Пандемиядан ҳам қўрқинчлироқ: Билл Гейтс инсоният учун 2та асосий таҳдидни айтди

681
(Янгиланган 19:01 17.02.2021)
Америкалик ишбилармон Билл Гейтс яқин келажакда инсониятга зарар етказиши мумкин бўлган иккита асосий таҳдидни айтди.

ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Америкалик ишбилармон ва Microsoft асосчиси Билл Гейтс яқин келажакда инсониятга зарар етказиши мумкин бўлган 2 та таҳдидни айтди. Бу ҳақда РИА Новости NEWS.ru га асосан хабар қилди.

ОАВ кўпинча миллиардернинг 2015 йилда айтган сўзларини келтиради. Ўшанда Гейтс “яқин 10 йил ичида "инсониятни ўлдирадиган" нарса - бу уруш эмас, балки ўта юқумли вирус бўлади, деб айтганди.

Энди Гейтс асосий таҳдидлар сифатида - иқлим ўзгариши ва биотерроризм бўлиши мумкинлигини айтди. Ҳар йили "пандемия пайти"га қараганда, кўпроқ одамлар иқлим ўзгаришидан азият чекиши мумкин, дея башорат қилди ишбилармон.

Унга кўра, энди инсониятга зарар етказишни истаган ҳар қандай одам хавфли вирусни яратиши мумкин.

Аввалроқ, Microsoft асосчиси Германиянинг Süddeutsche Zeitung газетасига берган интервюсида дунё COVID-19 пандемиясидан ўн баравар ёмонроқ бўлиши мумкин бўлган кейинги пандемияга тайёр эмаслигини айтганди. "Умид қиламанки, икки йилдан сўнг вазият бошқача кўринишга эга бўлади. Вакциналар, тестлар, дори-дармонлар, эпидемиология, мониторинг - жуда кўп нарса қилиш керак", - деди у.

Гейтснинг сўзларига кўра, коронавирус зилзилалар, торнадолар ёки иқлим ўзгариши сингари бир хил даражада, кундалик ҳаётнинг бир қисмига айланди, бундай таҳдидга жавоб глобал бўлиши керак.

681
Теглар:
Биотерроризм, иқлим ўзгариши, АҚШ, коронавирус пандемияси
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1391)

Венесуэла президенти “Спутник V” билан эмланди

38
Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан эмланди.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Венесуэла президенти Николас Мадуро коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан эмланди. Бу ҳақда у Twitterʼда маълум қилди. Президент билан бирга унинг рафиқаси Силия Флорес ҳам вакцинанинг биринчи дозасини олган.

Мадуронинг сўзларига кўра, “Спутник V” билан Венесуэла тиббиёт ходимларининг катта қисми эмланган.

Мадуро COVID-19 га қарши Россия вакцинаси билан эмланиш истагини билдирди

Венесуэлада коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан эмлаш ишлари 18 февраль куни бошланганди.

“Спутник V”нинг биринчи партияси Жанубий Америка мамлакатига 13 февраль куни олиб келинган.

Ўтган йил октябрь ойида Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси Каракасга “Спутник V”нинг учинчи босқич клиник синовларини ўтказиш учун “Спутник V” вакцинаси етказиб берилганини хабар қилган эди. Унда икки минг нафар кўнгилли, жумладан, давлат раҳбарининг ўғли Николас Мадуро Герра ҳам иштирок этган.

38
Теглар:
эмлаш, Спутник V, Николас Мадуро, Венесуэла

Космосдан ҳужум: Апофис астероиди Ерга қулаши мумкинми?

523
Бугунги кунда Апофис астероиди 8 йил ичида энг яқин масофага Ерга яқинлашади. Бу олимларга унинг орбита параметрларини аниқлаштиришга, унинг нимадан иборатлигини тушунишга имкон беради.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Бугунги кунда Апофис астероиди 8 йил ичида энг яқин масофага Ерга яқинлашади. Бу олимларга унинг орбита параметрларини аниқлаштиришга, унинг нимадан иборатлигини тушунишга имкон беради. Бундай маълумотлар 2029 ва 2068 йилларда Ер билан тўқнашув эҳтимолини рад этиш ёки тасдиқлаш учун зарур. Апофиснинг сайёрага қулаши ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. РИА Новости хабарига асосан.

2004 йилда Сонора чўлида (Аризона, АҚШ) жойлашган Китт-Пик миллий расадхонаси ходимлари Ерга нисбатан яқин бўлган номаълум астероидни аниқлашди. Ёмон об-ҳаво ва техник муаммолар астероидни яхшилаб кўриб чиқишни қийинлаштирди. Бироқ, бу самовий жисмнинг диаметри тахминан 400 метр эканлигини маълум бўлди.

Бир неча ойдан сўнг, Сайдинг-Спринг расадхонаси (Австралия) мутахассислари астериодни ўрганиб чиқди. Улар америкалик ҳамкасбларининг маълумотларини тасдиқлади ва орбита параметрларини аниқлади.

Декабрда, маълумотларни таҳлил қилгандан сўнг, NASA Ерга яқин объектларни ўрганиш маркази мутахассислари ҳисоблаб чиқдилар: Ер билан тўқнашув эҳтимоли тахминан 2 фоизни ташкил қилади ва табиий офатнинг тахмин қилинган санаси 2029 йил 13 апрел. 2004 MN4 астероиди (кейинчалик қадимги Миср зулмат ва ёвузлик худоси шарафига Апофис деб номланди) - астрономик объектга Турин шкаласи бўйича 4 балла берилган.

Кузатувлар туфайли олимлар деярли ҳар ҳафта потенциал хавфли объектларни аниқлайди. Уларнинг орбиталари сайёра орбитасини кесиб ўтади ва шунинг учун тўқнашув эҳтимоли жуда кичик. Апофис кашф этилганидан бери 20 мингга яқин бундай осмон жисмлари - астероидлар ва кометалар аниқланди. Бироқ, Апофис ҳануз энг жиддий таҳдидлардан бири ҳисобланади.

523
Теглар:
NASA (АҚШ аэронавтика ва космикни ўрганиш миллий идораси), Россия, АҚШ, Астероид, Қуёш, Ой, космос
Тушение пожара

Самарқанд вилоятидаги ресторанлардан бирида ёнғин юз берди

12
Бинонинг тахминан 200 кв.м. майдони ёнғиндан зарарланган. Ёнғиндан жабрланган ва қурбонлар йўқлиги айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги “Омонбой” маҳалласида жойлашган ресторанда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабар қилинишича, ёнғин, бугун, 7 март куни тахминан соат 11:00 ларда содир бўлган.

ФВВ вилоят бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келган. Бирламчи маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бинонинг тахминан 200 кв.м. майдони ёнғиндан зарарланган.

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қисқа вақт ичида тўлиқ бартараф этилган.

Содир бўлган ҳолатда жабрланган ва қурбонлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги “Шовотландия” кафесига қасддан ўт қўйган шахс қўлга олингани хабар қилинган эди. Ёнғин натижасида мазкур кафеда ишлаган ва яшаган беш киши ҳалок бўлган.

12
Теглар:
ФВВ, ёнғин, Самарқанд вилояти