Пациент на больничной койке

"Қадр-қиммат билан ўлишга" ҳуқуқ: ЕИнинг яна бир мамлакати эвтаназияга рухсат беради

646
Бу нима - инсонпарварликми ёки қотиллик? Ёки суъиқасдга ёрдамлашиш? Ушбу "жараённи" амалга оширадиган шифокорлар кўнглидан нелар кечади? Дин бунга нима дейди? Бу тиббиёт ёрдамида ҳаётдан ихтиёрий тарзда кетишни истаган инсон ҳақида энг кенг тарқалган саволлардир

Муаллиф: Светлана Холоднова, Sputnik радиоси

Чидаб бўлмас азоблар ва касалликнинг терминал босқичлари – эвтаназия жараёнига рухсат берилган аксарият давлатларда асосий сабаблар худди шулардан иборат. Масаланинг ахлоқ ва диний жиҳатлари борасидаги баҳслар тинмаётган бўлсада, аммо бемор ўлиш ҳуқуқини танлашга ҳақлилигини тобора кўпроқ давлатлар тан олмоқда.

Бу нима - инсонпарварликми ёки қотиллик? Ёки суъиқасдга ёрдамлашиш? Ушбу "жараённи" амалга оширадиган шифокорлар кўнглидан нелар кечади? Дин бунга нима дейди? Бу тиббиёт ёрдамида ҳаётдан ихтиёрий тарзда кетишни истаган инсон ҳақида энг кенг тарқалган саволлардан бўлса керак.

Россия азоблардан қутулишнинг бундай усулини қонунийлаштиришга тайёр эмас (ва тез орада тайёр бўлиши ҳам даргумон), аммо, Европа иттифоқида ўлишга бўлган ҳуқуқ яна бир мамлакатда тан олиниши мумкин.

Португалия парламенти эвтаназияни ўтказиш тўғрисидаги қонунлойиҳасини маъқуллади. Эндиликда ҳужжат кучга кириши учун у президент томонидан маъқулланиши лозим. Ҳужжатда инсонга "ҳаётни тўхтатишда ёрдам бериш мумкин бўлган" аниқ шартлар булгиланган: хусусан, (ўлим билан тугайдиган касалликларнинг охирги босқичлари ва чидаб бўлмас азоб-уқубатлар шулар жумласидан), уни қандай ва қаерда ўтказиш мумкинлиги, қанча ва қандай шифокорлар бемор ҳолатига баҳо беришлари мумкинлиги.

Шу тариқа, Португалия яқин икки йилда эвтаназияга рухсат берилган Европа Иттифоқининг бешинчи мамлакати бўлиши мумкин. Ҳозирда эвтаназияга Нидерландларда, Бельгияда, Люксембургда ва Германияда рухсат берилган.

Швейцариянинг Цюрихида жараён 1941 йилдан ўтказиб келинади. Бошқа минтақалар ва қитъаларга келадиган бўлсак, азоб чекаётган инсонларга бу дунёни қачон тарқ этиш борасида танлаш ҳуқуқини берадиган давлатлар унчалик кўп эмас: бу Янги Зеландия, Канада, Колумбия ва Австралия. АҚШда эвтаназия фақатгина саккизта штатларда қонунийлаштирилган. Исроил, Швеция ва Мексикада фақатгина муайян ҳолатларда рухсат берилади.

646

Бутина америка турмаларидаги қийноқлар ҳақида гапирди

580
(Янгиланган 18:07 27.02.2021)
Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Америка қамоқхонасидан озод қилинган россиялик, жамоатчилик палатаси аъзоси Мария Бутина "НТВ" учун суратга олинган фильмда америка турмасида бошидан кечирганлари ҳақида сўзлади.

"Рўй берган воқеаларни холокостга қиёслаш мумкин, ахир бу миллатингиз туфайли таъқиб эди-да. Ҳозир эса россиялик ватандошларимизни ҳам худди шундай миллати ва фуқаролиги учун таъқиб қилишмоқда", - деди у.

Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

"Тунда ҳар 15 дақиқада светни ёқишиб: "Are you окay?" (Яхшимисан?) деб сўрашади. То уларга жавоб бермагунингга қадар сени уйғотаверишади", - деди Бутина.

Бундан ташқари, Бутинани аллақандай препаратлар қабул қилишга мажбур этмоқчи бўлишган.

"Улар одамни урмайди, шунчаки руҳан қийнашади, психотроп препаратлар ичишга мажбур этишади, чунки улар таъсирида тергов қилиш осонроқ", - дейди Мария.

Бутинанинг айтишича, кунига беш маҳалдан назоратчилар унинг камерасига келиб, контрабанда борлиги гумони остида уни яланғоч қилиб ечинтиришган.

Россияликнинг сўзларига кўра, камерада деярли ҳеч қачон свет ўчирилмаган. Боз устига, назоратчилар ҳамиша баланд чийилдоқ овоз чиқишини таъминлаб берганлар.

"Яъни улар ҳамиша шу чийилдоқ овоз билан ҳам мўртлашиб қолган руҳиятингизга таъсир ўтказишади. Иродангизни тамомила синдиришади", - деб хотима қилди Бутина.

Бутина 2018 йилнинг июлида қўлга олинган ва "ноқонуний чет эл агенти бўлиш мақсадида тил бириктирув" айблови билан 18 ойга қамалган. 2019 йилнинг октябрида Бутина озодликка чиқарилган ва Россияга депорт қилинган эди.

580
Портрет саудовского журналиста Джамаля Хашукджи в Стамбуле

Саудиялик журналист Хашоггининг Истанбулда ўлдирилиши - АҚШ меросхўр шаҳзодани айблади

196
Разведка маълумотига кўра, мамлакатда қарор қабул қилиш устидан назорат даражаси шу қадар юқорики, бу сингари ишлар шаҳзоданинг "оқ фотиҳаси"сиз рўй бериши мумкин эмас.

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Журналист Жамол Хашоггининг Истанбулда қўлга олиниши ёки ўлдирилиши бўйича операция 2018 йилда Саудия Арабистони меросхўр шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон томонидан шахсан маъқулланган. Бу ҳақда АҚШ Миллий разведкаси директори офиси докладида айтилган. РИА Новости хабари асосида.

Разведка маълумотига кўра, мамлакатда қарор қабул қилиш устидан назорат даражаси шу қадар юқорики, бу сингари ишлар шаҳзоданинг "оқ фотиҳаси"сиз рўй бериши мумкин эмас.

"Меросхўр шаҳзода Хашоггини қироллик учун таҳдид деб билган ва зарурат туғилганида, унинг оғзини ёпиш учун зўравонлик чоралари қўлланилишини кенг қўллаб-қувватлаган", - дейилади доклад матнида.

Унда айтилишича, саудиялик амалдорлар операцияга олдиндан тайёргарлик кўришган, АҚШ "Хашогги қотиллигида "катта эҳтимол билан" қўли бор деб гумонлаётган" 21 кишидан иборат рўйхат ҳам келтирилган. Шу билан бирга, разведка ушбу алоқадор шахслар операция финали қандай бўлишини олдиндан билишган, деган фикрни таъкидлай олмайди.

Разведканинг ушбу доклади эълон қилинганидан сўнг, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен "Хашогги таъқиқи" киритилиши ҳақида эълон қилди.

"Бу чет эл ҳукуматлари вакили бўла туриб, диссидентларга, жумладан, ўз иши туфайли диссидентлар ҳисобланувчи журналистлар, фаоллар ёки бошқа шахсларни бостириш, таъқиб қилиш, кузатиш, қўрқитиш ёки бошқа зиён етказиш сингари жиддий экстериториал ҳаракатларда қатнашган шахсларга виза чекловларини киритиш имконини беради", - дейди амалдор.

Доклад эълон қилинганидан сўнг ўлдирилган журналистнинг рафиқаси Хатижа Женгиз Twitter да #justiceforjamal ("Жамол учун адолат") хэштегини жойлаштирди.

БМТнинг суддан ташқари қатллар бўйича махсус маърузачиси Аньес Калламар АҚШни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонга қарши санкцияларни қўллашга чақирди.

"Қўшма Штатлар ҳукумати валиаҳд шаҳзодага, бошқа жиноятчиларга бўлгани каби, унинг шахсий активларига, шунингдек халқаро мажбуриятларига нисбатан ҳам санкцияларни қўллаши керак", - дейилади баёнотда.

Ўз навбатида, Саудия Арабистони ҳукумати АҚШ разведкасининг меросхўр шаҳзода Хашогги қотиллигига алоқадорлиги тўғрисидаги доклади хулосаларини рад этди.

"Саудия Арабистони Қироллиги ҳукумати ҳисоботда келтирилган Қироллик раҳбариятига берилган негатив, ёлғон ва мақбул бўлмаган баҳосини бутунлай рад этади ва ҳисоботда ноаниқ маълумотлар ва хулосалар бўлганлигини таъкидлайди", - дейилади ТИВ баёнотида.

Яқин шарқ қироллиги Ташқи ишлар вазирлиги шунингдек, АҚШ ва қироллик ўртасида "мустаҳкам шериклик" мавжудлигини қайд этиб ўтган.

Консулликда юз берган қотиллик

Таниқли саудиялик журналист Жамол Хашогги 2017 йилдан АҚШда истиқомат қилган ва Washington Post газетасида фаолият юритган. У 2018-йилнинг октябрида Истанбулда ўлдирилган эди. Аввалига саудия ҳукумати унинг Саудия Арабистони Қироллиги консуллиги ҳудудида ғойиб бўлганини тўлиқ рад этган, аммо видео- ва аудио ёзувларнинг пайдо бўлганидан сўнг Хашогги "консуллик ходимлари билан юз берган можаро оқибатида ўлдирилганлигини" тан олишди.

Туркия полицияси журналист жасадини топа олмади.

Араб матбуоти, Саудия Арабистони ҳукумати ҳаракатларини танқид қилган Хашоггини ўлдириш буйруғи қиролликдаги тахт учун даъвогар - валиаҳд шаҳзода томонидан берилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги версияларни илгари сурган эди. Бироқ, Қироллик Ташқи ишлар вазирлиги валиаҳд шаҳзоданинг бу жиноятга мутлақо алоқаси йўқлигини таъкидлаб келган.

 

196