ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Германиянинг Трир шаҳрида ҳайдовчи машинани пиёдалар устига ҳайдади.
Маҳаллий полиция хабарига кўра, бунинг натижасида бир неча киши жароҳат олган. Ҳозирда воқеа жойига полиция ва бошқа хизмат ходимлари етиб келган.
Mehrere Verletzte, die von einem Auto angefahren wurden, in der Fußgängerzone in #Trier. Bitte meidet den Bereich, die Polizei ist gemeinsam mit weiteren Einsatzkräften vor Ort.
— Polizei Trier (@PolizeiTrier) December 1, 2020
Маҳаллий ОАВлар икки киши қурбон бўлгани ва ҳайдовчи қўлга олингани ҳақида ёзмоқда. Ҳукумат ҳозирча бу маълумотларни тасдиқламаган.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Буюк Британияда самолёт устаси икки ҳафта давомида аёлни ҳарбий базадаги хонасида яшириб қўйди, деб хабар қилди РИА Новости The Sun нашрига асосан.
Эркак бу ҳолатни яширишга ҳаракат қилиб, “Илтимос, хона тозаланмасин” деган ёзувни осиб қўйди. Бироқ хонадан келаётган ҳид шикоятларга сабаб бўлди. Шундан сўнг, бир гуруҳ зобитлар хонани текшириш учун келишди. Улар шкафда ҳарбий кийим орқасидан аёлни топишди.
Аёл - Шарқ мамлакатларидан бирининг фуқароси, Голландия паспортига эга. Ҳарбий қисмда аёл эркакни алдаб, ундан сирларни олиши мумкинлиги ҳақида гумон қилишди.
Эркак севгилининг жосус эканлиги ҳақидаги шубҳаларни рад этди. Манбанинг маълум қилишича, аёл рухсатномасиз қўриқланадиган ҳудудга кирган.
Газетанинг ёзишича, севишганлар 2019 йилда танишган. Эркак қизни Рождество таътилидан кейин автомобил юкхонасида олиб келиб, ўз хонасида яшириб қўяди. Ҳарбий хизматчи жиддий қонунбузарлик содир этган ва қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Аёл Британияни тарк этди.
Денгиз кучлари вакилининг сўзларига кўра, ҳодиса юзасидан текширув тайинланган. У аёл Европа Иттифоқи фуқароси эканлигини ва унга жосусликда айб қўйилмагани таъкидланди.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Россия талабалари билан ўтказилган онлайн-учрашувда Владимир Путин Алексей Навальнийнинг Геленджикдаги "қаср" тўғрисидаги фильмини томоша қилмаганлигини айтди. Чунки бунга унинг вақти йўқлиги, аммо ёрдамчилари томонидан тайёрланган видеолар тўплами билан танишиб чиққан.
Уфа давлат нефт техника университетининг 3-босқич талабаси Даниил Чемезов YouTube'да жойлаштирилган фильмнинг ҳаққонийлиги ҳақида сўради.
"Мен саволингизга бирдан жавоб бермоқчиман. У ерда менинг мулким сифатида кўрсатиладиган ҳеч нарса, на менга, на яқин қариндошларимга тегишли эмас ва ҳеч қачон тегишли бўлмаган. Ҳеч қачон", - деб жавоб берди Путин.
Ўтган ҳафтада Навальний жамоаси президент Қора денгиз қирғоғида 100 миллиард рублга қаср қургани тўғрисидаги материални эълон қилди.
Кремл Геленжикдаги Владимир Путиннинг "қасри" ҳақидаги Алексей Навальний томонидан ўтказилган суриштирувни асоссиз сафсата ва компиляция деб атади.
"Биласизми, бу мавзу 3-4 йил олдин тармоққа ташланганди. Ва бу ҳолатда қуруқ сафсата қилинмоқда, мана бу ҳийла-найранглардан фойдаланишга бир неча бор уринишди. Кўпинча ўзларини қийнашмаяпти ҳам <...> ҳеч бўлмаганда бирон бир нарсани исботлаш эмас, ҳеч бўлмаганда тасвирлаб беришга минимал уринишлар билан” - деди президент матбуот котиби Дмитрий Песков.
У ягона янгилик бу - "монтаж ҳикоялари"дан фойдаланиш бўлган, дея тахмин қилди.
"У ерда, маълум бир қасридаги бассейнда, Путиннинг Енисейда сузиб юргани акс этган <...> бутун дунёда тарқалган <...> тасвирлар қўшиб қўйилган. Бу шундай қуруқ констатация", - деб тушунтирди Кремл вакили.
Бундан ташқари, Песков россияликларни "ФБК муттаҳамларига" пул ўтказмасликка чақирди, бундай текширувлар – бу фирибгарлик эканлигини таъкидлади.
"Давлат раҳбарига қарши тайёрланган ва тайёрланаётган ахборот хужумлари ҳақида аллақачон бизга маълум. Улар бўлган, афсуски, давом этади. Бу ҳолатда президент мавжуд бўлмаган мулкка эгалик қилишда айбланмоқда. Бутун мол-мулк Россия президенти томонидан ҳар йили декларацияланади ва чоп этилган йиллик декларацияда акс этган", - деб хулоса қилди Песков.