"Улар журналист эмас" - Латвияда журналистлар босим остида

Oбуна бўлиш
Латвияда Россия нуқтаи назарини ёқлаб ёзган журналистларга босим ўтказилмоқда, Европа Иттифоқига кирувчи давлатда инсон ҳуқуқлари, сўз эркинлиги, демократия деган тушунчалар қайда қолди?
ТОШКЕНТ, 15 янв - Sputnik. Латвиялик журналист Алла Березовская айтишига кўра, яқинда унинг уйида судья қарорига асосан тинтув ўтказилган ва барча компьютер техникаси ва ахборот ташувчи воситалар олиб қўйилган.
Бугун Латвия ҳукумати, бизни Европа Иттифоқи томонидан Россияга нисбатан қабул қилинган санкциялар остига киритишга уринмоқда (бизга ҳеч қандай алоқаси бўлмаса ҳам), - дейди Березовская.
Министерство иностранных дел России - Sputnik Ўзбекистон
Байрамингиз билан "номақбул" Россия матбуотчилари! – ТИВ
Россия расмий ОАВларига нисбатан босим кучайтирилмоқда. Улар гўёки бутун дунёга қарата “булар журналист эмас, булар пропагандистлар” демоқчи. Яъни, уларнинг фикрича, гап Россия журналистлари ҳақида кетганда, сўз эркинлиги, демократия, инсон ҳуқуқлари деган тушунчалар гўёки уларга тегишли эмас .
Ваҳоланки, депутатлар ёки бошқа давлат арбоблари томонидан рус миллатига мансуб кишиларни камситиш, геноцид ва нацизмни оқлаш ҳолатларида биз судга мурожаат қилсак,  улар бизга - бу ерда жиноят таркиби йўқ, бу сўз эринлиги деб жавоб беришади.  
Baltnews нашри “Россия Сегодня” агентлиги томонидан сотиб олинганидан сўнг, ҳеч қандай қонунбузарлик содир этилмаган бўлса ҳам у ерда ишлайдиган журналистлар таъқиб қилина бошланди.
Мен Латвияда рус тилида таълим беришни сақлаб қолиш тарафдориман, нацизмни оқлашга бўлаётган уринишларни танқид қиламан. Кўп ҳолларда ҳозир босим остида қолган Россия позицияси тарафдори бўлган журналистларни ҳам ёқлаб  кўп мақолалар ёзганман, - дейди Березовская.
Айтиш жоизки латвиялик журналистлардан биротаси ҳам бизнинг ёнимизни олаётгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 13 январ куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги россиялик матбуотчиларни касб байрами билан табриклар экан, бугунги кунда дунёда Россия нуқтаи назарни ёқлаб ёзаётган журналистларга нисбатан қаттиқ босим ўтказилаётганини айтиб ўтган эди. Энг ачинарли вазият Украинада бўлиб, у ерда бир неча журналист қурбон бўлган, уларнинг ўлими юзасидан қўзғатилган жиноят ишлари эса - тўътаб қолган.


Янгиликлар лентаси
0