Дмитрий Медведев Россия ўз интернетини қандай ҳимоя қилишини айтиб берди

© Sputnik / Екатерина Штукина / Медиабанкка ўтишЗаместитель председателя Совбеза РФ Дмитрий Медведев
Заместитель председателя Совбеза РФ Дмитрий Медведев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2021
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқлар Россияга нисбатан душман позициясида ҳаракат қилса, бизда уларга қарши чора бор - Медведев.
ТОШКЕНТ, 1 фев - Sputnik. Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев  Россия ўз интернет тармоғини қандай ҳимоя қилишини айтиб берди.
Медведев айтишига кўра, Интернетнинг “калити” АҚШ қўлида, шу сабабли уни ўчириб қўйиш эҳтимоли мавжуд. Россия ҳар эҳтимолга қарши бунга тайёр бўлмоқда.
“Маълумки, интернет майян вақтда муайян давлатда пайдо бўлган эди. Шу сабабли уни бошқариш ҳуқуқи ҳам – Америка Қўшма Штатлари қўлида. Ушбу “сандиқнинг калити" океан ортида бўлгани сабабли - фавқулодда вазият юз бериши эҳтимоли мавжуд”, - деди Медведев.
Шундан келиб чиққан ҳолда, махсус қонун қабул қилинган. Унинг асосий вазифаси – интернетнинг Россия сегментини мустақил бошқариш имкониятидир.
“Менимча, ҳозирча киритилган қоидалар етарли. Агар ижтимоий тармоқлар Россия ахборотини чоп этишдан бош тортса ёки Россияга нисбатан душман позициясида ҳаракат қилса – бизда уларга таъсир қиладиган чора бор, лекин вазият бу даражага етишини, албатта,  истамаган бўлардик”, - деди Медведев.
Эслатиб ўтамиз, ҳар қандай хорижий интернет платформалар фуқароларнинг ирқий, миллий ёки сиёсий мансублигидан келиб чиққан ҳолда, ахборотни чеклаган тақдирда, уларга нисбатан чеклов чоралари қўлланилади. Янги қонун нафақат ижтимоий тармоқлар, балким барча йирик IT-платформаларга тегишли бўлади.
Янгиликлар лентаси
0