Қандли диабет, импотенция ва чарчоқ - D витамини етишмовчилиги ғайриоддий аломатлари

604
Америкалик фармацевт Сьюзи Коэн D витамини етишмовчилигининг ғайриоддий белгилари рўйхатини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Америкалик фармацевт Сьюзи Коэн D витамини етишмовчилигининг ғайриоддий белгилари рўйхатини эълон қилди.

Шифокор қуйидаги аломатларга эътибор қаратди: акне (ҳуснбузар), юрак аритмияси, қон босими, серйиғилик, толиққанлик, ичак безовталаниши, қорин шишиши, кератоконьюктивит қуруқ, танада оғриқ, мушакларнинг кучсизлиги, когнитив пасайиши, нейропатия, макулодистрофия, аутоиммун касалликларнинг кучайиши, хириллаш, аллергия, қизил ясси темиратки.

Фармацевт беморни тиббий ёрдамга мурожаат қилганда ўзларининг аломатларини иложи борича батафсил айтиш зарурлигига эътибор қаратди.

"Кўпгина шифокорлар с аломатларингизнинг бир-бирига боғлиқлигини тушуниш учун барча белгиларни билишлари керак. Бу тўғри даволанишни таъминлайди. <...> Шифокорингиз D витамини етишмовчилиги сезиб, таблеткалар ва укол ёзишдан олдин уни тўлдиришни маслаҳат беради", - деб тушунтирди Коэн.

D витамини етишмовчилигининг бошқа белгиларига қонда шакарнинг кўпайиши, терида тошмалар, импотенция, сийдик чиқариш билан боғлиқ муаммолар, қазғоқ ва қайғу хуружлари киради.

Мутахассис D витаминига бой озиқ-овқатларни кўпроқ истеъмол қилиш, шифокор билан маслаҳатлашиб, муносиб витамин комплексларини қабул қилишни тавсия қилди.

604
Теглар:
касаллик, витамин

Космосдан ҳужум: Апофис астероиди Ерга қулаши мумкинми?

395
Бугунги кунда Апофис астероиди 8 йил ичида энг яқин масофага Ерга яқинлашади. Бу олимларга унинг орбита параметрларини аниқлаштиришга, унинг нимадан иборатлигини тушунишга имкон беради.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Бугунги кунда Апофис астероиди 8 йил ичида энг яқин масофага Ерга яқинлашади. Бу олимларга унинг орбита параметрларини аниқлаштиришга, унинг нимадан иборатлигини тушунишга имкон беради. Бундай маълумотлар 2029 ва 2068 йилларда Ер билан тўқнашув эҳтимолини рад этиш ёки тасдиқлаш учун зарур. Апофиснинг сайёрага қулаши ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. РИА Новости хабарига асосан.

2004 йилда Сонора чўлида (Аризона, АҚШ) жойлашган Китт-Пик миллий расадхонаси ходимлари Ерга нисбатан яқин бўлган номаълум астероидни аниқлашди. Ёмон об-ҳаво ва техник муаммолар астероидни яхшилаб кўриб чиқишни қийинлаштирди. Бироқ, бу самовий жисмнинг диаметри тахминан 400 метр эканлигини маълум бўлди.

Бир неча ойдан сўнг, Сайдинг-Спринг расадхонаси (Австралия) мутахассислари астериодни ўрганиб чиқди. Улар америкалик ҳамкасбларининг маълумотларини тасдиқлади ва орбита параметрларини аниқлади.

Декабрда, маълумотларни таҳлил қилгандан сўнг, NASA Ерга яқин объектларни ўрганиш маркази мутахассислари ҳисоблаб чиқдилар: Ер билан тўқнашув эҳтимоли тахминан 2 фоизни ташкил қилади ва табиий офатнинг тахмин қилинган санаси 2029 йил 13 апрел. 2004 MN4 астероиди (кейинчалик қадимги Миср зулмат ва ёвузлик худоси шарафига Апофис деб номланди) - астрономик объектга Турин шкаласи бўйича 4 балла берилган.

Кузатувлар туфайли олимлар деярли ҳар ҳафта потенциал хавфли объектларни аниқлайди. Уларнинг орбиталари сайёра орбитасини кесиб ўтади ва шунинг учун тўқнашув эҳтимоли жуда кичик. Апофис кашф этилганидан бери 20 мингга яқин бундай осмон жисмлари - астероидлар ва кометалар аниқланди. Бироқ, Апофис ҳануз энг жиддий таҳдидлардан бири ҳисобланади.

395
Теглар:
NASA (АҚШ аэронавтика ва космикни ўрганиш миллий идораси), Россия, АҚШ, Астероид, Қуёш, Ой, космос

Европа Иттифоқи “Спутник V” вакцинаси экспертизасини бошлади

408
Европада Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг экспертизаси бошланди. Ҳозирча ЕИнинг икки мамлакати EMA маъқуллашини кутиб ўтирмасдан вакцинани рўйхатдан ўтказган.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА) Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг рўйхатга олинган ҳужжатларининг экспертизасини бошлади. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси хабар қилди.

Қарор катталарда ўтказилган лаборатория ва клиник тадқиқотлар натижаларини инобатга олган ҳолда қабул қилинган.

“EMA “Спутник V” вакцинасининг ЕИ томонидан ўрнатилган самарадорлик, хавфсизлик ва сифат бўйича стандартларга мос келишини баҳолайди”, - дейилган хабарда.

“Спутник V” дунёда фойдаланишга рухсат берилган коронавирусга қарши дунё вакциналарининг етакчи учлигига киради. Вакцинани рўйхатдан ўтказган 42 та мамлакатнинг жами аҳолиси 1,1 миллиарддан зиёдни ташкил этади. ЕИнинг икки мамлакати EMA маъқуллашини кутиб ўтирмасдан уни рўйхатдан ўтказди. Венгрия ва Словакия ҳукумати шундай қарор қабул қилди. Февраль охирида Чехия президенти Милош Земан ҳам мамлакатга “Спутник V”ни етказиб беришни сўраганди.

408
Теглар:
Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА), вакцина, Спутник V, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси, Европа Иттифоқи
Специалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента

Ўзбекистонда COVID-19дан соғайиш кўрсаткичи 99 фоизга етди

22
Касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Бухоро вилоятида, 41 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80 125 (+44) нафарни ташкил этмоқда, коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи эса 99 фоизга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати хабарига асосан.

Касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Бухоро вилоятида, 41 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 701 нафар бемордан 146 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Пандемия қачон тугайди?

Коронавирус пандемияси 2022 йилнинг бошларида тугаши мумкин, дея баёнот қилган Бутундаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа бўлими раҳбари Ханс Клюге Welt нашрига берган интервьюсида.

Клюгенинг сўзларига кўра, 2021 йил "яна бир COVID йилига айланиши мумкин", аммо 2020-йилда одамлар янги касаллик ҳақида кам маълумотга эга бўлган бўлсалар, ҳозирда пандемия "анча тушунарли ва уни бошқариш мумкин".

"Менинг ишимда ҳаммасини олдиндан режалаштириш муҳим. Шу боис, мен 2022 йил бошида пандемия якун топади, деган фикрга таянмоқдаман. Аммо бу вирус батамом йўқ бўлишини англатмайди. Аммо, ўша вақтга келиб аралашувларга ҳожат қолмайди, деб умид қиламан", - дея иқтибос келтиради РИА Новости Клюге сўзларидан.

Шу билан бирга, БССТ вакили давлатлар чекловларни қай тарзда бекор қилишлари ҳам ўта муҳимлигига эътибор қаратган, нега деганда ҳаммаси ўта тез содир бўлса, "биз яна бошидаги ҳолатга қайтамиз".

БССТ маълумотларига кўра, бутун дунёда 115 миллионга яқин коронавирус ҳолатлари қайд этилган, 2,55 миллион киши инфекция қурбонига айланган.

22
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси