Захарова: Евроиттифоқнинг қўлидан Россияни “омма олдида савалаш” келмади

605
Россия ТИВ расмий вакили Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррелнинг Москвага ташрифидан Россияни омма олдида савалаш кўзланганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Европа Иттифоқи Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррелнинг Москвага ташрифидан Россияни омма олдида савалашни режалаштирган эди, бироқ бунга эришолмади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.

“Сизга ғарбдаги ҳамкорларимиз ҳақидаги сирни очаман: савалаш қўлларидан келмаганда, жазавалари тутади. Менинг ўйлашича, улар пухталик билан режалаштирган бу омма олдидаги савалашни ўтказиш (Боррелнинг – таҳр.) вазифа эди. Яъни бунақа каскад: ҳам митинглар ҳақида гаплашиш, ҳам журналистлар ҳақида гаплашиш, ҳам Навальнийни асосий мавзу қилиш”, - деди Захарова “Вести FM” эфирида.

Унинг фикрига кўра, Ғарб ҳамкорларининг режалари муваффақиятсизликка юз тутган, чунки Россия томони реал масалаларни муҳокама қилишни таклиф қилган: муаммолардан тортиб ривожланиш истиқболларигача.

Россия уч нафар европа дипломатларини акцияларда иштироки учун давлатдан чиқариб юборди

ЕИ ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича вакили Жозеп Боррел 4-6 февраль кунлари Москвада расмий ташриф билан бўлди. Ташрифдан сўнг 22 февраль куни режалаштирилаётган Европа ТИВ раҳбарлари учрашувида Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкинлигини маълум қилди.

Куни кеча Россия ТИВ Бореллнинг Брюселга қайтиши билан Россия ҳақидаги танқидий фикрлари унинг Москвадаги чиқишларидан кескин фарқ қилишини билдирди.

605
Теглар:
Россия, Европа Иттифоқи, Мария Захарова
Президент Кыргызстана Садыр Жапаров получил в подарок от российского лидера Владимира Путина саблю.

Путин Қирғизистон президентига ажойиб шамшир совға қилди фото

679
Россия етакчиси Қирғизистон президенти Садир Жапаровга олтин ва бошқа қимматбаҳо металлар билан ясалган нақшли шамшир ҳадя қилди.

ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Россия етакчиси Владимир Путин Қирғизистон президенти Садир Жапаровга шамшир ҳадя қилди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон агентлигига манбалари маълум қилди.

Жапаров 24-25 февраль кунлари Москвада расмий ташриф билан бўлди. Қирғизистон президенти россиялик ҳамкасби билан учрашиб музокаралар ўтказди. Жапаров кейинроқ Россия ОАВларига берган интервьюсида Путинга қирғиз усталари ясаган қилич ҳадя қилганини маълум қилди.

  • Президент Кыргызстана Садыр Жапаров получил в подарок от российского лидера Владимира Путина саблю.
    Президент Кыргызстана Садыр Жапаров получил в подарок от российского лидера Владимира Путина саблю.
    Фото / источники
  • Президент Кыргызстана Садыр Жапаров получил в подарок от российского лидера Владимира Путина саблю.
    Президент Кыргызстана Садыр Жапаров получил в подарок от российского лидера Владимира Путина саблю.
    Фото / источники
1 / 2
Фото / источники
Президент Кыргызстана Садыр Жапаров получил в подарок от российского лидера Владимира Путина саблю.

“Энг қизиғи, Владимир Владимирович ҳам Садир Нургожоевичга олтин ва бошқа қимматбаҳо металлар билан ясалган нақшли шамшир совға қилди”, - деган манбалар.

Президент Кыргызстана Садыр Жапаров получил в подарок от российского лидера Владимира Путина саблю.
Фото / источники
Президент Кыргызстана Садыр Жапаров получил в подарок от российского лидера Владимира Путина саблю.

Қирғизистон президенти матбуот котиби Галина Байтерек ушбу хабарни тасдиқланган ва шамшир Тарихий музейга берилишини айтган.

679
 Президент Чешской Республики Милош Земан

Чехия президенти Путиндан “Спутник V” вакцинасини етказиб беришни сўради

422
Милош Земан Россия президенти Владимир Путинга хат йўллади ва мамлакатга “Спутник V” вакцинасини етказиб беришни сўради.

ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Чехия президенти Милош Земан Россия президенти Владимир Путинга хат йўллаб, ундан мамлакатга коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини етказиб беришни сўради. Бу ҳақда Чехия етакчиси “CNN Prima” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Чехия раҳбарининг сўзларига кўра, у илтимосни бош вазир Андрей Бабиш билан мувофиқлаштирган. Земан Россия Чехияга вакцинани етказиб беришга тайёрлигини билдирган.

Шунингдек, президент “Спутник V”дан Чехияда фойдаланишни маъқуллаш учун миллий регулятор, Дори-дармон назорати давлат институтининг (SUKL) қарори кифоя бўлишини таъкидлади. Шу тариқа, мамлакат раҳбари ЕИ регулятори, Европа дори воситалари агентлигидан (ЕМА) вакцинани маъқуллашни сўрамаса ҳам бўлади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Чехияда коронавирус билан касалланганлар сони 1,2 миллиондан ошиб кетган. 20 мингдан зиёд бемор вирус қурбонига айланган.

422

Катталиги 4та Тошкентдек келадиган айсберг кўриниши қандай? видео

0
(Янгиланган 13:52 01.03.2021)
Тошкентга тўртта келадиган айсберг Антарктидадан ажралиб чиқди. Брунт музли токчасидан катта музлик ажралиб чиқди. Унинг майдони 1 270 квадрат метрни ташкил этди.

Гигант ёриқлар 10 йил олдин пайдо бўла бошлади. Уларнинг энг каттаси январ ойида тез ўсишни бошлади.

0
Теглар:
ижтимоий тармоқ, интернет, қизиқарли видео