Российская вакцина против COVID-19 может появиться в СНГ

"Спутник V" йўриқномасида янги огоҳлантириш пайдо бўлди

271
(Янгиланган 11:54 25.01.2021)
Вакцина саратон шишига эга бўлган беморларда синовдан ўтмагани туфайли айрим беморлар учун хавфли бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 25 янв - Sputnik. "Спутник V" вакцинасининг йўриқномасида янги огоҳлантириш пайдо бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Унда Россия вакцинасини қабул қилаётганлар "Спутник V"нинг онкология касалига чалинган кишиларга таъсири ҳақида маълумот етишмаслиги ҳақида огоҳлантирилган. 

"Маълумот етишмаслиги оқибатида, вакцина аутоиммун касаллигига чалинган ва ёмон сифатли саратон шишига эга бўлган беморлар учун хавфли бўлиши мумкин", - дейилган огоҳлантиришда. 

Эслатиб ўтамиз, Одам аденовируси асосида яратилган "Спутник V" вакцинаси 2020 йилнинг август ойида Россия соғлиқни сақлаш вазирлигида тезлаштирилган тартибда рўйхатдан ўтказилган эди. Бугунги кунда вакцина қабул қилганлар сони 1 миллиондан ошиб кетган. 

Айни дамда Россия вакцинасининг синовлари Венесуэлада муваффақиятли якунланган. Туркияда уни ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. 

 

271

АҚШ Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш санасини маълум қилди

406
(Янгиланган 14:46 08.03.2021)
АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини шу йил 1 майга қадар тўлиқ олиб чиқиб кетиш масаласини кўриб чиқмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини 1 майга қадар тўлиқ олиб чиқиб кетиш масаласини кўриб чиқмоқда, деб хабар қилди Tolo News телеканали АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг президент Ашраф Ғанига ёзган мактубига асосланиб.

"Вашингтонда сиёсий жараён давом этаётганлиги сабабли, АҚШ бирон бир вариантни рад этмайди. Биз 1 майга қадар қўшинларимизни тўлиқ олиб чиқиб кетиш масаласини кўриб чиқмоқдамиз", - дейилган ҳужжатда.

Мактубда ёзилишича, АҚШ Россия, Хитой, Покистон, Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари ва вакилларини Афғонистонда тинчликни сақлашга қаратилган ягона ёндашувни муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказиш юзасидан БМТга мурожаат қилмоқчи.

Бундан ташқари, Вашингтон "Туркия ҳукуматидан тинчлик битимини якунлаш учун яқин ҳафталарда икки томоннинг юқори даражадаги учрашувини ташкил қилишни" режалаштирмоқда.

Аввалроқ Пентагон АҚШ президенти Жо Байденнинг администацияси Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш режасини қўллаб-қувватлашини айтганди. Вашингтон “Толибон” ҳаракати (Россияда тақиқланган) амалдаги келишув шартларини бажарган тақдирда, май ойигача мамлакатни тарк этишга тайёр. Жангарилар битим шартларини бажарганлигини таъкидламоқда.

2020 йилда Қатарда АҚШ ва “Толибон” Афғонистондан олиб чиқиб кетиш, маҳбуслар алмашинуви кейин афғонистонлараро мулоқотни бошлашни назарда тутадиган биринчи тинчлик битимини имзоладилар.

 

406
Теглар:
Толибон, АҚШ, Афғонистон

Венесуэла президенти “Спутник V” билан эмланди

205
Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан эмланди.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Венесуэла президенти Николас Мадуро коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан эмланди. Бу ҳақда у Twitterʼда маълум қилди. Президент билан бирга унинг рафиқаси Силия Флорес ҳам вакцинанинг биринчи дозасини олган.

Мадуронинг сўзларига кўра, “Спутник V” билан Венесуэла тиббиёт ходимларининг катта қисми эмланган.

Мадуро COVID-19 га қарши Россия вакцинаси билан эмланиш истагини билдирди

Венесуэлада коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан эмлаш ишлари 18 февраль куни бошланганди.

“Спутник V”нинг биринчи партияси Жанубий Америка мамлакатига 13 февраль куни олиб келинган.

Ўтган йил октябрь ойида Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси Каракасга “Спутник V”нинг учинчи босқич клиник синовларини ўтказиш учун “Спутник V” вакцинаси етказиб берилганини хабар қилган эди. Унда икки минг нафар кўнгилли, жумладан, давлат раҳбарининг ўғли Николас Мадуро Герра ҳам иштирок этган.

205
Теглар:
эмлаш, Спутник V, Николас Мадуро, Венесуэла
Купол мечети

Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли вафот этди

189
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли Абдулбосит Мансуров вафот этди.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли Абдулбосит Мансуров вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилди.

Идора Шайх Абдулазиз Мансурнинг фарзанди вафоти муносабати билан унинг барча оила аъзоларига таъзия билдирди.

189