Эксперт 2021 йил қайси давлатларда уруш юз бериши мумкинлиги ҳақида: Ўзбекистон рўйхатда

3231
(Янгиланган 12:36 09.01.2021)
Ҳарбий эксперт фикрига кўра, 2021 йилда зўравонлик тўлқини фақат ўсиб боради ва унинг оқибатларини ҳозирча прогноз қилиб бўлмаяпти

ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Россиялик эксперт "МК" нашрига берган интервьюсида 2021 йилда қуролланган можаро бошланиши эҳтимоли бўлган қатор давлатлар номларини санаб ўтган. Sputnik Тожикистон хабари асосида.

Ҳарбий эксперт Алексей Валюжевич фикрича, жорий йил турли қуролланган ва диний можаролар, коронавирус тарқалиши билан эсда қолган 2020 йилдаги "ютуқларни" ортда қолдириши мумкин.

Мутахассис фикрича, 2021 йилда зўравонлик тўлқини фақат ўсиб боради ва унинг оқибатларини ҳозирча прогноз қилиб бўлмаяпти.

Валюжевич энг "қайноқ" нуқталарнинг бири сифатида Афғонистонни келтириб ўтган - 2021-йилда бу мамлакатдан АҚШ ва НАТО коалиция қўшинларининг каттагина қисми олиб чиқиб кетилиши кутилмоқда.

Эксперт фикрича, америка ҳарбий контингентининг қисқартирилиши РФ ва бошқа мамлакатларда таъқиқланган "Толибон" радикал ҳаракати таъсири ўсишига олиб келиши муқаррар. "Афғон можаросининг янги абадий калавасини кўриш мумкин бунда", дея таъкидлаган у.

Бу ҳолат, айниқса, Марказий Осиё мамлакатлари учун хавфлидир. Уруш бевосита Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон чегараларига яқинлашмоқда.

Эксперт, шунингдек, Тожикистондаги 201-Россия ҳарбий базаси Афғонистон билан чегара яқинида жойлашганини эслатиб ўтди.

Тожикистон ва Афғонистоннинг умумий чегара узунлиги 1300 кмни ташкил этади. Сўнгги вақтларда Тожикистон ва Афғонистон чегара қисмларига яқин ҳудудларда ҳар ҳафта терактлар, ҳарбий хизматчиларнинг жангарилар, хусусан, "Толибон" вакиллари билан тўқнашувлари рўй бермоқда, дея эслатган нашр.

Шу билан бирга, эксперт, зиддий учбурчакка кирувчи давлатлар сифатида Ҳиндистон-Хитой-Покистонни санаб ўтган.

Ушбу уч давлат даъвогарлик қилаётган Ҳимолай шимолий ҳудудлари учун олиб борилаётган эски можаро жиддий тўқнашувларга олиб келиши мумкин. Покистон ва ҳиндистон ўртасида Ҳиндистондаги Кашмир ва Жамму штатлари, Покистондаги Хайбер-Пахтунхва ҳудуди учун жиддий тўқнашувлар юз бермоқда. Сабаби, бу ҳудудлар Индостан яриморолига олиб борувчи асосий ўтиш йўлаги саналади.

3231
Теглар:
Ўзбекистон, Ўзбекистон, Ўзбекистон-Тожикистон, Тожикистон, Тожикистон, Марказий Осиё, уруш
Британские военнослужащие

Эркак севгилисини ҳарбий қисмга олиб келиб, хонасида яшириб қўйди

364
(Янгиланган 19:47 25.01.2021)
Буюк Британияда эркак севгилисини ҳарбий қисмга олиб келиб, ўз хонасида икки давомида яшириб сақлади.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Буюк Британияда самолёт устаси икки ҳафта давомида аёлни ҳарбий базадаги хонасида яшириб қўйди, деб хабар қилди РИА Новости The Sun нашрига асосан.

Эркак бу ҳолатни яширишга ҳаракат қилиб, “Илтимос, хона тозаланмасин” деган ёзувни осиб қўйди. Бироқ хонадан келаётган ҳид шикоятларга сабаб бўлди. Шундан сўнг, бир гуруҳ зобитлар хонани текшириш учун келишди. Улар шкафда ҳарбий кийим орқасидан аёлни топишди.

Аёл - Шарқ мамлакатларидан бирининг фуқароси, Голландия паспортига эга. Ҳарбий қисмда аёл эркакни алдаб, ундан сирларни олиши мумкинлиги ҳақида гумон қилишди.

Эркак севгилининг жосус эканлиги ҳақидаги шубҳаларни рад этди. Манбанинг маълум қилишича, аёл рухсатномасиз қўриқланадиган ҳудудга кирган.

Газетанинг ёзишича, севишганлар 2019 йилда танишган. Эркак қизни Рождество таътилидан кейин автомобил юкхонасида олиб келиб, ўз хонасида яшириб қўяди. Ҳарбий хизматчи жиддий қонунбузарлик содир этган ва қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Аёл Британияни тарк этди.

Денгиз кучлари вакилининг сўзларига кўра, ҳодиса юзасидан текширув тайинланган. У аёл Европа Иттифоқи фуқароси эканлигини ва унга  жосусликда айб қўйилмагани таъкидланди.

364
Теглар:
ҳарбийлар, ҳарбий база, Буюк Британия

Путин Навальнийнинг суриштируви ҳақида: қаср менга тегишли эмас

537
(Янгиланган 18:08 25.01.2021)
Владимир Путин Алексей Навальнийнинг Геленжикдаги "қаср" тўғрисидаги фильмини томоша қилмаганлигини айтди. Аммо ёрдамчилари тайёрланган видеолар тўплами билан танишиб чиққан.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Россия талабалари билан ўтказилган онлайн-учрашувда Владимир Путин Алексей Навальнийнинг Геленджикдаги "қаср" тўғрисидаги фильмини томоша қилмаганлигини айтди. Чунки бунга унинг вақти йўқлиги, аммо ёрдамчилари томонидан тайёрланган видеолар тўплами билан танишиб чиққан.

Уфа давлат нефт техника университетининг 3-босқич талабаси Даниил Чемезов YouTube'да жойлаштирилган фильмнинг ҳаққонийлиги ҳақида сўради.

"Мен саволингизга бирдан жавоб бермоқчиман. У ерда менинг мулким сифатида кўрсатиладиган ҳеч нарса, на менга, на яқин қариндошларимга тегишли эмас ва ҳеч қачон тегишли бўлмаган. Ҳеч қачон", - деб жавоб берди Путин.

Ўтган ҳафтада Навальний жамоаси президент Қора денгиз қирғоғида 100 миллиард рублга қаср қургани тўғрисидаги материални эълон қилди.

Кремл Геленжикдаги Владимир Путиннинг "қасри" ҳақидаги Алексей Навальний томонидан ўтказилган суриштирувни асоссиз сафсата ва компиляция деб атади.

"Биласизми, бу мавзу 3-4 йил олдин тармоққа ташланганди. Ва бу ҳолатда қуруқ сафсата қилинмоқда, мана бу ҳийла-найранглардан фойдаланишга бир неча бор уринишди. Кўпинча ўзларини қийнашмаяпти ҳам <...> ҳеч бўлмаганда бирон бир нарсани исботлаш эмас, ҳеч бўлмаганда тасвирлаб беришга минимал уринишлар билан” - деди президент матбуот котиби Дмитрий Песков.

У ягона янгилик бу - "монтаж ҳикоялари"дан фойдаланиш бўлган, дея тахмин қилди.

"У ерда, маълум бир қасридаги бассейнда, Путиннинг Енисейда сузиб юргани акс этган <...> бутун дунёда тарқалган <...> тасвирлар қўшиб қўйилган. Бу шундай қуруқ констатация", - деб тушунтирди Кремл вакили.

Бундан ташқари, Песков россияликларни "ФБК муттаҳамларига" пул ўтказмасликка чақирди, бундай текширувлар – бу фирибгарлик эканлигини таъкидлади.

"Давлат раҳбарига қарши тайёрланган ва тайёрланаётган ахборот хужумлари ҳақида аллақачон бизга маълум. Улар бўлган, афсуски, давом этади. Бу ҳолатда президент мавжуд бўлмаган мулкка эгалик қилишда айбланмоқда. Бутун мол-мулк Россия президенти томонидан ҳар йили декларацияланади ва чоп этилган йиллик декларацияда акс этган", - деб хулоса қилди Песков.

537
Теглар:
Москва, Россия, Навальный, Владимир Путин
Мавзу бўйича
Навальний билан боғлиқ ҳолат бўйича жиноят ишини қўзғатишга асос йўқ - Лавров
Европарламент Навальний туфайли Россияга қарши резолюция қабул қилди
Кремл "Путин қасри" ҳақидаги хабарлар юзасидан изоҳ берди
Навальний иши: Россия Европа Иттифоқига қарши санкция қўллади