Участница конкурса красоты

Таиланд гўзали: 30 нафар малика кўприкдан лойқа сувга қулаб тушди - видео

1489
(Янгиланган 20:16 08.12.2020)
“Мисс Таиланд” гўзаллик танлови иштирокчилари фотосессия пайтида осма кўприкдан лойқа сувга қулаб тушишди.

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. “Мисс Таиланд” гўзаллик танловининг иштирокчилари фотосессия пайтида осма кўприкдан лойқа сувга қулаб тушишди.

The Daily Mail хабарига кўра, воқеа мусобақанинг иккинчи кунида, қизлар ресторан яқинидаги осма кўприкда суратга тушаётганда содир бўлди.

Кўприкнинг арқонлари узилиб кетди. Кўприкда турган барча 30 нафар иштирокчи сувга қулаб тушишди. Уч нафар аёл енгил жароҳат олди.

Ресторан эгаси даволаниш учун пул тўлаш ва танлов иштирокчиларининг либосларини тартибга келтиришга ваъда берди.

Миллий гўзаллик танлови директори Адисорн Судди хавфсизлик муаммоларини ҳал қилиш мақсадида тадбир атайлаб пойтахтдан кўчирилганлигини айтди.

1489

Гвинея президенти “Спутник V” билан эмланди

28
82 ёшли Гвинея президенти Алфа Конде коронавирусга қарши Россия вакцинаси “Спутник V” билан эмланди.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Гвинея президенти Алфа Конде коронавирусга қарши Россия вакцинаси “Спутник V” билан эмланди. Бу ҳақда “Guinéenews” телеканали хабар қилди.

Конде куни президент қароргоҳи Секутуреяда эмланган. У вакцинанинг биринчи дозасини олган. Гвинея Москвадан “Спутник V” вакцинасининг 55 та намунасини олган. Аввалроқ мамлакатда 19 нафар юқори лавозимли амалдор, жумладан, мудофаа вазири эмланганди.

“Спутник V”: Нима учун Россия вакцинасига ишонч билдиришмоқда? - видео

Сўнгги маълумотларга кўра, Гвинеяда 14 мингдан зиёд киши COVID-19 билан касалланган. Шулардан 13,3 мингдан зиёд тузалиб кетган. Жами 81 бемор коронавирусдан вафот этган.

28
Теглар:
эмлаш, вакцина, Спутник V

Россия яна тўртта давлат билан мунтазам парвозларни тикламоқда

160
(Янгиланган 11:00 17.01.2021)
Россия 27 январдан Вьетнам, Ҳиндистон, Финляндия ва Қатар билан халқаро авиақатновларни тиклашга қарор қилди.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Россия 27 январдан Вьетнам, Ҳиндистон, Финляндия ва Қатар билан мунтазам авиақатновларни тиклайди. Бу ҳақда мамлакатнинг коронавирус инфекциясига қарши курашиш тезкор штаби хабар қилди.

Ушбу мамлакатларга халқаро рейслар ҳафтасига бир неча марта амалга оширилади.

“Ўтказилган муҳокама якунига ва алоҳида давлатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда 27 январдан қуйидаги давлатлар билан авиапарвозларни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинди: Вьетнам (Москва – Ханой, ҳафтада икки марта), Ҳиндистон (Москва – Деҳли, ҳафтада икки марта), Финляндия (Москва – Хельсинки, ҳафтада икки марта, Санкт-Петербург – Хельсинки, ҳафтада икки марта), Қатар (Москва – Доҳа, ҳафтада уч марта)”, дейилади хабарда.

Россия чегараларини қачон очади – Путин жавоби

Бундан ташқари, Мисрга парвозлар сони ҳафтасига беш мартагача кўпайтирилади.

160
Теглар:
авиапарвозлар, Россия

Тоғли Қорабоғда Россия тинчликпарвар кучлари COVID-19га қарши эмланмоқда видео

0
Тоғли Қорбоққа жами 2 минг дозага яқин вакцина келтирилган. Бу тинчликпарвар кучларнинг бутун шахсий таркибини эмлаш учун етарли.

Тоғли Қорабоғда бир кун ичида 100 нафарга яқин Россия тинчликпарвар кучлари коронавирусга қарши Спутник-V билан эмланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилмоқда.

Sputnik Арманистон маълумотларига қараганда, эмлаш икки босқичда ўтказилади: ҳарбийлар 14 январдан 31 январгача вакцинанинг биринчи, 1 февралдан 28 февралгача иккинчи дозасини олади.

0