Кубинский флаг над набережной Маликон

АҚШ Кубани терроризм ҳомийси деб эълон қилди

309
Доналд Трамп маъмурияти АҚШнинг аввалги президенти Барак Обама даврида қабул қилинган Куба билан муносабатларни яхшилаш курсини ўзгартирди. Олдинроқ расмий Гаванага қарши санкциялар қўлланилган ва Вашингтоннинг Куба ҳукумати билан ўзаро ҳамкорлиги тўхтатилган эди

ТОШКЕНТ, 12 янв - Sputnik. АҚШ Кубани терроризм ҳомийси бўлган давлатлар рўйхатига киритди, бу ҳақда Давлат департаменти раҳбари Майк Помпеонинг идора сайтида эълон қилинган баёнотида айтилган.

Таъкидланишича, бу Гавана томонидан кўплаб маротаба "халқаро терроризм актларини содир этишда аралашуви ва террористларни яшириб келгани" туфайли амалга оширилган.

"Биз яна бир бор Куба ҳукуматини жавобгарликка чақирамиз ва аниқ сигнал юборамиз: Куба режими терроризмни қўллаб-қувватлашни ва Америка адолатига путур етказишни тўхтатмоғи лозим", - дейилади АҚШ ташқи сиёсий маҳкамаси баёнотида.

Ўз навбатида Куба ТИВ раҳбари Бруно Родригес Парилья ушбу қарорни мунофиқ ва сурбетона, дея атаб, АҚШни сиёсий оппортунизмда айблади.

"Биз АҚШ томонидан Кубанинг мунофиқларча ва сурбетларча террорчи-давлат дея квалификация қилинишини қоралаймиз. Ушбу акциянинг сиёсий оппортунизми (оппортунизм - ўз манфаатларини кўзлаш, шу жумладан фирибгарлик йўли билан ҳам маъносида, - таҳр.) терроризм балоси ва унинг қурбонларидан чин дилдан хавотирланаётганлар томонидан самимий тан олинади", - деб ёзди у Twitter да.

Доналд Трамп маъмурияти АҚШнинг аввалги президенти Барак Обама даврида қабул қилинган Куба билан муносабатларни яхшилаш курсини ўзгартирди. Олдинроқ расмий Гаванага қарши санкциялар қўлланилган ва Вашингтоннинг Куба ҳукумати билан ўзаро ҳамкорлиги тўхтатилган эди.

309
Генерал Ллойд Джеймс Остин III

Илк бор афроамерикалик Пентагон раҳбари бўлди - Сенат Ллойд Остин номзодини маъқуллади

185
(Янгиланган 10:05 23.01.2021)
АҚШ Сенати Мудофаа раҳбари номзодини маъқуллади. Пентагон раҳбари лавозимини тўрт юлдузли генерал рангига эга 67 ёшли Ллойд Остин эгаллади. У 2016 йилдан истеъфода эди

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. АҚШ Сенати Пентагон раҳбари лавозимига Ллойд Остин номзодини маъқуллади, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Остин учун 93 нафар сенатор овоз берган, икки киши қарши чиққан. Сал олдин унинг номзодини сенатнинг мудофаа қўмитаси қўллаб-қувватлаган эди. 

Фуқаролик мудофаа вазири лавозимига етти йилгача бўлган муддат аввал истеъфога чиққан ҳарбийлар сафидан номзодлар учун конгресснинг махсус рухсатномаси талаб этилади. Остин 2016 йилда истеъфога чиққан.

Ллойд Остин 67 ёшда, тўрт юлдузли генерал рангига эга. Остин АҚШ мудофаа идорасига раҳбарлик қилган биринчи афроамерикаликка айланди. Германияда, Қўшма Штатларнинг кўплаб нуқталарида хизмат қилган, штаблар раҳбарлари бирлашган қўмитасида фаолият юритган, дивизия қўмондони бўлган ва 2006 йилда генерал-лейтенант унвонини олган.

2010-йилда Остин АҚШнинг Ироқдаги кучлари қўмондони этиб тайинланган ва мамлакатдан аста-секин чиқарилиши учун жавоб берган. 2011 йилнинг декабрида уни қуруқликдаги кучлар штаби қўмондони ўринбосари этиб тайинлашган, 2013-2016 йилларда у АҚШ ҲК Марказий қўмондонлигига раҳбарлик қилган.

Бу лавозимда у Вашингтоннинг "Ислом давлати"га қарши кураш стратегиясини ишлаб чиқишда бош рольни ўйнаган. 2016 йилда истеъфодан сўнг энг йирик қурол ишлаб чиқарувчи - Raytheon директорлар кенгашида лавозимни эгаллаган.

185
Новоизбранный премьер-министр Садыр Жапаров (в центре)

Жапаров кортеж ва зиёфатдан воз кечди - инаугурация камтарона ўтказилади

537
(Янгиланган 20:08 22.01.2021)
Садир Жапаров сиёсий ва иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда мамлакат иқтисодиёти учун оғир бўлган тадбирлардан воз кечиш зарурлигини айтди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Қирғизистон сайланган президенти Садир Жапаров инаугурация муносабати билан махсус кортеж, зиёфат ва бошқа тадбирлар ўтказилмаслигини маълум қилди.

21 январь куни пойтахтининг марказида транспорт ҳаракати тўсиб қўйилди: мамлакат раҳбарининг махсус автокарвони ўтиши учун репетиция ўтказилди.

Sputnik Қирғизистон ёзишича, тадбирга 10 миллион қирғиз сўмини сарфлаш режалаштирилгани ҳақида хабар берилган. Шундан сўнг, қирғизистонликлар ижтимоий тармоқларда йўлларнинг ёпилиши, маросим харажатларини танқид қилишди.

Бугун Садир Жапаров сиёсий ва иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда мамлакат иқтисодиёти учун оғир бўлган тадбирлардан воз кечиш зарурлигини айтди.

"Мен катта миқдордаги молиявий харажатларни келтириб чиқарадиган махсус кортежи, зиёфат ва бошқа ташкилий тадбирлардан воз кечиш тўғрисида қарор қабул қилдим. Президентлик лавозимига киришиш учун фақат қонунда белгиланган мажбурий тартибларни ҳисобга олиб, амалга оширилади", - деди Жапаров.

Унга кўра, ҳозирда ҳукумат бюджет маблағларини халқ ва уларнинг эҳтиёжлари учун ишлатишга қаратиши керак. Инаугурация ташкилий қўмитаси тадбир учун янги сценарий тузиши керак.

Инаугурация 28 январь куни Миллий филармониянинг катта залида бўлиб ўтади.

537
Теглар:
интернет, инаугурация, инаугурация маросими, сайлов, Садир Жапаров, Бишкек, Қирғизистон
Мавзу бўйича
Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни ғалаба билан табриклади
Садир Жапаровнинг рафиқаси ҳақида 9та қизиқарли факт
“Қамоқдан президентликка”: Садир Жапаровга ўхшаган етакчилар кўп бўлганми?
Мирзиёев Садир Жапаров билан қўнғироқлашди. Нима ҳақда гаплашишди?

Портлаш содир бўлган Янги-Ангрен ИЭС цех раҳбари ўз жонига қасд қилди

19
Йигирманчи январь куни ИЭСда юз берган фавқулодда ҳолат натижасида уч киши ҳалок бўлган, яна бир нечтаси жабрланган. Цех раҳбари терговга жалб этилган эди

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. 20 январ куни портлаш содир бўлган Янги-Ангрен ИЭС цех раҳбари Тошкент вилоятида, уйида ўз жонига қасд қилди. Эслатиб ўтамиз, ИЭСдаги фавқулодда ҳолат туфайли уч ишчи ҳалок бўлган ва бир нечтаси жабрланган эди.

Цех раҳбарининг суиъқасд содир этгани ҳақидаги хабарни Sputnik Ўзбекистон мухбирига Энергетика вазирлиги матбуот-хизмати тасдиқлади.

Сал аввал тергов тадбирлари давомида юз берган воқеа факти юзасидан ИЭС цех раҳбари ҳам суриштирув ишларига жалб этилгани, у терговга чақиртирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 20 январ Янги-Ангрен ИЭС қозон агрегатида кўмир-кукуни ҳаво аралашмасининг чақнаши натижасида “Востокэнерготеплоизоляция” АЖнинг 3 нафар ходими олинган жароҳатлар натижасида вафот этган.

Уларнинг оила аъзоларига дафн маросимини ўтказиш учун 20-21 январь кунлари 4 миллион 866 минг сўмдан биринчи моддий ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, 22 январь куни Янги-Ангрен ИЭС томонидан вафот этганларнинг оила аъзоларига қўшимча равишда 105 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилди.

19