Фаоллар Латвия элчихонаси олдида яккахон пикет уюштиришди

192
(Янгиланган 14:56 26.01.2021)
Вышинский ва Бутина Латвия элчихонаси олдида ОАВ таъқиб қилинишига қарши норозилик намойишига чиқишди.

ТОШКЕНТ, 26 янв —Sputnik. Украина қамоқхонасида озод қилинган “Россия Сегодня” медиагуруҳининг ижроий директори Кирилл Вышинский ҳамда АҚШ қамоқхонасидан озод қилинган Россия Жамоатчилик кенгаши аъзоси Мария Бутина Москвада Латвия ээлчихонаси олдида яккахон пикетга чиқишди.

Улар болтиқбўйи республикасида рус тилида чоп этилаётган ОАВларга босим ўтказилишига қарши фикр билдиришган.

Хусусан, Бутинанинг қўлидаги плакатда "Сўз эркинлиги чекланган қаттиқ тартибли қамоқхона” деб ёзилган ва Латвия харитаси тиканли сим ичида акс этган.

“Афсуски мен яна бир бор қўлимга кишан тақишга мажбур бўлдим. Бу мен истаган ишлар ичида энг охиргиси эди, лекин ватандошларим, латвиялик журналистлар билан ҳамдард бўлиш учун шундай қилишга мажбур бўлдим. Улар айни дамда муқобил нуқтаи назарда ва Россия ОАВлари билан алоқада бўлганликлари учун таъқиб қилинмоқда”, - дейди Бутина.
© Sputnik / Евгений Биятов
Одиночные пикеты у посольства Латвии в Москве

"Латвияда нафақат бизнинг ҳамкасабаларимиз журналистлар, балким бизнинг ватандошларимиз ҳуқуқлари ҳам бузилмоқда. У ерда журналистнинг энг асосий ҳуқуқи – ўз қарашларига мос бўлган таҳририятни танлаш ҳуқуқи бузилмоқда. Латвия Европа санкциялари билан манипуляция қилаётганини нафақат биз, балким аслида бизга унчалик хайрихоҳ бўлмаган "Чегара билмас репортёрлар” ташкилоти ҳам қайд этмоқда”, - дейди Вышинский.

Эслатиб ўтамиз, декабр ойида МИА “Россия Сегодня” ахборот агентлиги билан ҳамкорлик қилаётган Латвиянинг Baltnews ва Sputnik.Латвия нашрлари журналистлари таъқиб қилина бошланган эди. Латвия судлари қарорига биноан уларнинг айримларига жарима солинган, айримлари қамоққа олинган ва баъзиларнинг уйларида тинтув ўтказилган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳаракатларни – демократик жамият принциплари бузилиши ва инсон ҳуқуқлари декларациясига зид деб атаган, ҳамда тегишли Европа ва Умумжаҳон ташкилотларига мурожаатномалар юборган эди.

Шу билан бирга Россия ТИВ ЕИ санкциялари – шахсан МИА “Россия Сегодня” ахборот агентлиги директори Дмитрий Киселев ва Russia Today телеканали директори Маргарита Симоньянга таалуқли эканини қайд этган.

192

АҚШ Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш санасини маълум қилди

377
(Янгиланган 14:46 08.03.2021)
АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини шу йил 1 майга қадар тўлиқ олиб чиқиб кетиш масаласини кўриб чиқмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини 1 майга қадар тўлиқ олиб чиқиб кетиш масаласини кўриб чиқмоқда, деб хабар қилди Tolo News телеканали АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг президент Ашраф Ғанига ёзган мактубига асосланиб.

"Вашингтонда сиёсий жараён давом этаётганлиги сабабли, АҚШ бирон бир вариантни рад этмайди. Биз 1 майга қадар қўшинларимизни тўлиқ олиб чиқиб кетиш масаласини кўриб чиқмоқдамиз", - дейилган ҳужжатда.

Мактубда ёзилишича, АҚШ Россия, Хитой, Покистон, Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари ва вакилларини Афғонистонда тинчликни сақлашга қаратилган ягона ёндашувни муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказиш юзасидан БМТга мурожаат қилмоқчи.

Бундан ташқари, Вашингтон "Туркия ҳукуматидан тинчлик битимини якунлаш учун яқин ҳафталарда икки томоннинг юқори даражадаги учрашувини ташкил қилишни" режалаштирмоқда.

Аввалроқ Пентагон АҚШ президенти Жо Байденнинг администацияси Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш режасини қўллаб-қувватлашини айтганди. Вашингтон “Толибон” ҳаракати (Россияда тақиқланган) амалдаги келишув шартларини бажарган тақдирда, май ойигача мамлакатни тарк этишга тайёр. Жангарилар битим шартларини бажарганлигини таъкидламоқда.

2020 йилда Қатарда АҚШ ва “Толибон” Афғонистондан олиб чиқиб кетиш, маҳбуслар алмашинуви кейин афғонистонлараро мулоқотни бошлашни назарда тутадиган биринчи тинчлик битимини имзоладилар.

 

377
Теглар:
Толибон, АҚШ, Афғонистон

Венесуэла президенти “Спутник V” билан эмланди

204
Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан эмланди.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Венесуэла президенти Николас Мадуро коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан эмланди. Бу ҳақда у Twitterʼда маълум қилди. Президент билан бирга унинг рафиқаси Силия Флорес ҳам вакцинанинг биринчи дозасини олган.

Мадуронинг сўзларига кўра, “Спутник V” билан Венесуэла тиббиёт ходимларининг катта қисми эмланган.

Мадуро COVID-19 га қарши Россия вакцинаси билан эмланиш истагини билдирди

Венесуэлада коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан эмлаш ишлари 18 февраль куни бошланганди.

“Спутник V”нинг биринчи партияси Жанубий Америка мамлакатига 13 февраль куни олиб келинган.

Ўтган йил октябрь ойида Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси Каракасга “Спутник V”нинг учинчи босқич клиник синовларини ўтказиш учун “Спутник V” вакцинаси етказиб берилганини хабар қилган эди. Унда икки минг нафар кўнгилли, жумладан, давлат раҳбарининг ўғли Николас Мадуро Герра ҳам иштирок этган.

204
Теглар:
эмлаш, Спутник V, Николас Мадуро, Венесуэла
Купол мечети

Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли вафот этди

145
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли Абдулбосит Мансуров вафот этди.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли Абдулбосит Мансуров вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилди.

Идора Шайх Абдулазиз Мансурнинг фарзанди вафоти муносабати билан унинг барча оила аъзоларига таъзия билдирди.

145