АҚШ Конгресси "Шимолий оқим-2"га қарши янги санкцияларни тасдиқлади

345
(Янгиланган 11:32 09.12.2020)
Бунга қадар амалдаги америка етакчиси Дональд Трамп ушбу ҳужжатга вето қўйиш билан ҳаммани қўрқитиб келган маълум. Сабаби, ҳужжатдаги айрим низомлар Трампга мақбул бўлмаган, аммо конгресс шу кунга қадар Оқ уй раҳбари таҳдидларини инкор этиб келган.

ТОШКЕНТ, 9 дек - Sputnik. Қўшма Штатлар конгрессидаги вакиллар палатаси Россия газ қувурларига қарши санкцияларни назарда тутувчи 2021 йилги Мудофаа бюджетини қўллаб-қувватлади. Овоз бериш натижалари шундан дарак бермоқда, деб хабар қилди РИА Новости.

Бунга қадар амалдаги америка етакчиси Дональд Трамп ушбу ҳужжатга вето қўйиш билан ҳаммани қўрқитиб келган маълум. Сабаби, ҳужжатдаги айрим низомлар Трампга мақбул бўлмаган, аммо конгресс шу кунга қадар Оқ уй раҳбари таҳдидларини инкор этиб келган.

Умумий қиймати 740 миллиард доллар бўлган ушбу қонун лойиҳасига биноан, шу жумладан, "Шимолий оқим-2" ҳамда "Турк оқими" газ қувурларига нисбатан, Украинага қурол-аслаҳаларни етказиб беришга, америка ва Россия ҳарбийларининг ҳамкорлигига қарши санкцияларни кенгайтириш, шунингдек, С-400 ЗРК олгани учун Туркияга қарши санкцияларни қўллаш ҳамда Москвага қарши қаратилган бошқа чораларни қўллаш назарда тутилади.

Ушбу ҳужжат қабул қилинишини вакиллар палатасининг 300 дан ортиқ депутатлари маъқуллашган, яъни бу 438 аъзонинг учдан икки қисмидан сал кўпроқни ташкил этади. Бу шуни англатадики, зарурат туғилганида, палата Трамп ветосини енгиши мумкин, аммо бу ишни ҳозирча ушбу қонун лойиҳаси бўйича овоз бермаган сенат ҳам амалга ошириши лозим.

Конгресс томонидан қонун лойиҳасига "тикиб қўйилган" АҚШда Фуқаролар уруши вақтида Жанубдаги қулдорларга эга бўлган ҳарбий қўмондонлар шарафига номланган ҳарбий базалар номини ўзгартириш истаги америка президентига ёқмаяпти.

Ушбу чоралар тарафдорлари бу ирқчиликка қарши курашда ёрдам беришини таъкидлашмоқда, қарши томонлар эса - ушбу қадамларни "америка тарихи билан ортиқча сарҳисоб қилиш"га йўйишмоқда.

Бундан ташқари, Трамп қонунда ижтимоий тармоқлар ва ОАВларга улар томонидан чоп этилаётган контент учун жавобгарлик чораларини бириктириб қўйилишини талаб қилган. Бу талаблар мудофаага эмас, балки америка етакчиси ва ижтимоий тармоқларнинг шахсий ҳисоб-китобларига тегишли. Twitter, Facebook ва бошқа платформалар кўпдан-кўп ҳолатларда Трамп баёнотини дезинформация ёки шубҳали контент сифатида белгилаб қўяди.

АҚШ президенти уларни цензура ва сиёсатга таъсир ўтказишга уринишда айблаб келади. Агар ижтимоий тармоқлар ва ОАВ юридик жиҳатдан ўзлари чоп этган мақолаларга жавобгар этиб тан олинса, бу мамлакатда шаклланган анъанани бузади ва масс-медиа ишини чеклаб қўйиши мумкин. Конгресс ушбу масалада Трамп билан якдил эмас.

345
Британские военнослужащие

Эркак севгилисини ҳарбий қисмга олиб келиб, хонасида яшириб қўйди

336
(Янгиланган 19:47 25.01.2021)
Буюк Британияда эркак севгилисини ҳарбий қисмга олиб келиб, ўз хонасида икки давомида яшириб сақлади.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Буюк Британияда самолёт устаси икки ҳафта давомида аёлни ҳарбий базадаги хонасида яшириб қўйди, деб хабар қилди РИА Новости The Sun нашрига асосан.

Эркак бу ҳолатни яширишга ҳаракат қилиб, “Илтимос, хона тозаланмасин” деган ёзувни осиб қўйди. Бироқ хонадан келаётган ҳид шикоятларга сабаб бўлди. Шундан сўнг, бир гуруҳ зобитлар хонани текшириш учун келишди. Улар шкафда ҳарбий кийим орқасидан аёлни топишди.

Аёл - Шарқ мамлакатларидан бирининг фуқароси, Голландия паспортига эга. Ҳарбий қисмда аёл эркакни алдаб, ундан сирларни олиши мумкинлиги ҳақида гумон қилишди.

Эркак севгилининг жосус эканлиги ҳақидаги шубҳаларни рад этди. Манбанинг маълум қилишича, аёл рухсатномасиз қўриқланадиган ҳудудга кирган.

Газетанинг ёзишича, севишганлар 2019 йилда танишган. Эркак қизни Рождество таътилидан кейин автомобил юкхонасида олиб келиб, ўз хонасида яшириб қўяди. Ҳарбий хизматчи жиддий қонунбузарлик содир этган ва қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Аёл Британияни тарк этди.

Денгиз кучлари вакилининг сўзларига кўра, ҳодиса юзасидан текширув тайинланган. У аёл Европа Иттифоқи фуқароси эканлигини ва унга  жосусликда айб қўйилмагани таъкидланди.

336
Теглар:
ҳарбийлар, ҳарбий база, Буюк Британия

Путин Навальнийнинг суриштируви ҳақида: қаср менга тегишли эмас

522
(Янгиланган 18:08 25.01.2021)
Владимир Путин Алексей Навальнийнинг Геленжикдаги "қаср" тўғрисидаги фильмини томоша қилмаганлигини айтди. Аммо ёрдамчилари тайёрланган видеолар тўплами билан танишиб чиққан.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Россия талабалари билан ўтказилган онлайн-учрашувда Владимир Путин Алексей Навальнийнинг Геленджикдаги "қаср" тўғрисидаги фильмини томоша қилмаганлигини айтди. Чунки бунга унинг вақти йўқлиги, аммо ёрдамчилари томонидан тайёрланган видеолар тўплами билан танишиб чиққан.

Уфа давлат нефт техника университетининг 3-босқич талабаси Даниил Чемезов YouTube'да жойлаштирилган фильмнинг ҳаққонийлиги ҳақида сўради.

"Мен саволингизга бирдан жавоб бермоқчиман. У ерда менинг мулким сифатида кўрсатиладиган ҳеч нарса, на менга, на яқин қариндошларимга тегишли эмас ва ҳеч қачон тегишли бўлмаган. Ҳеч қачон", - деб жавоб берди Путин.

Ўтган ҳафтада Навальний жамоаси президент Қора денгиз қирғоғида 100 миллиард рублга қаср қургани тўғрисидаги материални эълон қилди.

Кремл Геленжикдаги Владимир Путиннинг "қасри" ҳақидаги Алексей Навальний томонидан ўтказилган суриштирувни асоссиз сафсата ва компиляция деб атади.

"Биласизми, бу мавзу 3-4 йил олдин тармоққа ташланганди. Ва бу ҳолатда қуруқ сафсата қилинмоқда, мана бу ҳийла-найранглардан фойдаланишга бир неча бор уринишди. Кўпинча ўзларини қийнашмаяпти ҳам <...> ҳеч бўлмаганда бирон бир нарсани исботлаш эмас, ҳеч бўлмаганда тасвирлаб беришга минимал уринишлар билан” - деди президент матбуот котиби Дмитрий Песков.

У ягона янгилик бу - "монтаж ҳикоялари"дан фойдаланиш бўлган, дея тахмин қилди.

"У ерда, маълум бир қасридаги бассейнда, Путиннинг Енисейда сузиб юргани акс этган <...> бутун дунёда тарқалган <...> тасвирлар қўшиб қўйилган. Бу шундай қуруқ констатация", - деб тушунтирди Кремл вакили.

Бундан ташқари, Песков россияликларни "ФБК муттаҳамларига" пул ўтказмасликка чақирди, бундай текширувлар – бу фирибгарлик эканлигини таъкидлади.

"Давлат раҳбарига қарши тайёрланган ва тайёрланаётган ахборот хужумлари ҳақида аллақачон бизга маълум. Улар бўлган, афсуски, давом этади. Бу ҳолатда президент мавжуд бўлмаган мулкка эгалик қилишда айбланмоқда. Бутун мол-мулк Россия президенти томонидан ҳар йили декларацияланади ва чоп этилган йиллик декларацияда акс этган", - деб хулоса қилди Песков.

522
Теглар:
Москва, Россия, Навальный, Владимир Путин
Мавзу бўйича
Навальний билан боғлиқ ҳолат бўйича жиноят ишини қўзғатишга асос йўқ - Лавров
Европарламент Навальний туфайли Россияга қарши резолюция қабул қилди
Кремл "Путин қасри" ҳақидаги хабарлар юзасидан изоҳ берди
Навальний иши: Россия Европа Иттифоқига қарши санкция қўллади