Туркия COVID-19 га қарши Россия вакцинасидан воз кечилгани ҳақидаги хабарни рад этди

© Sputnik / Алексей Сухоруков / Медиабанкка ўтишВакцина от коронавируса
Вакцина от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Куни кеча “Habertürk” телеканали Туркия ССВ раҳбарининг сўзларига таянган ҳолда Анқара Россия вакцинасини сотиб олмаслигини хабар қилган эди.

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Туркия ССВ РИА Новостига идора раҳбари Фахриттин Кожанинг мамлакат коронавирусга қарши Россия вакцинасидан воз кечганлиги хусусидаги баёнотини рад этди.

Производство вакцины от COVID-19 на фармацевтическом заводе Биннофарм - Sputnik Ўзбекистон
Туркия “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришга қизиқиш билдирди

Куни кеча “Habertürk” телеканали Кожа сўзларига таянган ҳолда Анқара вакцинани сотиб олмаслигини хабар қилган эди. Гўёки у тегишли лаборатория амалиётига мувофиқ келмайди.

“Баъзан англашилмовчиликлар рўй беради. Россия вакцинаси юзасидан вазирнинг сўнгги баёнотини эътиборга олинг”, - деди агентлик Туркия ССВ матбуот хизматидаги суҳбатдоши.

Туркия вазирининг ўзи ҳам харид қилишдан воз кечилганини тасдиқламади.

“Россия вакцинаси борасида. Маълумки, у токсикологияга оид тегишли лаборатория амалиётидан ўтиши лозим. Биз бу ишни мамлакатимизда бошлаяпмиз. Ҳаммаси муваффақиятли ўтса, муаммо бўлмаслигини айта оламан”, - деди Кожа.

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда 925 342 киши янги коронавирус билан касалланган. Шулардан 445 мингга яқини тузалиб кетган. 15 мингдан зиёд бемор вирус қурбонига айланган.

Янгиликлар лентаси
0