Президент Белоруссии Александр Лукашенко во время выступления в Минске

Лукашенко ЕИнинг “бандитча” санкцияларига жавоб ҳозирлашни топширди

282
Беларусь президенти Александр Лукашенко Ғарбнинг қатор Беларусь корхоналарига нисбатан қўллаган санкцияларини бандитча деб атади.

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко Ғарбнинг қатор Беларусь корхоналарига нисбатан қўллаган санкцияларини бандитча деб атади ва мос жавоб ишлаб чиқишни топширди.

Sputnik Беларусь агентлиги хабарига кўра, давлат раҳбари Минскда бош вазир ўринбосари Юрий Назаров ва саноат вазири Пётр Пархомчикнинг ҳисоботларини тинглаб, шундай топшириқ берган.

“Яна бир мавзу – бир неча маҳаллий корхоналарга қўлланилган Ғарб санкциялари. Бу санкцияларни Александр Лукашенко бандитча деб атади ва ҳукумат даражасида мос жавоб ишлаб чиқишни топширди”, - дейилган хабарда.

“Судга мурожаат қилишимиз керак”: Лукашенко ХОҚ санкцияларига муносабат билдирди

Беларусда 9 август куни президент сайловлари бўлиб ўтди. Мамлакат Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, унда Александр Лукашенко ғолиб бўлган. Ўша кундан бошлаб республикада норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.

Европа Иттифоқи мамлакатлари Беларуснинг қатор юқори амалдорларини намойиш иштирокларига куч қўллашда ва сайлов якунларини сохталаштирганда айблаб, уларга нисбатан санкция киритди, жумладан, Лукашенконинг ўзи ҳам санкция рўйхатига тушган. Бундан ташқари, яқинда ЕИ ҳисоб бўйича учинчи санкция рўйхати эълон қилди. Унга 29 нафар жисмоний шахс ва 7 та ташкилот киритилган. Ҳозирда рўйхатда 88 нафар жисмоний шахс ва 7 та ташкилот бор. Шу билан бирга, ЕИ Беларусдаги вазият яхшиланмаса, санкцияларни кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилган.

282
Теглар:
санкциялар, Европа Иттифоқи, Александр Лукашенко
Мавзу бўйича
"Ҳа, мен батькаман". Лукашенко халқ томонидан берилган лақабга кўникканини тан олди
Сиртқи кредит? Тихановская Европа иттифоқидан ёрдам пакети хусусида келишувга эришди
"Ёрдам керак". Тихановская АҚШдан Минск бўйича янги санкциялар қабул қилишни сўради
Тихановская ўз хатоси ҳақида гапирди
Европа парламенти Лукашенкони Беларусь президенти деб тан олмади
Танганинг икки томони: Ғарбнинг Беларусь ва АҚШдаги сайловларга берган баҳоси

Гвинея президенти “Спутник V” билан эмланди

25
82 ёшли Гвинея президенти Алфа Конде коронавирусга қарши Россия вакцинаси “Спутник V” билан эмланди.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Гвинея президенти Алфа Конде коронавирусга қарши Россия вакцинаси “Спутник V” билан эмланди. Бу ҳақда “Guinéenews” телеканали хабар қилди.

Конде куни президент қароргоҳи Секутуреяда эмланган. У вакцинанинг биринчи дозасини олган. Гвинея Москвадан “Спутник V” вакцинасининг 55 та намунасини олган. Аввалроқ мамлакатда 19 нафар юқори лавозимли амалдор, жумладан, мудофаа вазири эмланганди.

“Спутник V”: Нима учун Россия вакцинасига ишонч билдиришмоқда? - видео

Сўнгги маълумотларга кўра, Гвинеяда 14 мингдан зиёд киши COVID-19 билан касалланган. Шулардан 13,3 мингдан зиёд тузалиб кетган. Жами 81 бемор коронавирусдан вафот этган.

25
Теглар:
эмлаш, вакцина, Спутник V

Россия яна тўртта давлат билан мунтазам парвозларни тикламоқда

153
(Янгиланган 11:00 17.01.2021)
Россия 27 январдан Вьетнам, Ҳиндистон, Финляндия ва Қатар билан халқаро авиақатновларни тиклашга қарор қилди.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Россия 27 январдан Вьетнам, Ҳиндистон, Финляндия ва Қатар билан мунтазам авиақатновларни тиклайди. Бу ҳақда мамлакатнинг коронавирус инфекциясига қарши курашиш тезкор штаби хабар қилди.

Ушбу мамлакатларга халқаро рейслар ҳафтасига бир неча марта амалга оширилади.

“Ўтказилган муҳокама якунига ва алоҳида давлатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда 27 январдан қуйидаги давлатлар билан авиапарвозларни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинди: Вьетнам (Москва – Ханой, ҳафтада икки марта), Ҳиндистон (Москва – Деҳли, ҳафтада икки марта), Финляндия (Москва – Хельсинки, ҳафтада икки марта, Санкт-Петербург – Хельсинки, ҳафтада икки марта), Қатар (Москва – Доҳа, ҳафтада уч марта)”, дейилади хабарда.

Россия чегараларини қачон очади – Путин жавоби

Бундан ташқари, Мисрга парвозлар сони ҳафтасига беш мартагача кўпайтирилади.

153
Теглар:
авиапарвозлар, Россия

Тоғли Қорабоғда Россия тинчликпарвар кучлари COVID-19га қарши эмланмоқда видео

0
Тоғли Қорбоққа жами 2 минг дозага яқин вакцина келтирилган. Бу тинчликпарвар кучларнинг бутун шахсий таркибини эмлаш учун етарли.

Тоғли Қорабоғда бир кун ичида 100 нафарга яқин Россия тинчликпарвар кучлари коронавирусга қарши Спутник-V билан эмланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилмоқда.

Sputnik Арманистон маълумотларига қараганда, эмлаш икки босқичда ўтказилади: ҳарбийлар 14 январдан 31 январгача вакцинанинг биринчи, 1 февралдан 28 февралгача иккинчи дозасини олади.

0