“Ялтироқ-жуда қиммат”: Иванканинг кўйлаги интернетда танқидга учради

Oбуна бўлиш
Дональд Трампнинг қизи Иванка ялтироқ рангли кўйлакда суратга тушди. Markarian брендидан бу лисобнинг нархи 2,750 доллар.

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Дональд Трампнинг севимли ва энг яхши маслаҳатчиси Иванка Трамп нархи оддий америкаликнинг ойлик маошига тенг келадиган либосда суратга тушди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Ivanka Trump (@ivankatrump)

АҚШ амалдаги президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка жамоатчиликни ҳайратга солишга қарор қилди: у ёрқин кўйлакда суратга тушди.

Ялтироқ кўйлак - қиш, байрам мавсумининг асосий тренди ҳисоблади. Оқ уйда Рождество арчаси остида Иванка Трампнинг эри билан суратга тушган.

Аммо либоснинг жуда қиммат нархи туфайли мухлислар танқидига сабаб бўлди. Оқшом ва тўй либослари Markarian брендидан кумуш рангли кўйлакнинг нархи 2,750 доллар.

"Бу кўйлак менинг маошимга тенг", "Иванка, камтарроқ бўлиш вақти келди", "Оддий либослар унга кўпроқ ярашади", "Кўзни қамаштирадиган, жуда қиммат", - деб ёзишди Instagram обуначилари.

Янгиликлар лентаси
0