Назарбоев биринчи марта набираси Айсултан ўлимига изоҳ берди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПервый президент Казахстана Нурсултан Назарбаев.
Первый президент Казахстана Нурсултан Назарбаев. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айсултан Назарбоев 2020 йилнинг 16 августида вафот этган эди. Елбасининг набираси атиги 30 ёшда бўлган. У гиёҳвандликка қарши даволанаётган бўлган.
ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ўзининг набираси Айсултан ўлимига изоҳ берди.
Президент Казахстана Нурсултан Абишевич Назарбаев со своими внуками, 1993 год - Sputnik Ўзбекистон
Назарбоевнинг невараси укаси хотирасига бағишлаб таъсирли видео тайёрлади
Елбаси бу ҳақда "Портретга чизгилар" ҳужжатли фильмининг учинчи қисмида сўзлаган.
"Уч нафар қизимдан ажойиб набираларим бор. Афсуски, шу йили (2020-йил, — таҳр.) набираларимдан бирини йўқотиб қўйдик, у жуда менга ўхшарди. Набирам дунёни жуда эрта тарк этганидан қаттиқ афсусланаман", — деган Назарбоев.
У, шунингдек, Айсултан турли давлатларда гиёҳвандликка қарши даволанганини айтиб ўтган.
"Уни ҳеч қаерга юбормаслик мумкин эди, аммо ушлаб туришнинг имкони йўқ эди. У бу ишнинг қулига айланиб улгурганди, тўхтата олмасди ўзини. Биз уни Москвада даволатдик, Лондонда даволатдик. Бир қарашда бу ишдан узоқлашгандек бўлардию, яна қайтарди", - деб қўшимча қилган Елбаси.
Айсултан Назарбоев 2020 йилнинг 16 августида 30 ёшида вафот этди.
Янгиликлар лентаси
0