Россияда чет эллик талабаларга дипломни масофадан туриб ҳимоя қилишга рухсат берилади

123
(Янгиланган 12:32 28.12.2020)
Россия таълим ва илм-фан вазири Россия ОТМларининг хорижлик талабалари дипломни масофадан туриб ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлишини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Мамлакат ҳудудига кира олмайдиган Россия ОТМларининг хорижлик талабалари дипломни масофадан туриб ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда Россия таълим ва илм-фан вазири Валерий Фальков маълум қилди.

“Бизнинг аксарият охир босқич талабаримиз эмас, балки биринчи босқич талабаларимиз жабр кўрди. Ўйлайманки, баъзи жойларда бунинг имкони бор, шу билан бирга, мен бу оммавий бўлмайди деб ўйлайман. Вазиятга қараб иш тутамиз”,  - деди Фальков. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган

У олийгоҳлар чет эллик талабаларнинг вазиятини тушунишлари кераклигини қўшимча қилди. Жорий ўқув йилида пандемия сабаб кўп нарсалардан ортда қолганлар индивидуал режасини тузиши даркор.

Шунингдек, жуда кўп нарсаларни қолдирганлар ва сессияни топшира олмайдиганларга академик таътил берилиши зарар, деб таъкидлади Фальков.

123
Теглар:
талабалар, ОТМ, Россия

Гвинея президенти “Спутник V” билан эмланди

32
82 ёшли Гвинея президенти Алфа Конде коронавирусга қарши Россия вакцинаси “Спутник V” билан эмланди.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Гвинея президенти Алфа Конде коронавирусга қарши Россия вакцинаси “Спутник V” билан эмланди. Бу ҳақда “Guinéenews” телеканали хабар қилди.

Конде куни президент қароргоҳи Секутуреяда эмланган. У вакцинанинг биринчи дозасини олган. Гвинея Москвадан “Спутник V” вакцинасининг 55 та намунасини олган. Аввалроқ мамлакатда 19 нафар юқори лавозимли амалдор, жумладан, мудофаа вазири эмланганди.

“Спутник V”: Нима учун Россия вакцинасига ишонч билдиришмоқда? - видео

Сўнгги маълумотларга кўра, Гвинеяда 14 мингдан зиёд киши COVID-19 билан касалланган. Шулардан 13,3 мингдан зиёд тузалиб кетган. Жами 81 бемор коронавирусдан вафот этган.

32
Теглар:
эмлаш, вакцина, Спутник V

Россия яна тўртта давлат билан мунтазам парвозларни тикламоқда

174
(Янгиланган 11:00 17.01.2021)
Россия 27 январдан Вьетнам, Ҳиндистон, Финляндия ва Қатар билан халқаро авиақатновларни тиклашга қарор қилди.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Россия 27 январдан Вьетнам, Ҳиндистон, Финляндия ва Қатар билан мунтазам авиақатновларни тиклайди. Бу ҳақда мамлакатнинг коронавирус инфекциясига қарши курашиш тезкор штаби хабар қилди.

Ушбу мамлакатларга халқаро рейслар ҳафтасига бир неча марта амалга оширилади.

“Ўтказилган муҳокама якунига ва алоҳида давлатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда 27 январдан қуйидаги давлатлар билан авиапарвозларни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинди: Вьетнам (Москва – Ханой, ҳафтада икки марта), Ҳиндистон (Москва – Деҳли, ҳафтада икки марта), Финляндия (Москва – Хельсинки, ҳафтада икки марта, Санкт-Петербург – Хельсинки, ҳафтада икки марта), Қатар (Москва – Доҳа, ҳафтада уч марта)”, дейилади хабарда.

Россия чегараларини қачон очади – Путин жавоби

Бундан ташқари, Мисрга парвозлар сони ҳафтасига беш мартагача кўпайтирилади.

174
Теглар:
авиапарвозлар, Россия

Ҳабиб Нурмагомедов UFCʼга қайтиш шартини айтди

3
Ҳабиб Нурмагомедов UFC 254 мусобақаси доирасида Жастин Гэтжини мағлуб қилгандан сўнг спортдаги фаолиятини якунлашини маълум қилган эди.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. UFCʼнинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов қайси ҳолатда карьерасини қайта тиклаш ҳақида ўйлаб кўришини маълум қилди. Куни кеча у ташкилот президенти Дана Уайт Абу-Дабида учрашув ўтказди. Дана Уайт учрашув тафсилотларини очиқлади.

Уайтнинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда Ҳабибнинг бошига кўплаб синовлар тушган: отасининг вафоти, Гэтжи билан жангдан олдин оёғининг жароҳатланиши.

“Ўшанда Ҳабиб билан ўзига келиб олиши учун танаффус олиш борасида келишиб олгандик. Ҳабиб ўзи хоҳлаган барча нарсага эришди. Унинг қайтиши учун мотивация йўқ. Келаси ҳафта биз иккита топ жанг гувоҳига айланамиз: Конор Макгрегор Дастин Порьега қарши, Майкл Чендлер эса Ден Ҳукерга. Агар ушбу йигитлар қандайдир феноменал нарса кўрсата олса, Ҳабиб қайтиш борасида ўйлаб кўришини айтди”, - деди Уайт. У Ҳабибга бразилиялик Чарльз Оливейра ўтказган жанг маъқул келганини қўшимча қилган.

“У (Ҳабиб. – Sputnik)  Ҳабиб қайтиш учун сабаб кўрмаса, дивизион чемпионлигини ушлаб турмайди. У UFC 257га келмоқчи, кўрамиз”, - дея хотима қилди Уайт.

Ҳабиб ўзининг эса Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида UFCʼ раҳбари билан суҳбат тафсилотларини "Кавказ асираси" фильми саҳнаси асосидаги тайёрланган ҳазил ролик билан таърифлади.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Khabib Nurmagomedov (@khabib_nurmagomedov)

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов UFC 254 мусобақаси доирасида Жастин Гэтжинини мағлуб қилгандан сўнг спортдаги фаолиятини якунлашини маълум қилган эди. У 29 марта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида қўли баланд келган.

 

3