Индийская машина  скорой помощи

Ҳиндистонда номаълум касаллик сабаб 350 нафардан зиёд киши касалхонага тушди

164
(Янгиланган 11:24 07.12.2020)
Беморлар касалхонага бош айланиши ва тутқаноқ тутиб қолиши шикоятлари билан ётқизилган. Шунингдек, улар қўққисдан ҳушдан кетиш ва оғиздаги кўпик ва титрашдан шикоят қилишган.

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатидаги Элуру шаҳрида номаълум касаллик туфайли бир киши вафот этди ва 350 нафардан зиёд киши касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда India TV хабар қилмоқда, дея ёзади РИА Новости.

Беморлар касалхонага бош айланиши ва тутқаноқ тутиб қолиши шикоятлари билан ётқизилган. Шунингдек, улар қўққисдан ҳушдан кетиш ва оғиздаги кўпик ва титрашдан шикоят қилишган.

Тиббиёт ходимларининг маълумотларига қараганда, 160 нафарга яқин киши даволанмоқда, 180 нафардан зиёд кишига жавоб берилган.

Касаллик сабабларини аниқлаш учун шаҳарга Миллий овқатланиш институти, Кимё технологиялари институти ва Бутунҳиндистон тиббиёт фанлари институти шифокорларидан иборат гуруҳ жўнатилган.

Шунингдек, Андхра-Прадеш штатининг асосий вазири Жаган Моҳан Редди Элуруга ташриф буюради. У беморлар билан мулоқат қилиб, маҳаллий амалдорлар билан учрашув ўтказиши кутилмоқда.

Қон ва миянинг компьютер томографияси таҳлиллари ўтказилганига қарамасдан тиббиёт ходимларини қўққисдан касалланиш сабабини аниқлай олишмаган. Эҳтимолий сабаб бактериология таҳлилларидан кейин аниқланиши айтилмоқда.

164
Теглар:
касаллик, Ҳиндистон
Белый дом в Вашингтоне

Байденга Россияга қарши санкциялар самарасиз бўлганини тан олиш тавсия қилишди

498
(Янгиланган 17:45 21.01.2021)
Ғарб давлатлари орасида оммалашган Россияга қарши санкциялар сиёсати самарасиз бўлиб чиқди - Рено Жирард.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Ғарб давлатлари орасида оммалашган Россияга қарши санкциялар сиёсати самарасиз бўлиб чиқди. Figaro газетаси геосиёсатшунос ва шарҳловчиси Рено Жирард бундай фикрга келди.

Муаллифнинг фикрига кўра, узоқ вақт давомида АҚШ ташқи сиёсатида ишларнинг амалдаги ҳолатида аниқлик ва тушунча йўқ эди. Шунинг учун биринчи навбатда Байден НАТО уставида айтилган, иттифоқчи давлатга ҳужум содир бўлган тақдирда АҚШнинг аралашувини назарда тутадиган 5-моддасига содиқлигини эълон қилиши керак.

"Польша ва Болтиқбўйи давлатлари ишонч қозониши биланоқ, Вашингтон Москвага қарши санкциялар сиёсати иш бермаганлигини англашга тўғри келади", - деди Жирард.

Журналист Россияда ғарбпараст режим ўрнатилишига умид боғламасликка чақирди. У Вашингтонга Москвани ўз томонига тортиб олишга имкон берадиган ягона усулни кўради.

"Агар Байден аста-секин Россияни ўз сиёсати оқимига йўналтирмоқчи бўлса, унда бу фақат савдо ва дипломатик муросага келиш йўли билан мумкин бўлади", - деб ҳисоблайди геосиёсатшунос.

Унинг сўзларига кўра, Россия ва АҚШ радикал исломизмга қарши биргаликда курашда, шунингдек, қуролсизланиш масалаларида умумий фикрга келиши мумкин.

498
Теглар:
Польша, НАТО, Жо Байден, санкциялар, Россия, АҚШ
Мавзу бўйича
АҚШ “Шимолий оқим-2”га қарши янги санкциялар жорий этди
Россия ва АҚШ орасида муносабатлар вектори ўзгармоқда – сиёсатчи
Антонов: Россияни жиловлаб туриш - АҚШ сиёсатининг “альфа ва омега”си ҳисобланади
“ШО-2” Германия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар тақдирини белгилайди
Двойной теракт в Багдаде: погибли более 20 человек

Бағдодда қонли теракт: қурбонлар сони 28 нафарга етди

133
Ат-Таяран майдони ҳудудида жойлашган бозорда кетма-кет портлаш юз берган. Икки худкуш террорчи ўзларини портлатиб юборган.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Ироқ пойтахти Бағдодда уюштирилган теракт натижасида ҳалок бўлганлар сони 28 нафарга етди.

“Al Arabiya” телеканалининг хабар қилишича, камида 73 киши турли даражадаги тан жароҳатини олган.

Телеканал маълумотларига кўра, Ат-Таяран майдони ҳудудида жойлашган бозорда кетма-кет иккита портлаш юз берган. Ироқ армияси вакилининг сўларига қараганда, “террорчилик ҳужуми икки нафар худкуш террорчи томонидан содир этилган, улар ўзларини хавфсизлик хизмат ходимлари тақиб қилаётган пайтда портлатиб юборган”.

Воқеа жойига тез ёрдам ва бошқа масъул ходимлар келмоқда.

Ироқ кучишлатар ходимлари хавфсизлик нуқтаи назаридан кўплаб хорижий давлат элчихоналари ва давлат муассасаларининг марказий офислари жойлашган “яшил ҳудудга” олиб борувчи йўлларни ёпишган.

133
Теглар:
Бағдоддаги теракт, Бағдод, теракт
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов

Камилов Осиё давлатларини туризмни рағбатлантиришга чақирди

66
Тадбирда Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов "Янги хавфсиз ва соғлом туризм" мавзусида видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Осиё ҳамкорлик мулоқоти (ОҲМ)га аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг XVII йиғилишида иштирок этди.

Тадбирда тузилма бош котиби Порнчаи Данвиватан(Pornchai Danvivatanning ) ҳисоботи тингланди, ОҲМнинг бошқа ташкилотлар ва халқаро муносабатларнинг субйектлар билан алоқалари бўйича меъёрий қоидалар тасдиқланди ҳамда ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Делегациялар раҳбарлари туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва келгусидаги ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, коронавирус пандемияси шароитида хорижий сайёҳларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга қаратилган янгича ёндашувларни ишлаб чиқишнинг муҳим жиҳатлари, уларни ҳаётга татбиқ этиш механизмлари ҳақида сўз юритилди.

Ташқи ишлар вазири Камилов ўз нутқида COVID-19га қарши курашишдан жаҳон иқтисодиётини қайта тиклаш, жумладан туризм соҳасини рағбатлантиришга фаол тайёргарлик кўриш босқичига ўтиш учун қатъий чоралар қабул қилиш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари тадбир қатнашчиларига Ўзбекистонда туризм соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Хусусан, сайёҳлик қайта йўлга қўйилганидан кейин республикага келган хорижий сайёҳлар "туризмни янги шаклда" – янада хавфсиз, янада ранг-баранг ва янада индивидуал ҳолда кўришлари мумкин бўлади.

Тадбирда Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтайи назардан, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашнинг муҳимлиги қайд етилди.

Тадбир якунида Осиёда ҳамкорлик мулоқоти бўйича ташқи ишлар вазирлар кенгаши XVII йиғилишининг Aнқара декларацияси қабул қилинди.

66