Визит госсекретаря США Майкла Помпео в Узбекистан

Помпео Россияни АҚШ душмани деб атади

552
Одатда америка расмийлари Россияни душман эмас, рақиб дея атардилар. Помпеонинг ўзи шу ҳафтада Россияни АҚШ учун "реал таҳдид", деб атаган эди.

ТОШКЕНТ, 19 дек - Sputnik. АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Россия Америка душманлари рўйхатига киришини маълум қилди. РИА Новости хабари асосида.

"Менга ҳамма бизнинг душманимиз ким, дея савол беради, жавобим шундай: бизнинг ҳаёт тарзимиз, республикамиз, асосий демократик тамойилларимизга путур етказишни истагувчилар бисёр. Россия бу рўйхатга кириши аниқ", - деган Помпео Марк Левин радиошоусида берган интервьюсида.

Одатда америка расмийлари Россияни душман эмас, рақиб дея атардилар. Помпеонинг ўзи шу ҳафтада Россияни АҚШ учун "реал таҳдид", деб атаган эди.

Давлат котиби америка ОАВларида пайдо бўлган ва гўёки Россиянинг яқиндаги киберҳужумларга алоқадорлиги ҳақида айтилган хабарларни эслатиб ўтди.

Россия элчихонаси АҚШда олти россияликка қўйилган айбловга муносабат билдирди >>>

Помпео Россия раҳбрияти ҳақида гапирар экан "улар озодликни севадиганлар учун реал таҳдид", дея қўшимча қилган. У шунингдек, Россия томонидан бўлаётган хавфни мутлақо камайтиришни истамаган ҳолда, Хитой ҳам АҚШ учун унданда каттароқ "экзистенциал" хавфлигини қайд этган.

Сал олдин Рейтер агентлиги ўз манбаларига таянган ҳолда, чет эл давлати ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланган бир гуруҳ хакерлар АҚШ молия вазирлиги ҳамда телекоммуникация ва ахборот бўйича миллий бошқармаси тизимларини бузиб киргани ва барча маълумотларни ўғирлагани ҳақида хабар берган эди.

Шунингдек, хабарда, АҚШ ички хавфсизлиги вазирлиги тизими ҳам хакерлар томонидан бузилган бўлиши мумкинлиги айтилганди.

Хакерлар ҳужуми кўлами шу қадар жиддий эди-ки, манбаларнинг бирини сўзларига кўра, бу масала бўйича шанба куни АҚШ миллий хавфсизлиги кенгаши учрашуви ўтказилган. Washington Post нашрининг ўз манбасига таяниб ёзишича, ушбу ҳужумда россиялик хакерлар айбланган, аммо буни исботловчи бирор далил келтирилмаган.

Россиянинг АҚШдаги элчихонаси америка ОАВларининг Москва номига ёғдирган айбловларни асоссиз деб атади. Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков АҚШ молия вазирлигига бўлган хакерлик ҳужумларига изоҳ берар экан, бунда Россия мутлақо алоқадор эмаслигини айтган.

552

Гвинея президенти “Спутник V” билан эмланди

23
82 ёшли Гвинея президенти Алфа Конде коронавирусга қарши Россия вакцинаси “Спутник V” билан эмланди.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Гвинея президенти Алфа Конде коронавирусга қарши Россия вакцинаси “Спутник V” билан эмланди. Бу ҳақда “Guinéenews” телеканали хабар қилди.

Конде куни президент қароргоҳи Секутуреяда эмланган. У вакцинанинг биринчи дозасини олган. Гвинея Москвадан “Спутник V” вакцинасининг 55 та намунасини олган. Аввалроқ мамлакатда 19 нафар юқори лавозимли амалдор, жумладан, мудофаа вазири эмланганди.

“Спутник V”: Нима учун Россия вакцинасига ишонч билдиришмоқда? - видео

Сўнгги маълумотларга кўра, Гвинеяда 14 мингдан зиёд киши COVID-19 билан касалланган. Шулардан 13,3 мингдан зиёд тузалиб кетган. Жами 81 бемор коронавирусдан вафот этган.

23
Теглар:
эмлаш, вакцина, Спутник V

Россия яна тўртта давлат билан мунтазам парвозларни тикламоқда

149
(Янгиланган 11:00 17.01.2021)
Россия 27 январдан Вьетнам, Ҳиндистон, Финляндия ва Қатар билан халқаро авиақатновларни тиклашга қарор қилди.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Россия 27 январдан Вьетнам, Ҳиндистон, Финляндия ва Қатар билан мунтазам авиақатновларни тиклайди. Бу ҳақда мамлакатнинг коронавирус инфекциясига қарши курашиш тезкор штаби хабар қилди.

Ушбу мамлакатларга халқаро рейслар ҳафтасига бир неча марта амалга оширилади.

“Ўтказилган муҳокама якунига ва алоҳида давлатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда 27 январдан қуйидаги давлатлар билан авиапарвозларни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинди: Вьетнам (Москва – Ханой, ҳафтада икки марта), Ҳиндистон (Москва – Деҳли, ҳафтада икки марта), Финляндия (Москва – Хельсинки, ҳафтада икки марта, Санкт-Петербург – Хельсинки, ҳафтада икки марта), Қатар (Москва – Доҳа, ҳафтада уч марта)”, дейилади хабарда.

Россия чегараларини қачон очади – Путин жавоби

Бундан ташқари, Мисрга парвозлар сони ҳафтасига беш мартагача кўпайтирилади.

149
Теглар:
авиапарвозлар, Россия

Тоғли Қорабоғда Россия тинчликпарвар кучлари COVID-19га қарши эмланмоқда видео

0
Тоғли Қорбоққа жами 2 минг дозага яқин вакцина келтирилган. Бу тинчликпарвар кучларнинг бутун шахсий таркибини эмлаш учун етарли.

Тоғли Қорабоғда бир кун ичида 100 нафарга яқин Россия тинчликпарвар кучлари коронавирусга қарши Спутник-V билан эмланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилмоқда.

Sputnik Арманистон маълумотларига қараганда, эмлаш икки босқичда ўтказилади: ҳарбийлар 14 январдан 31 январгача вакцинанинг биринчи, 1 февралдан 28 февралгача иккинчи дозасини олади.

0