Хитой ТИВ раҳбари коронавирус келиб чиқиши жумбоғига аниқлик киритди

1424
2019 йилнинг 31-декабрида Хитой ҳукумати БССТга Хубей вилоятининг Ухан шаҳрида номаълум пневмония авж олгани тўғрисида хабар берди.

ТОШКЕНТ, 2 янв - Sputnik. Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Xinhua агентлиги ва ХХР Марказий телевидениесига берган интервьюсида ўтказилаётган тадқиқотларнинг аксарияти, коронавирус пандемияси бутун дунё бўйича алоҳида ўчоқларда юзага келганини кўрсатмоқда, дея маълум қилди.

"Хитойни номаълум вирус забт этганида, у эпидемиологик суриштирув учун тезкор чораларни қабул қилди, патогенни аниқлаш ва муҳим маълумотларни чоп этиш, шу жумладан вирус кетма-кетлигини аниқлаш ишларини олиб борди", - деб айтган дипломат. Ван И сўзларидан РИА Новости ХАА иқтибос келтирмоқда.

Бундан ташқари, Хитой COVID-19 касаллиги ҳақида маълум қилган биринчи давлат бўлди, дея эслатиб ўтди ХХР ТИВ раҳбари.

"Биз дезинформацияга қарши кураш, ушбу ҳолатни сиёсийлаштириш ва стигматизацияга қарши курашда олд қаторларда турдик. , ацией, попыткам политизации и стигматизации. Биз пандемияга қарши курашдаги объектив баён ва коллектив хотира ёлғон билан бузилмаслигини таъминлаш учун қатъий эдик", - деди у.

2019 йилнинг 31-декабрида Хитой ҳукумати БССТга Хубей вилоятининг Ухан шаҳрида номаълум пневмония авж олгани тўғрисида хабар берди. Касаллик қўзғатувчиси COVID-19 дея ном берилган янги турдаги коронавирус эди. 11 март куни БССТ коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилди.

Ташкилот маълумотларига кўра, касаллик дунё бўйича 82 миллионга яқин кишига юққан. Джонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, вирусни юқтирганлар сони дунёда 84 миллионга етган. Инфекцияланганлар сони бўйича АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилия етакчи ўринда бормоқда. Кейинги ўринларда Россия, Франция, Британия, Италия, Испания, Германия ва Колумбия келмоқда.

1424
Теглар:
Хитой, коронавирус пандемияси, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1348)
Белый дом в Вашингтоне

Байденга Россияга қарши санкциялар самарасиз бўлганини тан олиш тавсия қилишди

484
(Янгиланган 17:45 21.01.2021)
Ғарб давлатлари орасида оммалашган Россияга қарши санкциялар сиёсати самарасиз бўлиб чиқди - Рено Жирард.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Ғарб давлатлари орасида оммалашган Россияга қарши санкциялар сиёсати самарасиз бўлиб чиқди. Figaro газетаси геосиёсатшунос ва шарҳловчиси Рено Жирард бундай фикрга келди.

Муаллифнинг фикрига кўра, узоқ вақт давомида АҚШ ташқи сиёсатида ишларнинг амалдаги ҳолатида аниқлик ва тушунча йўқ эди. Шунинг учун биринчи навбатда Байден НАТО уставида айтилган, иттифоқчи давлатга ҳужум содир бўлган тақдирда АҚШнинг аралашувини назарда тутадиган 5-моддасига содиқлигини эълон қилиши керак.

"Польша ва Болтиқбўйи давлатлари ишонч қозониши биланоқ, Вашингтон Москвага қарши санкциялар сиёсати иш бермаганлигини англашга тўғри келади", - деди Жирард.

Журналист Россияда ғарбпараст режим ўрнатилишига умид боғламасликка чақирди. У Вашингтонга Москвани ўз томонига тортиб олишга имкон берадиган ягона усулни кўради.

"Агар Байден аста-секин Россияни ўз сиёсати оқимига йўналтирмоқчи бўлса, унда бу фақат савдо ва дипломатик муросага келиш йўли билан мумкин бўлади", - деб ҳисоблайди геосиёсатшунос.

Унинг сўзларига кўра, Россия ва АҚШ радикал исломизмга қарши биргаликда курашда, шунингдек, қуролсизланиш масалаларида умумий фикрга келиши мумкин.

484
Теглар:
Польша, НАТО, Жо Байден, санкциялар, Россия, АҚШ
Мавзу бўйича
АҚШ “Шимолий оқим-2”га қарши янги санкциялар жорий этди
Россия ва АҚШ орасида муносабатлар вектори ўзгармоқда – сиёсатчи
Антонов: Россияни жиловлаб туриш - АҚШ сиёсатининг “альфа ва омега”си ҳисобланади
“ШО-2” Германия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар тақдирини белгилайди
Двойной теракт в Багдаде: погибли более 20 человек

Бағдодда қонли теракт: қурбонлар сони 28 нафарга етди

124
Ат-Таяран майдони ҳудудида жойлашган бозорда кетма-кет портлаш юз берган. Икки худкуш террорчи ўзларини портлатиб юборган.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Ироқ пойтахти Бағдодда уюштирилган теракт натижасида ҳалок бўлганлар сони 28 нафарга етди.

“Al Arabiya” телеканалининг хабар қилишича, камида 73 киши турли даражадаги тан жароҳатини олган.

Телеканал маълумотларига кўра, Ат-Таяран майдони ҳудудида жойлашган бозорда кетма-кет иккита портлаш юз берган. Ироқ армияси вакилининг сўларига қараганда, “террорчилик ҳужуми икки нафар худкуш террорчи томонидан содир этилган, улар ўзларини хавфсизлик хизмат ходимлари тақиб қилаётган пайтда портлатиб юборган”.

Воқеа жойига тез ёрдам ва бошқа масъул ходимлар келмоқда.

Ироқ кучишлатар ходимлари хавфсизлик нуқтаи назаридан кўплаб хорижий давлат элчихоналари ва давлат муассасаларининг марказий офислари жойлашган “яшил ҳудудга” олиб борувчи йўлларни ёпишган.

124
Теглар:
Бағдоддаги теракт, Бағдод, теракт
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов

Камилов Осиё давлатларини туризмни рағбатлантиришга чақирди

56
Тадбирда Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов "Янги хавфсиз ва соғлом туризм" мавзусида видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Осиё ҳамкорлик мулоқоти (ОҲМ)га аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг XVII йиғилишида иштирок этди.

Тадбирда тузилма бош котиби Порнчаи Данвиватан(Pornchai Danvivatanning ) ҳисоботи тингланди, ОҲМнинг бошқа ташкилотлар ва халқаро муносабатларнинг субйектлар билан алоқалари бўйича меъёрий қоидалар тасдиқланди ҳамда ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Делегациялар раҳбарлари туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва келгусидаги ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, коронавирус пандемияси шароитида хорижий сайёҳларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга қаратилган янгича ёндашувларни ишлаб чиқишнинг муҳим жиҳатлари, уларни ҳаётга татбиқ этиш механизмлари ҳақида сўз юритилди.

Ташқи ишлар вазири Камилов ўз нутқида COVID-19га қарши курашишдан жаҳон иқтисодиётини қайта тиклаш, жумладан туризм соҳасини рағбатлантиришга фаол тайёргарлик кўриш босқичига ўтиш учун қатъий чоралар қабул қилиш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари тадбир қатнашчиларига Ўзбекистонда туризм соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Хусусан, сайёҳлик қайта йўлга қўйилганидан кейин республикага келган хорижий сайёҳлар "туризмни янги шаклда" – янада хавфсиз, янада ранг-баранг ва янада индивидуал ҳолда кўришлари мумкин бўлади.

Тадбирда Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтайи назардан, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашнинг муҳимлиги қайд етилди.

Тадбир якунида Осиёда ҳамкорлик мулоқоти бўйича ташқи ишлар вазирлар кенгаши XVII йиғилишининг Aнқара декларацияси қабул қилинди.

56