Вакцина от COVID-19 Гам Ковид Вак

“Спутник V” вакцинаси СССР давридан буён энг йирик илмий ютуқ деб айтилди

384
(Янгиланган 13:56 07.02.2021)
“Bloomberg” агентлиги “Спутник V” вакцинасини СССР давридан буён энг йирик илмий ютуқ деб эътироф этди.

ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Россия дунёдаги коронавирусга қарши биринчи вакцинани тақдим этиб, эҳтимол, СССР давридан буён энг йирик илмий ютуққа эришди. “Bloomberg” агентлиги шундай фикрни билдирди.

Таъкидланишича, “The Lancet” журнали чоп қилган “Спутник V” вакцинасининг учинчи босқич клиник тадқиқотлари натижалари Россия вакцинаси Америка ва Европаникидан қолишмаслиги ва Хитой препаратига қарагандан анча самаралироқ эканини кўрсатган.

Агентликнинг ёзишича, мақола чоп қилингандан сўнг кўплаб мамлакатлар “Спутник V” вакцинасини харид истагида навбатга туришган. 19 тадан кам бўлмаган давлатлар вакцинани аллақачон маъқуллаган, жумлаган, Европа Иттифоқи аъзоси Венгрия. Бразилия ва Ҳиндистон эса уни маъқуллаш арафасида.

Мақола муаллифлари пандемия устидан ғалаба қозониш учун бошланган глобал жангда “вакциналар пойгаси” геосиёсий аҳамиятга эга бўлганини таъкидлашган.

Хабарда Россия препаратининг коронавирусга қарши курашдаги муваффақияти Москванинг, хусусан, Лотин Америкасида геосиёсий таъсирини кучайтириши мумкинлиги қайд этилган.

“Россия, эҳтимол, совет давридан буён ўзининг энг йирик илмий ютуғига эришди”,  - дея хулоса қилинган.

Гамалея номидаги марказ томонидан Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси кўмагида ишлаб чиқарилган "Спутник V" вакцинаси коронавирусга қарши рўйхатга олинган биринчи вакцинадир: Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йилнинг августида бу жараённи амалга оширган.

Обрўли тиббиёт журнал ҳисобланган “The Lancet” бир неча кун аввал "Спутник V" учинчи босқич тадқиқотлари натижаларини эълон қилди. Препарат юқори самарадорлик, иммуногенлик, хавфсизлик натижадорликни намойиш этди.

Бугунги кунда "Спутник V" вакцинаси 20 дан зиёд мамлакатда рўйхатдан ўтказилган: Беларусь, Венгрия, Аргентина, Венесуэла, Арманистон, Туркманистон, БАА, Эрон шулар жумласидан.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонга клиник тадқиқотлар учун 100 доза "Спутник V" етказиб берилган эди.

Россия бош вазири Михаил Мишустин яқинда ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулла Арипов билан учрашувда Россия Ўзбекистон билан вакцина етказиб бериш борасида ҳамкорлик қилишдан умидворлигини билдирган эди.

384
Анатолий Сидоров

ОДКБ штаб бошлиғи Афғонистондан келаётган таҳдидларни санаб ўтди

1151
(Янгиланган 16:02 25.02.2021)
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти қўшма штаби бошлиғи, генерал-полковник Анатолий Сидоров КХШТ видеоконференциясида минтақавий хавфсизликка асосий таҳдидларни санаб ўтди.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти қўшма штаби бошлиғи, генерал-полковник Анатолий Сидоров Тожикистон Мудофаа вазирлигида бўлиб ўтган КХШТ видеоконференциясида минтақавий хавфсизликка асосий таҳдидларни санаб ўтди.

Афғонистон ҳудудида радикал исломий ва террористик гуруҳларнинг борлиги аввалгидек хавотир ўйғотмоқда. “Толибон”* исломий ҳаракати Афғонистон ҳудудида энг кўп сонли гуруҳ ҳисобланади.

Ҳозир унинг сафида 70 мингдан ортиқ жангари мавжуд. Экстремистлар катта ҳудудларни назорат қилиб, шимолий, жанубий ва жануби-шарқий вилоятларда фаоллик кўрсатмоқда.

"Тожикистон ва Туркманистон билан чегарадош минтақалардаги отрядларнинг умумий сони 15 минг кишини ташкил этади", - дейди КХШТ қўшма штаби раҳбари.

Минтақа хавфсизлигига яна бир таҳдид - бу "Ислом давлати" халқаро террорчилик уюшмасининг “Вилоят Хуросон”* гуруҳи Афғонистондаги позицияларини мустаҳкамламоқда. Бугунги кунда жангарилар сони 4 минг кишини ташкил қилади.

"Улар Марказий Осиё давлатларини босиб олиш учун плацдарм яратиш мақсадида Тожикистон ва Покистон билан чегарадош минтақалар устидан назорат ўрнатишга интилмоқда", - деб хулоса қилди генерал-полковник.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот.

1151
Теглар:
ОДКБ, Толибон, террорчилар, "Ислом давлати", Покистон, Туркманистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Афғонистон, Россия
Мавзу бўйича
ОДКБ тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлайди
Афғонистон Олий миллий ярашув кенгаши раиси Тошкентга ташриф билан келди
Верхотуров Афғонистон бўйича тинчлик музокаралари нега тўхтатилгани ҳақида
Марказий Осиёни Ҳинд океани билан боғлайди: Сидиқов Транс-афғон темир йўли ҳақида

Арманистон Қуролли кучлари Пашинян истеъфосини талаб қилди

115
Никол Пашинян бўлиб ўтаётган ҳодисаларни давлат тўнтарилишига уриниш деб атади ва тарафдорларини Еревандаги майдонга чиқишга давъат этди.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Арманистон Бош штаби бош вазир Никол Пашинян истеъфосини талаб қилди. Бу ҳақда Sputnik Арманистон хабар қилмоқда.

Баёнотда ёзилишича, мамлакат Бош штаби штаб бошлиғининг биринчи ўринбосари Тиран Хачатряннинг лавозимидан озод қилишини юзасидан қатъий норозилик билдиради.

Ҳарбийлар унинг ишдан олиш тўғрисидаги қарор Арманистон миллий ва давлат манфаатларини инобатга олмаган ҳолда, фақат шахсий адоват асосида қабул қилинган деб ҳисоблашади.

“Бундай оғир шароитларда бундай қарор давлатга қарши ва масъулятсизлик ҳисобланади”, - дейилган баёнотда.

Бош штаб Пашинянни ўз халқига қарши куч қўллашдан огоҳлантирган.

Пашинян бўлиб ўтаётган ҳодисаларни давлат тўнтарилишига уриниш деб атади ва тарафдорларини Еревандаги майдонга чиқишга давъат этди.

Кейинчалик Арманистон бош вазири Қуролли кучлар унинг истеъфосини талаб қилгандан сўнг Бош штаб бошлиғи Оник Гаспарянни лавозимидан озод қилганини маълум қилди.

115
Теглар:
Никол Пашинян, Арманистон
Флаги стран-участниц ЕАЭС и государств-наблюдателей при союзе

ЕОИИда Ўзбекистон вакили тайинланди

117
(Янгиланган 20:41 25.02.2021)
ЕОИИ Иқтисодий комиссиясида Ўзбекистон вакили этиб Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси Шуҳрат Шукуров тайинланди. 

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқидаги вакили этиб Шуҳрат Шукуров тайинланди. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси лавозимида ишлаб келган, ЕИК матбуот хизмати хабарига асосан. 

2020 йилнинг декабр ойида Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчим мақомини олган эди. Ушбу қарор ЕОИИ Олий совети мажлисида қабул қилинган ва унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этган эди.

ЕИК хабарига кўра, 26 феврал куни Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадовнинг ЕИК коллегия  раиси Михаил Мясникович, интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев ва савдо вазири Андрей Слепневлар билан учрашуви кутилмоқда. Учрашув давомида Ўзбекистон ҳукуматининг Шуҳрат Шукуровни вакил этиб тайинлаш ҳақидаги хати кўриб чиқилади. 

Шухрат Шукуров Москва иқтисодий-статистика институтини ва Ўзбекистон давлат ва жамият қурилиши академиясидаги Олий бизнес мактабини тугатган. Ўзбекистон иқтисодий мажмуасда 30 йиллик меҳнат тажрибасига эга. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси лавозимида ишлаб келган. 

ЕОИИ иқтисодий комиссиясида Шукуров узоқ муддатли миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекитоннинг ЕОИИ ҳаётида фаол иштирок этишини таъминлаш билан шуғулланади. 

117