“Спутник V” вакцинаси номидаги “V” нимани англатади

1168
(Янгиланган 19:59 24.12.2020)
Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинаси номидаги “V” ҳарфи нимани англатиши ойдинлашди.

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинаси номидаги “V” ҳарфи нимани англатишини очиқлади.

Мигрантларни эмлаш учун “Спутник V” вакцинасини етказиб бериш тўғрисида битим имзоланди

Унинг сўзларига қараганда, “V” ҳарфи коронавирус устидаги ғалабани англатади.

“Вакцинамиз номидаги “V” ҳарфи коронавирус устидаги ғалабани англатади, ва биз Аргентина халқига бу касаллик устидан ғалаба қозонишни тилаймиз”, - дея тушунтирди Дмитриев вакцинанинг биринчи партиясини Аргентинага етказиб берилганини изоҳлаётиб.

24 декабрь куни COVID-19 га қарши Россия вакцинаси  “Спутник V”нинг биринчи дозалари ортилган самолёт Аргентинага келиб қўнди. Жами 300 минг доза етказиб берилди. Биринчи навбатда тиббиёт ходимлари эмланади.

Россиянинг янги коронавирус инфекциясига қарши вакцинаси дунёда биринчи бўлиб рўйхатдан ўтказилди ва у “Спутник V” деб номланди.

1168
Теглар:
Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси, вакцина, Спутник V

Гвинея президенти “Спутник V” билан эмланди

29
82 ёшли Гвинея президенти Алфа Конде коронавирусга қарши Россия вакцинаси “Спутник V” билан эмланди.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Гвинея президенти Алфа Конде коронавирусга қарши Россия вакцинаси “Спутник V” билан эмланди. Бу ҳақда “Guinéenews” телеканали хабар қилди.

Конде куни президент қароргоҳи Секутуреяда эмланган. У вакцинанинг биринчи дозасини олган. Гвинея Москвадан “Спутник V” вакцинасининг 55 та намунасини олган. Аввалроқ мамлакатда 19 нафар юқори лавозимли амалдор, жумладан, мудофаа вазири эмланганди.

“Спутник V”: Нима учун Россия вакцинасига ишонч билдиришмоқда? - видео

Сўнгги маълумотларга кўра, Гвинеяда 14 мингдан зиёд киши COVID-19 билан касалланган. Шулардан 13,3 мингдан зиёд тузалиб кетган. Жами 81 бемор коронавирусдан вафот этган.

29
Теглар:
эмлаш, вакцина, Спутник V

Россия яна тўртта давлат билан мунтазам парвозларни тикламоқда

168
(Янгиланган 11:00 17.01.2021)
Россия 27 январдан Вьетнам, Ҳиндистон, Финляндия ва Қатар билан халқаро авиақатновларни тиклашга қарор қилди.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Россия 27 январдан Вьетнам, Ҳиндистон, Финляндия ва Қатар билан мунтазам авиақатновларни тиклайди. Бу ҳақда мамлакатнинг коронавирус инфекциясига қарши курашиш тезкор штаби хабар қилди.

Ушбу мамлакатларга халқаро рейслар ҳафтасига бир неча марта амалга оширилади.

“Ўтказилган муҳокама якунига ва алоҳида давлатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда 27 январдан қуйидаги давлатлар билан авиапарвозларни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинди: Вьетнам (Москва – Ханой, ҳафтада икки марта), Ҳиндистон (Москва – Деҳли, ҳафтада икки марта), Финляндия (Москва – Хельсинки, ҳафтада икки марта, Санкт-Петербург – Хельсинки, ҳафтада икки марта), Қатар (Москва – Доҳа, ҳафтада уч марта)”, дейилади хабарда.

Россия чегараларини қачон очади – Путин жавоби

Бундан ташқари, Мисрга парвозлар сони ҳафтасига беш мартагача кўпайтирилади.

168
Теглар:
авиапарвозлар, Россия

Тоғли Қорабоғда Россия тинчликпарвар кучлари COVID-19га қарши эмланмоқда видео

0
Тоғли Қорбоққа жами 2 минг дозага яқин вакцина келтирилган. Бу тинчликпарвар кучларнинг бутун шахсий таркибини эмлаш учун етарли.

Тоғли Қорабоғда бир кун ичида 100 нафарга яқин Россия тинчликпарвар кучлари коронавирусга қарши Спутник-V билан эмланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилмоқда.

Sputnik Арманистон маълумотларига қараганда, эмлаш икки босқичда ўтказилади: ҳарбийлар 14 январдан 31 январгача вакцинанинг биринчи, 1 февралдан 28 февралгача иккинчи дозасини олади.

0