рус тили расмий тил мақомига эга.

Янгиликлар лентаси
0