Актриса Айсель Назим

Бош қаҳрамон: озарбайжонлик актриса турк сериалида суратга тушади

453
(Янгиланган 16:01 16.12.2020)
Озарбайжонлик актриса Айсел Нозим Bi Baksana номли турк сериалида бош қаҳрамон ролини ўйнайди. Янги сериалда турк актёрлардан Ўзлем Гезгин, Эсин Беним, Аҳмет Демир суратга тушади.

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Озарбайжонлик актриса Айсел Нозим турк сериали - Bi Baksana'да бош қаҳрамон ролини ижро этади. Бу ҳақда Sputnik Озарбайжон хабар қилди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Aysel Nazim (@celiahakan)

Актриса бир неча ой олдин актёрлик карьерасини давом эттириш учун Туркияга кўчиб ўтди. Айни вақтда у яқинда премьераси бўладиган турк сериалининг суратга олиш ишларида қатнашмоқда.

Унда машҳур турк актёрлари Ўзлем Гезгин, Эсин Беним, Аҳмет Демир ва бошқа кўплаб актёрлар суратга тушади.

Бундан ташқари, Айсел кўплаб тадбирларда бошловчи сифатида ишлайди.

Айсел Нозим - Озарбайжон кинематографиясининг энг машҳур ёш актрисаларидан бири. У кўплаб сериалларда роль ўйнаган. 2019 йилда у турк кинокомпанияси билан шартнома имзолади.

453
Теглар:
Озарбайжон, Туркия

Гвинея президенти “Спутник V” билан эмланди

47
82 ёшли Гвинея президенти Алфа Конде коронавирусга қарши Россия вакцинаси “Спутник V” билан эмланди.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Гвинея президенти Алфа Конде коронавирусга қарши Россия вакцинаси “Спутник V” билан эмланди. Бу ҳақда “Guinéenews” телеканали хабар қилди.

Конде куни президент қароргоҳи Секутуреяда эмланган. У вакцинанинг биринчи дозасини олган. Гвинея Москвадан “Спутник V” вакцинасининг 55 та намунасини олган. Аввалроқ мамлакатда 19 нафар юқори лавозимли амалдор, жумладан, мудофаа вазири эмланганди.

“Спутник V”: Нима учун Россия вакцинасига ишонч билдиришмоқда? - видео

Сўнгги маълумотларга кўра, Гвинеяда 14 мингдан зиёд киши COVID-19 билан касалланган. Шулардан 13,3 мингдан зиёд тузалиб кетган. Жами 81 бемор коронавирусдан вафот этган.

47
Теглар:
эмлаш, вакцина, Спутник V

Россия яна тўртта давлат билан мунтазам парвозларни тикламоқда

196
(Янгиланган 11:00 17.01.2021)
Россия 27 январдан Вьетнам, Ҳиндистон, Финляндия ва Қатар билан халқаро авиақатновларни тиклашга қарор қилди.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Россия 27 январдан Вьетнам, Ҳиндистон, Финляндия ва Қатар билан мунтазам авиақатновларни тиклайди. Бу ҳақда мамлакатнинг коронавирус инфекциясига қарши курашиш тезкор штаби хабар қилди.

Ушбу мамлакатларга халқаро рейслар ҳафтасига бир неча марта амалга оширилади.

“Ўтказилган муҳокама якунига ва алоҳида давлатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда 27 январдан қуйидаги давлатлар билан авиапарвозларни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинди: Вьетнам (Москва – Ханой, ҳафтада икки марта), Ҳиндистон (Москва – Деҳли, ҳафтада икки марта), Финляндия (Москва – Хельсинки, ҳафтада икки марта, Санкт-Петербург – Хельсинки, ҳафтада икки марта), Қатар (Москва – Доҳа, ҳафтада уч марта)”, дейилади хабарда.

Россия чегараларини қачон очади – Путин жавоби

Бундан ташқари, Мисрга парвозлар сони ҳафтасига беш мартагача кўпайтирилади.

196
Теглар:
авиапарвозлар, Россия
Доллары США

Ўтган йили Ўзбекистонда мансабдорлар энг кўп қайси жиноятга қўл урди

33
Ўзбекистонда 2020 йилда жами 1723 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Улар давлат ва жамият манфаатларига 500,1 млрд. сўм моддий зарар етказган.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. 2020 йил давомида республика бўйича жами 1148 та жиноят иши бўйича 1723 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 9 нафари республика, 45 нафари вилоят ва 1669 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.

Мансабдор шахслар жиноятчили таҳлили
Бош прокуратура матбуот хизмати
Мансабдор шахслар жиноятчили таҳлили

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 835 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, 227 нафари фирибгарлик, 132 нафари пора олиш (бериш) ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш, 58 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, 31 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 25 нафари мансабга совуққонлик билан қараш, 16 нафари мансаб сохтакорлиги ва  399  нафари бошқа жиноятларни содир этишган.

Мансабдор шахслар жиноятчили таҳлили
Бош прокуратура матбуот хизмати
Мансабдор шахслар жиноятчили таҳлили

Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 500,1 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган. Тергов жараёнида ушбу зарарнинг 355,7 млрд. сўми ундирилган.

33