Лондон суди Ассанжни АҚШга экстрадиция қилишдан бош тортди

191
Лондон суди “WikiLeaks” асосчиси Жулиан Ассанжнинг ҳаётига хавф пайдо бўлиши мумкинлиги сабаб уни АҚШга экстрадиция қилмаслик тўғрисида ажрим чиқарди.

ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Лондон марказий суди судьяси Ванесса Барайтсер Америка ҳукуматига “WikiLeaks” асосчиси Жулиан Ассанжни экстрадиция қилишдан бош тортди, дея ёзмоқда РИА Новости.

“Мен унга АҚШда жиддий изоляцияни назарда тутувчи махсус маъмурий чоралар қўлланиши мумкинлигини инобатга олдим. У Ассанжнинг руҳий соғлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин”, - деди Барайтсер.

Судья ажримни ўқиётиб, аслида, айбланувчининг соғлиғи рад этишнинг ягона сабаби эканини маълум қилди. Унинг фикрига кўра, аутизм ва клиник тушкунликдан азият чекаётган Ассанжда ўз жонига суиқасд қилиш фикрлари яна пайдо бўлиши мумкин.

Ассанжни гаров эвазига озодликка чиқариш тўғрисидаги қарор 6 январь куни қабул қилинади.

Жулиан Ассанж АҚШнинг Афғонистон ва Ироқдаги ҳарбий операциялари пайтида ноқонуний ҳаракатларини фош қилгани учун халқаро миқёсда танилган. Журналист ҳарбий ҳаракатлар пайтида тинч аҳолининг ўлдирилиши, шунингдек, Американинг Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасида сақлаш шартлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.

2010 йилда уни Швецияда зўрлаш ва таъқиб қилишда айблашди. Ассанж ҳамма айбловларни рад этди: унинг сўзларига кўра, унга қарши шикоят қилган аёллар қасос олиш ва полиция таъсири остида ҳаракат қилишган. Бир оздан сўнг иш ёпилди, кейин эса қайта очилди ва ўтган йилнинг ноябр ойида яна ёпилди.

Жулиан Ассанжнинг онаси Ruptly’га холислик учун миннатдорчилик билдирди

2010 йил июн ойидан бери "WikiLeaks" асосчиси экстрадиция қилинишидан қўрқиб, Лондондаги Эквадор элчихонасида яширинган. Ўтган йилнинг 11 апрель куни эрталаб у АҚШ талабига биноан ҳибсга олинган. Лондон суди уни гаров шартларини бузганликда айбдор деб топди ва 11 ой қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Шундан сўнг АҚШ ҳукумати Ассанжга жосуслик ва махфий маълумотларни ошкор қилишда янги айбловларни қўйди. АҚШда Ассанж 175 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

191

Гвинея президенти “Спутник V” билан эмланди

40
82 ёшли Гвинея президенти Алфа Конде коронавирусга қарши Россия вакцинаси “Спутник V” билан эмланди.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Гвинея президенти Алфа Конде коронавирусга қарши Россия вакцинаси “Спутник V” билан эмланди. Бу ҳақда “Guinéenews” телеканали хабар қилди.

Конде куни президент қароргоҳи Секутуреяда эмланган. У вакцинанинг биринчи дозасини олган. Гвинея Москвадан “Спутник V” вакцинасининг 55 та намунасини олган. Аввалроқ мамлакатда 19 нафар юқори лавозимли амалдор, жумладан, мудофаа вазири эмланганди.

“Спутник V”: Нима учун Россия вакцинасига ишонч билдиришмоқда? - видео

Сўнгги маълумотларга кўра, Гвинеяда 14 мингдан зиёд киши COVID-19 билан касалланган. Шулардан 13,3 мингдан зиёд тузалиб кетган. Жами 81 бемор коронавирусдан вафот этган.

40
Теглар:
эмлаш, вакцина, Спутник V

Россия яна тўртта давлат билан мунтазам парвозларни тикламоқда

187
(Янгиланган 11:00 17.01.2021)
Россия 27 январдан Вьетнам, Ҳиндистон, Финляндия ва Қатар билан халқаро авиақатновларни тиклашга қарор қилди.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Россия 27 январдан Вьетнам, Ҳиндистон, Финляндия ва Қатар билан мунтазам авиақатновларни тиклайди. Бу ҳақда мамлакатнинг коронавирус инфекциясига қарши курашиш тезкор штаби хабар қилди.

Ушбу мамлакатларга халқаро рейслар ҳафтасига бир неча марта амалга оширилади.

“Ўтказилган муҳокама якунига ва алоҳида давлатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда 27 январдан қуйидаги давлатлар билан авиапарвозларни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинди: Вьетнам (Москва – Ханой, ҳафтада икки марта), Ҳиндистон (Москва – Деҳли, ҳафтада икки марта), Финляндия (Москва – Хельсинки, ҳафтада икки марта, Санкт-Петербург – Хельсинки, ҳафтада икки марта), Қатар (Москва – Доҳа, ҳафтада уч марта)”, дейилади хабарда.

Россия чегараларини қачон очади – Путин жавоби

Бундан ташқари, Мисрга парвозлар сони ҳафтасига беш мартагача кўпайтирилади.

187
Теглар:
авиапарвозлар, Россия
Доллары США

Ўтган йили Ўзбекистонда мансабдорлар энг кўп қайси жиноятга қўл урди

5
Ўзбекистонда 2020 йилда жами 1723 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Улар давлат ва жамият манфаатларига 500,1 млрд. сўм моддий зарар етказган.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. 2020 йил давомида республика бўйича жами 1148 та жиноят иши бўйича 1723 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 9 нафари республика, 45 нафари вилоят ва 1669 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.

Мансабдор шахслар жиноятчили таҳлили
Бош прокуратура матбуот хизмати
Мансабдор шахслар жиноятчили таҳлили

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 835 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, 227 нафари фирибгарлик, 132 нафари пора олиш (бериш) ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш, 58 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, 31 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 25 нафари мансабга совуққонлик билан қараш, 16 нафари мансаб сохтакорлиги ва  399  нафари бошқа жиноятларни содир этишган.

Мансабдор шахслар жиноятчили таҳлили
Бош прокуратура матбуот хизмати
Мансабдор шахслар жиноятчили таҳлили

Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 500,1 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган. Тергов жараёнида ушбу зарарнинг 355,7 млрд. сўми ундирилган.

5