Россияда COVID-19 эпидемияси қачон тугайди Роспотребнадзор раҳбари тахмини

604
Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова мамлакатда коронавирус пандемияси баҳорга келиб якунланишини тахмин қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Россияда коронавирус пандемияси баҳорга келиб тугайди. Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова шундай тахминни билдирди.

“Баҳорга келиб якунланади, агар ҳаракат қилсак, ундан олдин ҳам тугаши мумкин. Бугунги кунда ҳар биримизга боғлиқ”, - деди Попова “Россия 1" телеканалига берган интервьюсида.

Аввалроқ Россия фанлар академияси (РФА) президенти Александр Сергеев турли вакциналарни қўллаш коронавирус пандемиясининг устидан ғалаба қозонишга ёрдам беради деган фикрни билдирган эди.

Путин Россия вакцинасини хавфсиз ва самарали деб атади

Ҳозирда Россиянинг ҳар бир ҳудудида аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмалаш ишлари бошлаб юборилган. Биринчи навбатда хавф гуруҳига кирувчилар (тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар, ижтимоий хизмат соҳаси вакиллари ва бошқалар) эмланмоқда.

Россияда коронавирусга қарши иккита вакцина рўйхатга олинган. Бу Гамалея марказининг “Спутник V” ва “Вектор”марказининг “ЭпиВакКорона” вакцинаси. Яқин кунларда Чумаков номидаги Илмий марказ вакцинаси ҳам рўйхатга олиниши кутилмоқда.

604
Теглар:
эмлаш, коронавирус пандемияси, Россия
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1344)
Руки в наручниках.

АҚШда "ИД"га ёрдам берган ўзбекистонлик 12,5 йилга қамалди

16
Коннектикутнинг Нью-Хейвенидан бўлган Азизжон Рахматов чет эл террористик ташкилотига моддий ёрдам кўрсатиш бўйича тил бириктирувда иштирок этганлигини тан олган

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Федерал Бруклин суди ўзбекистонликни "Ислом давлати" террористик уюшмасига кўмак кўрсатгани учун 12,5 йилга қамоқ жазосига маҳкум қилди, деб хабар бермоқда New York Post.

Коннектикутнинг Нью-Хейвенидан бўлган Азизжон Рахматов чет эл террористик ташкилотига моддий ёрдам кўрсатиш бўйича тил бириктирувда иштирок этганлигини тан олган.

Суд жараёни давомида 2015 йилда Рахматов ИД сафига янги қўшилган Ахрор Саидахметовга у ИШИД сафига қўшилиш учун Сурияга етиб олиши ва қурол сотиб олиши учун 400 АҚШ доллари бергани маълум бўлган.

Саидахметов, ўз навбатида ИДга содиқ экани, аммо агарда жиҳод учун Сурияга етиб бора олмаса, бор ҳалокатли уринишларини АҚШдаги полициячилар ва ФБР агентларига қаратишга қасамёд қилган.

Ёвуз ният билан у Жон Кеннеди номидаги аэропортдан Истанбулга (Туркияга) қараб учган. Аммо Сурия билан чегарадан ўтмоқчи бўлганида ҳукумат томонидан қўлга олинган. 2017 йилда у 15 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Прокуратура баёнотига мувофиқ, иккала жиноятчи ҳам жазони ўтиб бўлганидан сўнг ватанга депортация қилинади.

16

Пандемия йилида Россияда автомобил савдоси қандай бўлди?

327
(Янгиланган 18:35 15.01.2021)
Россия автомобил бозори икки йилдан буён камайиб келмоқда. Мутахассислар хулосасига кўра 2021 йилда ҳам тикланиш сезиларли даражада бўлмайди.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Ўтган 2020 йил нафақат соғлиқни сақлаш, туризм, ошхона ва бошқа хизматлар соҳаси, балким автомобил савдоси учун ҳам мураккаб йил бўлди.

Пандемия туфайли Хитой ва бошқа давлатлардан эҳтиёт қисмлар етказиб беришда муаммолар туғилди, кўплаб автомобил ишлаб чиқарувчи корхоналар, дилерлик марказлари ўз фаолиятини тўхтатиб туришга мажбур бўлишди.

2020 йилнинг иккинчи ярмишга келиб Россия автомобил бозори секин-аста тиклана бошлади, лекин йил охирига қадар  ўтган йилги ҳажмини тиклай олмади.

Европа Автомобил ишлаб чиқарувчилари бизнеси Ассоциацияси маълумотига кўра, Россияда янги енгил ва тижорат автомобиллари савдоси 2019 йилга нисбатан 9,1%га қисқарган. Сотилган жами автомобиллар сони – 1,59 млн донани ташкил қилган. 2019 йилда жами 1,76 млн дона автомобил сотилган эди.

Россияда 2020 йилда энг кўп автомобил сотган компаниялар:  

  • Lada - 343 минг дона (2019 йилга нисбатан камайиш - 5%)
  • Kia –   201 минг (-11%),
  • Hyundai – 163 минг  (-9%),
  • Renault –  128 минг (-11%),
  • Volkswagen – 105 минг (-5%)
  • Skoda – 94 минг (+7%)
  • Toyota – 91 минг (-12%)
  • Nissan – 56 минг (-13%)
  • ГАЗ – 51 минг (-20%)
  • BMW – 42 минг (+3%)
  • Mercedes-Benz – 40 минг (-7%)

Шу ўринда пандемияга қарамасдан савдо миқдорини оширишга муваффақ бўлган компанияларни алоҳида қайд этиш керак.

Булар Skoda (+7%), BMW (+3%), Suzuki (+3%),Isuzu (+16%). Хитой брендлари ҳам бу йил яхши ўсиш қайд этишди Haval (+41%), Geely (+61%), Chery (+80%), Changan (+153%) ва FAW (+77%).

Қолган аксарият маркалар ўткан йилда савдо камайишини намойиш қилишди. Йирик брендлардан савдо ҳажми энг сезиларли даражада камайган компания Mitsubishi бўлди (- 30%).

АвтоВАЗ представил универсалы Lada Vesta SW и Lada Vesta SW Cross
Пресс-служба ПАО "АВТОВАЗ"

Энг кўп сотилган автомобил моделлари эса Лада Гранта (126 минг). Иккинчи ўринда Лада Веста (107 минг), Kia Rio (88 минг).  Кроссоверлар орасида Hyundai Creta - 73 минг, Toyota RAV4 – 36 минг, Volkswagen Tiguan – 32 минг, Renault Duster – 31 минг.

Европа ва жаҳон автомобил бозори билан солиштирганда Россия автомобил бозори пандемиядан унча катта зарар кўрмаганини тушуниш мумкин. Хусусан 2020 йилда Европа автомобил бозори қисқариши ўртача 33%ни ташкил қилган. Шимолий Америкада эса ушбу кўрсатгич 26 %ни ташкил қилган.

Европа автомобил бизнеси Ассоциацияси Россияда автомобил савдоси яқин вақт ичида қайта тикланишига умид билдирмаяпти. Уларнинг прогнозига кўра Россияда 2021 йилда автосаноат 2,1 %га тикланади холос.

327