https://sputniknews.uz/20210119/Sisat-va-khokkey-Belarusni-zhaon-chempionatidan-marum-ilishdi-15815317.html
Сиёсат ва хоккей: Беларусни жаҳон чемпионатидан маҳрум қилишди
Сиёсат ва хоккей: Беларусни жаҳон чемпионатидан маҳрум қилишди
Sputnik Ўзбекистон
Швеция, Финляндия, Норвегия, Дания, Германия ҳукуматлари хоккей бўйича жаҳон чемпионати Беларусда бўлиб ўтса уни бойкот қилишга чақиришган. 19.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-19T10:44+0500
2021-01-19T10:44+0500
2021-01-19T11:15+0500
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1382/17/13821743_0:218:3071:1954_1920x0_80_0_0_9726080a4f36986c1728c0b4a6da859c.jpg
ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) Кенгаши 2021 йилда Хоккей бўйича жаҳон чемпиоантини Беларусда ўтказмасликка қарор қилди, РИА Новости хабарига асосан.2021 йилда Хоккей бўйича жаҳон чемпионати ўтказиш учун Беларус ва Латвия биргаликда ариза топширган эди. Дунёдаги коронавирус билан боғлиқ вазиятни ҳисобга олган ҳолда, хавфсизлик қоидаларини ва иштирокчилар етиб келишини соддалаштириш мақсадида, IIHF чемпионатни бир жойда ўтказиш масаласини кўриб чиқади.IIHF президенти Рене Фазель 11 январ куни Минскда Беларус президенти Александр Лукашенко билан чемпионатга тайёргарлик кўриш масаласини муҳокама қилган эди.Кейинроқ IIHF раҳбари, чемпионатни Беларусда ўтказмаслик учун босим ўтказилаётганини хабар қилди. Хусусан Швеция, Финляндия, Норвегия, Дания, Германия ҳукуматлари, агар хоккей чемпионати Беларусда бўлиб ўтса уни бойкот қилишга чақиришганини айтди. Ундан ташқари "кимдир спонсорларга ҳам босим ўтказаётганини"хабар қилган эди. Хусусан Skoda Avto ва Nivea компаниялари, чемпионат Беларусда бўлиб ўтган тақдирда, улар ҳомийлик қилишдан бош тортишини маълум қилишган. Маълумот учун, Хоккей бўйича 2021 йил Жаҳон чемпионати 21 майдан 6 июнга қадар Минск ва Ригада бўлиб ўтиши керак эди. Беларусда бўлиб ўтган президент сайловларидан сўнг мухолифат IIHFга мурожаат қилб хоккей чемпионатини бекор қилишни, Республика раҳбариятига нисбатан санкциялар қўллашни талаб қила бошлади.
https://sputniknews.uz/20160621/3083092.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1382/17/13821743_0:0:3071:1931_1920x0_80_0_0_afd1198acd2d3221b36779d0853c14ee.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
дунёда
Сиёсат ва хоккей: Беларусни жаҳон чемпионатидан маҳрум қилишди
10:44 19.01.2021 (янгиланди: 11:15 19.01.2021) Швеция, Финляндия, Норвегия, Дания, Германия ҳукуматлари хоккей бўйича жаҳон чемпионати Беларусда бўлиб ўтса уни бойкот қилишга чақиришган.
ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) Кенгаши 2021 йилда Хоккей бўйича жаҳон чемпиоантини Беларусда ўтказмасликка қарор қилди, РИА Новости
хабарига асосан.
"IIHF назоратидан ташқарида бўлган хавфсизлик масалалари туфайли Кенгаш бугун Жаҳон чемпионатини Минскдан кўчиришга қарор қилди. Қарор қабул қилишда масаланинг барча томонлари ўрганиб чиқилди ва баҳоланди", - дейилган расмий хабарда.
2021 йилда Хоккей бўйича жаҳон чемпионати ўтказиш учун Беларус ва Латвия биргаликда ариза топширган эди. Дунёдаги коронавирус билан боғлиқ вазиятни ҳисобга олган ҳолда, хавфсизлик қоидаларини ва иштирокчилар етиб келишини соддалаштириш мақсадида, IIHF чемпионатни бир жойда ўтказиш масаласини кўриб чиқади.
IIHF президенти Рене Фазель 11 январ куни Минскда Беларус президенти Александр Лукашенко билан чемпионатга тайёргарлик кўриш масаласини муҳокама қилган эди.
Кейинроқ IIHF раҳбари, чемпионатни Беларусда ўтказмаслик учун
босим ўтказилаётганини хабар қилди. Хусусан
Швеция, Финляндия, Норвегия, Дания, Германия ҳукуматлари, агар хоккей чемпионати Беларусда бўлиб ўтса уни бойкот қилишга чақиришганини айтди.
Ундан ташқари "кимдир спонсорларга ҳам босим ўтказаётганини"хабар қилган эди. Хусусан Skoda Avto ва Nivea компаниялари, чемпионат Беларусда бўлиб ўтган тақдирда, улар ҳомийлик қилишдан бош тортишини маълум қилишган.
Маълумот учун, Хоккей бўйича 2021 йил Жаҳон чемпионати 21 майдан 6 июнга қадар Минск ва Ригада бўлиб ўтиши керак эди. Беларусда бўлиб ўтган президент сайловларидан сўнг мухолифат IIHFга мурожаат қилб хоккей чемпионатини бекор қилишни, Республика раҳбариятига нисбатан санкциялар қўллашни талаб қила бошлади.