Палата в госпитале для пациентов с COVID-19

"Зудлик билан шифокорга учранг": COVID-19нинг тўртта энг хавфли белгиси санаб ўтилди

1386
(Янгиланган 18:03 06.02.2021)
Бугунги кунда ер юзида коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 104 миллиондан ошган, 2,3 миллион киши вирус қурбонига айланган. АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилия инфекцияланганлар сони бўйича етакчи ўринларда

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Британия клиникаси Medicine direct бош фармакологи Хусейн Абдех коронавируснинг шифокор ҳузурига зудлик билан учрашишни тақазо этадиган тўртта белгисини санаб ўтди. РИА Новости хабари асосида.

"Агар сиз кўкрак қафасингизда оғриқ, нафас олиш қийинлашиши, нутқ ёки ҳаракатда муаммолар сингари ҳар қандай жиддий муаммоларни ҳис қилсангиз, сиз албатта, имкон қадар тезроқ ёрдам учун шифокорга мурожаат қилишингиз лозим", - деб айтган Абдех Daily Express билан суҳбатда.

У шунингдек, йўтал, таъм ва ҳид сезиш қобилиятининг йўқолиши, юқори ҳарорат ва мадорсизланиш ҳолатлари кузатилгудек бўлса, шу заҳоти ўз-ўзини изоляциялаш зарурати ҳақида ҳам эслатиб ўтди.

Бугунги кунда ер юзида коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 104 миллиондан ошган, 2,3 миллион киши вирус қурбонига айланган. АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилия инфекцияланганлар сони бўйича етакчи ўринларда.

1386
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1394)
Встреча президентов России и Сирии

Сурия етакчиси коронавирусга чалинди

17
Сурия президенти Башар Асад ва унинг рафиқаси Асма хоним коронавирусга чалинди. Улар икки-уч ҳафта давом этадиган уй карантини даврида ўз вазифаларини давом эттиришади.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Сурия президенти Башар Асад ва унинг рафиқаси Асма хоним коронавирусга чалинди, деб хабар қилди Сурия етакчиси девони.

“Улар COVID-19 белгиларига ўхшаш енгил аломатларни бошдан кечиргач, президент Башар Асад ва Асма хоним ПЦР-тестини топширишди. Таҳлил натижаси мусбат чиққан", - дейилган хабарда.

Баёнотда айтилишича, Башар Асад ва рафиқасининг аҳволи барқарор ҳолатда.

Сурия президенти ва унинг рафиқаси икки-уч ҳафта давом этадиган уй карантини даврида ўз вазифаларини давом эттиришади.

17
Теглар:
коронавирус пандемияси, коронавирус, президент, Сурия
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1394)

АҚШ Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш санасини маълум қилди

430
(Янгиланган 14:46 08.03.2021)
АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини шу йил 1 майга қадар тўлиқ олиб чиқиб кетиш масаласини кўриб чиқмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини 1 майга қадар тўлиқ олиб чиқиб кетиш масаласини кўриб чиқмоқда, деб хабар қилди Tolo News телеканали АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг президент Ашраф Ғанига ёзган мактубига асосланиб.

"Вашингтонда сиёсий жараён давом этаётганлиги сабабли, АҚШ бирон бир вариантни рад этмайди. Биз 1 майга қадар қўшинларимизни тўлиқ олиб чиқиб кетиш масаласини кўриб чиқмоқдамиз", - дейилган ҳужжатда.

Мактубда ёзилишича, АҚШ Россия, Хитой, Покистон, Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари ва вакилларини Афғонистонда тинчликни сақлашга қаратилган ягона ёндашувни муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказиш юзасидан БМТга мурожаат қилмоқчи.

Бундан ташқари, Вашингтон "Туркия ҳукуматидан тинчлик битимини якунлаш учун яқин ҳафталарда икки томоннинг юқори даражадаги учрашувини ташкил қилишни" режалаштирмоқда.

Аввалроқ Пентагон АҚШ президенти Жо Байденнинг администацияси Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш режасини қўллаб-қувватлашини айтганди. Вашингтон “Толибон” ҳаракати (Россияда тақиқланган) амалдаги келишув шартларини бажарган тақдирда, май ойигача мамлакатни тарк этишга тайёр. Жангарилар битим шартларини бажарганлигини таъкидламоқда.

2020 йилда Қатарда АҚШ ва “Толибон” Афғонистондан олиб чиқиб кетиш, маҳбуслар алмашинуви кейин афғонистонлараро мулоқотни бошлашни назарда тутадиган биринчи тинчлик битимини имзоладилар.

 

430
Теглар:
Толибон, АҚШ, Афғонистон